Сатторов Джўрақул Сатторович
қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик
Боиров Абдунаби Жўраевич
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот:
Самарқанд ветеринария медицинаси иниститути
Диссертация ҳимояси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти хузуридаги
DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2019 йил «___» _____ соат _____ даги
мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 3-
уй. Тел: (+99871) 246-09-50, факс: (+998)71-246-76-00, е-mail: info@soil.uz).
Диссертация билан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг Ахборот-
ресурс марказида танишиш мумкин ( ___- рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 100179,
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 3-уй. Тел: (+998)71-246-15-38.
Диссертация автореферати 2019 йил «___» _______ куни тарқатилди.
(2019 йил “____” _______ даги _____ рақамли реестр баённомаси)
Р.Қ.Қўзиев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
раиси, б.ф.д., профессор
Н.Ю.Абдурахмонов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
котиби, б.ф.д., катта илмий ходим
Б.И.Ниязалиев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
қошидаги илмий семинар раиси, қ-х.ф.д., катта
илмий ходим
5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати Бугунги кунда
«дунё бўйича буғдой 218,5 млн. гектар майдонда етиштирилиб, жами 771,7
млн. тонна дон йиғиштириб олинди ва ўртача дон ҳосили 3,5 т/га ни ташкил
этади. Дунёда минерал ўғит қўллаш 2017–2018 йилларда соф ҳолда 187 млн.
тоннага етган бўлса, 2022–2023 йилларга келиб ушбу миқдор қарийб 200
млн. тонна»
1
ни ташкил этиши кутилмоқда . Экинларда қўлланиладиган
минерал, айниқса азотли ўғитларни энг самарали меъёрларини ишлаб чиқиш
долзарб бўлиб ҳисобланади. Барг ташхиси асосида, замонавий ускуналардан
фойдаланиб экинларни етиштиришда қўлланиладиган азот ўғитини мақбул
меъёрини ишлаб чиқишга Хитой, Хиндистон, АҚШ ва бошқа давлатларда
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дунёнинг илмий тадқиқот муассасалари олимлари томонидан
суғориладиган
тупроқларда
етиштириладиган
кузги
буғдойда
қўлланиладиган минерал ўғитлардан фойдаланишни янада яхшилаш
борасида кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Минерал
ўғитларни қўллашнинг 4 тамойили (мақбул меъёр, мақбул муддат, мақбул
шакл ва мақбул усул) асосида интеграллашган тарзда ишлатиш, минерал ва
органик ўғитлардан биргаликда фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларига
минерал ўғитларни тупроқ ва ўсимлик ташхиси асосида қўллаш, ўғитларни
турли полимерлар билан қоплаш каби ишланмалари орқали минерал ўғитлар
самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда республикамиз қишлоқ хўжалиги экинларида
қўлланилаётган
минерал,
айниқса,
азотли
ўғитлардан
самарали
фойдаланишга
йўналтирилган
бир
қатор
чора-тадбирлар
амалга
оширилмоқда. Лекин, барг ташхиси асосида экинлардан мўл ва сифатли
ҳосилга эришишда ҳақиқий вақтда дала майдонининг ўзида ўсимликнинг
азотли ҳолатини замонавий оптик сенсорлар ёрдамида баҳолаш ва шу асосда
ўғитлаш бўйича тезкор қарор қабул қилиш борасида етарлича тадқиқотлар
олиб борилмаган. Республикани ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив
усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий
агротехнологияларни жорий этиш»
2
муҳим стратегик вазифа қилиб
белгиланган. Шу сабабли, республикамиз суғориладиган ерларида кузги
буғдой етиштиришда замонавий оптик сенсорли ускуналардан фойдаланиб
ўсимликларнинг озиқланиш тартибини мақбул ўғитлаш орқали самарали
бошқариш усулларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-
3574-сон «Пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш
1
www.fao.org
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 07 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони
6
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги
959-сон «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |