Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


V БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Download 327,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana24.02.2022
Hajmi327,2 Kb.
#214086
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Buhgalterlik kaspiga qoyilgan talablar

V БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА 
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ 
43. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси 
даъвогарларнинг қабул қилинган аризаларини кўриб чиқади ва қарор қабул қилингандан кейин ўн 
кун мобайнида даъвогарга сертификат беради ёки уни бериш асосли рад этилган қарор тақдим 
этади. 
44. Даъвогарга сертификат беришни рад этиш қарори қуйидаги асосларга кўра қабул 
қилиниши мумкин: 
а) даъвогарнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги; 
б) мазкур Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳужжатларни лозим даражада 
расмийлаштирмасдан тақдим этиш; 
в) қалбаки ҳужжатларнинг аниқланиши. 
45. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси комиссия 
томонидан сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда даъвогарга асосли 
жавобни даъвогар томонидан анкетада кўрсатилган почта манзилига ёзма равишда ёки электрон 
манзилга электрон хабар юборади. 


46. Сертификат берилиши рад этилган даъвогар фақат рад этиш сабаби бўлиб хизмат қилган 
нуқсонлар бартараф этилганидан кейингина ариза билан такрор мурожаат қила олади. 
VI БОБ. СЕРТИФИКАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ 
47. Имтиҳон натижалари мустақил Имтиҳон марказининг баённомаси билан 
расмийлаштирилади. 
48. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" ва "Сертификатланган профессионал 
бухгалтер" сертификатлари ариза ва талаб қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилган республика 
бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси томонидан берилади. 
49. Тегишли сертификатлар махсус бланкаларда мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга биноан 
шаклларда расмийлаштирилади. 
Берилаётган сертификатга рақам (ХХ ... Х-000000) берилади. Рақам қуйидагилардан ташкил 
топади: 
республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг 
қисқартирилган расмий номи (номланиши) (ХХ...Х); 
сертификатнинг олти белгили тартиб рақами (000000). Тартиб рақамлари сертификатларга 
000001 рақамидан бошлаб қолдирмасдан изчиллик билан берилади. 
50. Сертификатлар бланкалари қатъий ҳисобдор ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисоб сериясига 
эга ва республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг 
буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" ДИЧБда қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементлари 
бўлган махсус қоғозда тайёрланади.
51. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари берилган 
ва қайта расмийлаштирилган сертификатлар, шунингдек дубликатлари белгиланган тартибда 
берилган сертификатлар ҳисобини юритади. 
52. Сертификат ўн иш куни мобайнида республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат бирлашмалари томонидан расмийлаштирилади ҳамда "Сертификатланган 
амалиётчи бухгалтер" ва "Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатларини бериш 
реестрларида сертификат эгаси ёки нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга имзо 
қўйдирган ҳолда берилади.
53. Агар даъвогар сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн икки ой мобайнида 
уни олиш учун келмаса ёки уни олишдан ихтиёрий равишда ёзма тарзда бош тортса, республика 
бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси мазкур сертификатни бериш 
санасидан бошлаб бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бекор қилинган сертификатлар бланкалари республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кам деганда йилига бир маротаба белгиланган 
тартибда йўқ қилиниши керак. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Имтиҳон марказига 
юборилади ва республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг 
веб-сайтларида ўн иш куни мобайнида чоп этилади.

Download 327,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish