Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Маркетинг тадқиқотлари асосида корхона товар сиёсатини ишлаб



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

17.5. Маркетинг тадқиқотлари асосида корхона товар сиёсатини ишлаб 
чиқиш 
Корхона маркетинг фаолиятини шакллантириш, унинг бозор стратегия-
си ва тактикасини ишлаб чиқишнинг илмий асоси маркетинг тадқиқотлари 
натижасида яратилади. Маркетинг тадқиқотларининг мақсади – ишлаб 
чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи, воситачи ва сотувчи фаолиятларини бозор ва 
ундаги истеъмолчилар талабига мувофиқлаштириш тамойили, услуби ва 
воситаларини 
аниқлашдан 
иборат. Умуман 
қараганда, маркетинг 
тадқиқотлари бизнесмен – тадбиркорнинг бозорга кириш хавф-хатарини 
камайтириб, унда самарали фаолиятларини таъминловчи дастуриламал 
ишлаб чиқиш учун ўтказилади. Маркетинг тадқиқотлари мазмуни бўйича 
жаҳон илмий адабиётида жуда хилма-хил ёндашувлар мавжуд: бозор 
тадқиқоти, сотишни тадқиқ етиш, истеъмолчилар дид-истаклари тадқиқоти, 
имкониятлар тадқиқоти, маркетинг разведкаси, ижтимоий тадқиқотлар, 
ҳамкорлар ва рақиблар корхонасида илғор тажрибани тадқиқ етиш – 
бенчмаркинг (Бенчмаркинг) ва бошқалар. Америка Маркетинг Ассоциацияси 
сотишни тадқиқ етиш „Маркетинг Ресеарч“ деб қабул қилиб, ахборотларни 
топиш, тўплаш, қайта ишлаш ва мувофиқлаштириш тизими бўлиб, товарлар 
ва хизматлар маркетингининг барча муаммолари билан боғлиқ деб таъриф 
берган. 
Х. Мефферт „Маркетинг тадқиқотлари“, „Сотишни тадқиқ етиш“ ва „бо-
зор тадқиқоти“ тушунчалари орасида фарқлар борлигини таъкидлаш билан 
бирга, улар моҳияти ўхшаш деган хулосани беради. Шу билан бирга марке-
тинг тадқиқотлари аҳамиятини ошириш учун уларнинг мазмуни ахборот-
лаштирилган кўчайтиргич бўлиб, корхона раҳбариятини, айниқса, 
маркетинг–менежментни ҳар хил муаммолар йечимини топишда қўллаб-
қувватлайди деган фикр беради ва унга қаралмоқда. Шундай қилиб, 
маркетинг тадқиқотлари тушунчаси ҳозирги замонда кенг маъноли бўлиб, 
сотиш бозорининг тадқиқоти, фирманинг ички муҳити тадқиқоти, маркетинг 
воситаларининг самарали тадқиқоти, ишлаб чиқариш кучлари (ишчи кучи, 


443 
хомашё ва материаллар, пул бозори, капитал бозори) бозори тадқиқотлари, 
ташқи муҳит тадқиқотлари, бенчмаркинг асосидаги тадқиқот ва маркетинг 
разведкасини ўтказишдан иборат
86

Маркетинг тадқиқотларининг йўналиши ва чуқурлиги фирманинг фао-
лияти хусусиятига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулоти ёки хизматлари турига, 
маҳсулотни диверсификация даражасига, капитали ва даромади ҳажмига 
боғлиқ. Бундан ташқари, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш доираси, 
фирманинг мақсади ва стратегияси, фаолиятига янги йўналиш бериш, бо-
зорга янги товар (хизмат)ни таклиф етиш тизимига ўзгартиришлар киритиши 
кўпчилик олимлар қўшилади. 
Аммо швейцар олими Н.Р.Wеҳрли ижтимоий тадқиқотлар тушунчасини 
киритиб, уларга бозор тадқиқотлари, сотиш тадқиқотлари ва атроф-муҳит 
тадқиқотлари киради деган фикрни олға суради. Н. С. Wеис „Дид ва истаклар 
(мотив) тадқиқоти“ деган тушунчани киритиб, бозорнинг миқдорий ва сифат 
кўрсаткичларини тадқиқ қилиниши мумкинлигини асослайди. Бозорнинг 
миқдор кўрсаткичларини тадқиқ етишдан мақсад, унинг баҳолашда фақат сон 
кўрсаткичлари таҳлил қилинади. Сифат кўрсаткичлари тадқиқоти еса, бозор-
даги харидорлар дид-истакларини баҳолашни мақсад қилади. Шу муносабат 
билан бозордаги истеъмолчилар фикрини ва хатти ҳаракатини тадқиқ етишда 
психология ва социология фанлари услубларидан фойдаланиш тавсия 
етилади. 
Г.Л.Багийев ва бошқалар:
87
„Замонавий маркетинг тадқиқотлари 
тадбиркорлик тизимидаги ахборотни топиш, тўплаш, қайта ишлаш ва жорий 
ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш жараёни“, – деб таъриф берганлар. 
Маркетинг тадқиқотларининг классик тушунчаси енди ташқи омилларни – 
ҳамкорлар ва рақибларнинг енг зўр стратегиялари фирма фаолиятига 
қанчалик таъсир қилиши ҳамда ўзининг фалсафаси ва функсияси билан 
бойитилганини Япония, Америка, Ғарбий Йевропа ва Скандинавия 
86
Soliyev A. Buzrukxonov S. Marketing. T.:”IQTISOD MOLIYA” 2010. 68 б. 
87
Г. Л. Багиев идр. Маркетинг, учебник, 2-е изд. М., „Экономика“, 2001, 83-стр 


444 
мамлакатлари тажрибасида тасдиқланади. Маркетинг тадқиқотларининг 
бундай янги функсияси бенчмаркинг деб аталмоқда. 
Бенчмаркинг – тадбиркорлик фаолиятининг узоқ муддатли стратегик 
истиқболини енг зўр ҳамкорлар ва рақобатчиларнинг соҳа, соҳалараро, 
миллий ҳамда жаҳон миқёсидаги тажрибаларини тадқиқ етиш, зўридан 
зўрини топиб олиш ва стратегиясини ўзига жорий етиш жараёни деб ҳам 
билан ҳам аниқланади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish