156
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ:
“ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ИНФОРМАТИКА ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ
МЕТОДИКАСИ” МОДУЛИ ВА ИНФОРМАТИКА
ЎҚИТУВЧИСИНИНГ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ.
«Олий таълимда информатика фанларини ўқитиш методикаси» модули
ва информатика ўқитувчисининг узлуксиз таълим тизимидаги ўрни.
Ишдан мақсад: «Информатика ўқитиш методикаси» фанида қуйидаги
асосий масалалар кўрилади ва ҳал этилади:
Масаланинг қўйилиши:
• информатика фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари қандай;
• ўқув предмети сифатида информатиканинг мазмунини нималар
ташкил этиши керак;
• информатикадан ўқув материали қайси
кетма-кетликда жойлашиши
ва ўқувчиларга етказилиши керак;
• информатикадан ўқув материалини тўлиқ ва чуқур ўрганиш учун
қандай усул, шакл ва воситалардан фойдаланиш керак.
Бошқача қилиб айтганда, информатика ўқитиш методикаси олдига
анъанавий саволлар учлиги қўйилади:
1) информатикани нима учун ўрганиш керак (яъни, мақсад ва
вазифаларни аниқлаш)?
2) «Информатика» фани бўйича нимани ўрганиш керак (яъни,
мазмунини аниқлаш)?
3) «Информатика» фанини ўқувчиларга қандай ўргатиш керак (яъни,
танлаб олинган ўқитиш шакли доирасида
таълимнинг самарали усул ва
воситаларини аниқлаш)?
«Информатика ўқитиш методикаси» фанини ўрганишнинг мақсади
ўқитувчиларда шахсий методик тизимни ишлаб чиқиш ва шакллантиришдан
иборат.
«Информатика
фанларини
ўқитиш
методикаси»
модулининг
мазмунини аниқлашда информатиканинг фан ва иккинчи томондан ўқув
предмети эканлиги ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиш керак.
Информатика фани ва ўқув предмети бир-биридан авваламбор мазмунининг
ҳажми ва чуқурлиги билан фарқ қилади. Информатика ўқув предмети
информатика фанидан ўқувчиларда информатика ҳақида бир бутун, яхлит
билимлар тизимини ҳосил қиладиган ва келажак
амалий фаолиятларида
зарур бўладиган маълумотларнигина олади. Информатика ўқув предмети
сифатида ўқув дастурлари ва дарсликларда ўз аксини топади.Информатика
ўқув предмети таркибига киритилган ўқув материалининг ҳажми
тўғрисидаги масала ҳал этилгандан сўнг, ушбу ўқув
материалини
ўқувчиларга қандай кетма-кетликда етказиб бериш мақсадга мувофиқ
эканлигини аниқлаш лозим. «Информатика ўқитиш методикаси» фанининг
157
хусусиятларидан бири ўқувчиларни информатиканинг мазмунини ва унга хос
илмий изланиш усулларини эгаллаш, амалий билимлар ва иш кўникмаларини
олишнинг усул ва йўлларини белгилаш лозим. Буларга ўқув материалини
ўрганиш усуллари ва замонавий педагогик ва психологик тадқиқотлар
асосида ўқув машғулотларини ташкил этиш шакллари киради.
Информатикадан машғулотларни самарали ўтказиш учун тегишли материал
базаси, яъни махсус жиҳозланган информатика хонаси бўлиши лозим.
«Информатика ўқитиш методикаси» фанига «Информатика» ўқув
предметини ўқитиш учун ўқув-методик, дастурий, ташкилий ва техник
таъминотларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган,
педагогика ва информатика фанининг бир шаҳобчаси сифатида қараш
мумкин.
«Информатика ўқитиш методикаси» фанининг
дастури
«Информатика ўқитиш методикаси» фани умумтаълим мактаб, академик
лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Информатика ва ҳисоблаш техникаси
асослари», «Информатика» ва «Ахборот технологиялари» фанларини ўқитиш
қонуниятларини тадқиқ қилувчи бўлим ҳисобланади.
Информатика фанларини ўқитиш қўйидаги мақсадни кўзда тутади:
бўлажак ўқитувчиларни информатика фанини ижодий ўқитиш ва
ўзларининг
амалий
фаолиятларида
янги
педагогик
ва
ахборот
технологияларини қўллаш бўйича билим, кўникма ва малакалари билан
қуроллантириш;
бўлажак ўқитувчиларни информатика соҳаси бўйича турли-туман
шаклдаги синф ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш ва ўтказишга
тайёрлаш;
бўлажак ўқитувчиларни таълим соҳасини
ахборотлаштиришнинг
йўллари ва улкан истиқболлари ҳақидаги тасаввурларини ривожлаштириш
ҳамда чуқурлаштириш.
Информа
тика ва
АТ
АКТ
компетен
тлик
Целостно
е
мировозз
рение
Методиқ
научного
познания
развитие
мишления
социализ
ация
школник
ов
158
Бўлажак информатика ўқитувчиси ўсиб келаётган авлоднинг
умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида
ўқитиладиган
«Информатика
ва
ҳисоблаш
техникаси
асослари»,
«Информатика» ва «Ахборот технологиялари» фанларининг аҳамиятини,
уларнинг мазмунини ажратиш тамойилларини, шунингдек, уларнинг бошқа
фанлар билан алоқадорлигини тушуниши зарур.
«Информатика ўқитиш методикаси» фани бўйича талабалар қуйидаги
билимлар билан қуролланган бўлиши зарур:
-
информатика ва ахборот технологиялари ҳақида тушунчалар;
-
информатика ва ахборот технологияларининг ҳар
бир инсон
ҳаётидаги ва жамиятнинг ривожидаги роли;
-
информатиканинг техник ва дастурий воситаларининг моҳияти ва
дидактик имкониятлари;
-
янги педагогик ва ахборот технологиялари ва уларнинг ўқув-тарбия
жараёнида қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: