“Телекоммуникация” факультети «Телекоммуникация» кафедраси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/78
Sana24.02.2022
Hajmi3,16 Mb.
#212508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Процессор
Процессор эса асосий қурилма бўлиб, унда микропроцессор, оператив хотира, қаттиқ диск,
контроллер, дискеталар билан ишлаш учун қурилмалар ва ҳоказолар жойлашади. 
Процессор асосан қуйидаги қурилмалардан ташкил топади: 

Микропроцессор - компьютерни бошқариш ва барча ҳисоб ишларини бажаради.
Микропроцессор турли амалларни тез бажариш қобилиятига эга. Унинг тезлиги
секундига 100 миллион амалга ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. 

Оператив хотира процессор учун зарур бўлган программалар ва маълумотларни 
сақлайди. Компьютер ўчирилиши билан оператив хотирадаги маълумотлар 
ўчирилади. 

Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотлар ўчирилади. 

Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотларни доимо сақлайди. 

Электрон схемалар (ѐки контроллерлар) компьютерга кирувчи (монитор,
клавиатура ва ҳоказолар) турли қурилмалар ишини бошқаради. 

Киритиш -чиқариш порти орқали процессор билан маълумот алмашади. 

Ички қурилмалар билан маълумот алмашуви учун махсус портлар, ҳамда 
умумий портлар мавжуд. 

Умумий портларга принтер, "сичқонча" уланиши мумкин. 

Умумий портлар 2 хил бўлади: параллел - LPT1 - LPT4 билан белгиланади ва 
кетма-кет COM1 - COM3 билан белгиланади. Параллел портлар кириш чиқишни
кетма-кет портга нисбатан тезроқ бажаради. 
 
Микропросессор 

Микропросессор (МП) ШК нинг марказий блоки бўлиб, у машинанинг барча блоклари ишини 


бошқариш ҳамда ахборот устида арифметик ва мантиқий амалларни бажариш учун мўлжалланган. 
Микропросессор таркибига қуйидаги қурилмалар киради. 
Бошқариш қурилмаси (Бқ): машинани ҳамма блокларига керакли вақтда аниқ бошқариш 
сигналларини шакллантиради ва узатади (бошқарувчи импулсларни), бу сигналлар бажарилаѐтган 
амал хусусияти ва олдинги амаллар натижалари билан белгиланади; бажарилаѐтган амал ишлатадиган 
хотира ячейкалари адресларини шакллантиради ва бу адресларни ЭҲМ ни мос блокларига узатади; бошқариш 
қурилмаси импулсларнинг таянчли кетма-кетлигини тактли импулслар генераторидан олади. 
Арифметик-мантиқнй қурилма (АМК) — сонли ва белгили ахборот устида барча арифметик ва мантиқий амалларни 
бажариш учун мўлжалланган (ШК ларнинг баъзи моделларида амалларни бажарилишини тезлаштириш учун 
қўшимча математик сопросессор уланади). 
Микропросессорли хотира (МПХ) — машина ишлашининг енг яқин тактларидаги ҳисоблашларда бевосита 
ишлатиладиган ахборотни қисқа вақт сақлаш, ѐзиш ва узатиш учун мўлжалланган; МПХ регистрлар асосида 
қурилади ва машинанинг юқори тезкорлигини таъминлаш учун ишлатилади, негаки асосий хотира (АХ) тез ишловчи 
микропросессорнинг самарали ишлаши учун керак бўлган маълумотни ѐзиш, қидириш ва ўқиш тезлигини ҳар доим 



ҳам таъминлайвермайди. Регистрлар — турли хил узунликдаги хотиранинг тез ишловчи ячейкалари (1 байт стандарт 
узунликка ега бўлган ва тезкорлиги нисбатан пастроқ АХ ячейкаларидан фарқли ўлароқ,). 
Микропросессорнинг интерфейсли тизими ШК нинг бошқа қурилмалари билан улаш ва алоқа қилиш 
учунмўлжалланган, у ўз ичига МП нинг ички интерфейси, буферли эслаб қолиш регистрлари ва 
киритиш-чиқариш портларини (КЧП),бошқариш схемалари ва тизимли шинани олади. 
Интерфейс (интерфасе) — компютер қурилмаларини ўзаро мослаш ва алоқа қурилмалари тўплани 
бўлиб, уларнинг ўзаро самарали ишлашини таъминлайди. 
Киритиш-чиқариш порти (И/О порт) — улаш аппаратураси бўлиб, микропросессорга бошқа 
қурилмаларни улаш имконини беради. 
Тактли импулслар генератори частотаси шахсий компютернинг асосий тавсифларидан бири ҳисобланади ва кўп 
жиҳатдан унинг ишлаш тезлигини аниқлайди, негаки машинадаги ҳар бир амал маълум тактлар сони давонида 
бажарилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish