14
Бизнинг тажрибада 10 ц дон яратилиши учун ўғитсиз назоратда (N
0
P
0
K
0
)
27 кг азот, 11–12 кг фосфор ва 22–23 кг калий сарфланган. Бу
борада
нисбатан мақбул кўрсаткичлар (35-36 кг азот, 12–14 фосфор ва 26–27 кг
калий) минерал ўғит N
180
P
125
K
90
кг/га меъёрда қўлланилганда эришилган (1-
жадвал).
Диссертациянинг «
Минерал ўғит меъёрларини кузги буғдой
маҳсулдорлигига таъсири» деб номланган тўртинчи бобида кузги
буғдойнинг ўсув даврларида барг сатҳи индекси (БСИ) ва
баргнинг махсус
сатҳи (БМС) ҳамда ўсимлик қуруқ биомасса тўплаши ва кузги буғдойнинг
маҳсулдорлиги бўйича маълумотлар келтирилган.
Минерал ўғитнинг ортиб борган меъёрлари барг сатҳи тўпланишига
ижобий таъсир кўрсатган. Масалан, тадқиқотнинг учинчи йилида
ўсимликнинг туплаш ўсув даврида қўлланилган ўғит меъёрига боғлиқ ҳолда
БСИ 0,03–0,57 м
2
/м
2
ва найчалашда – 0,17–2,53 м
2
/м
2
ни ташкил этган бўлса,
бошоқлашда БСИ ўзининг чўққисига етган – 1,03–4,42 м
2
/м
2
(4-расм).
4-расм. Минерал ўғитлар меъёрларининг кузги буғдойнинг барг сатҳи индекси
(БСИ) ривожланишига таъсири, м
2
/м
2
(2010–2011 йй.)
Вегетация даври давомида таққосланганда, БМС нинг энг юқори
кўрсаткичи буғдойнинг бошоқлаш даврида аниқланган. Масалан,
изланишларнинг
биринчи йилида, қўлланилган минерал ўғит меъёрига
боғлиқ ҳолда, БМС 11,0–16,2 кг/м
2
оралиғида тебраниб турган. Минерал ўғит
N
180
P
125
K
90
ва N
240
P
170
K
120
кг/га қўлланилганда БМС энг юқори бўлган ва
ушбу вариантлар орасидаги фарқ статистик жиҳатдан тасдиқланмаган.
Ўсув
даври ва
Ўсув даври х Вариант эффектлари юқори аниқликда тасдиқланган.
Минерал ўғит меъёри ортиши билан кузги буғдой қуруқ биомасса
тўплаши
ошиб борганлиги кузатилди, аммо бунда вариантлар орасидаги
фарқ барча ҳолларда ҳам статистик жиҳатдан тасдиқланмаган. Тажриба
вариантлари бўйлаб кузги буғдойнинг ердан устки қуруқ биомасса миқдори
ўсимликнинг туплаш ўсув даврида 0,11–2,40 т/га, найчалашда – 0,81–5,94
15
т/га, бошоқлашда - 1,03–9,75 т/га, гуллашда – 5,03-14,00 т/га ва дон пишиши
(F10.5) даврида – 3,85–12,01 т/га оралиғида бўлган (5-расм). Бунда, ердан
устки қуруқ биомассанинг энг юқори миқдори кузги буғдойнинг гуллаш
даврида кузатилган: энг кам кўрсаткич N
0
P
0
K
0
вариантида (5,03 т/га), энг
юқориси N
180
P
125
K
90
ва N
240
P
170
K
120
кг/га меъёрларда ўғит қўлланганда қайд
этилган (мутаносиб равишда 12,40 ва 14,0 т/га). Охирги икки ўғит меъёри
орасидаги фарқ статистик жиҳатдан тасдиқланмаган ва икки миқдор ўзаро
тенг эканлиги кўрсатилган.
Тадқиқот йилларида маҳсулдор поялар сони 302–681 дона/м
2
оралиғида
бўлиб, энг юқори кўрсаткич минерал ўғит N
180
P
125
K
90
ва N
240
P
170
K
120
кг/га
меъёрда қўлланилганда эришилган ва мутаносиб равишда 599–681 дона/м
2
ни
ташкил этган.
Минерал ўғит меъёри N
0
P
0
K
0
дан N
240
P
170
K
120
кг/га
гача ортиши билан
1000 та дон оғирлиги кўпайган. Бунда энг юқори меъёрда ўғит (N
240
P
170
K
120
)
ишлатилган вариантда бу кўрсаткич 46,2–43,6 граммни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: