11
ўзидан ѐруғлик нури чиқаради. Бу мониторларда тасвир элементлари (пикселларнинг) ўлчамлари анча катта бўлиб,
уларни кичиклаштиришнинг деярли иложи йўқ. Шу сабабли, бундай мониторларнинг ўлчамлари бир неча метр
бўлиб, улар шахсий компьютерларда деярли фойдаланилмайди.
Сўнгги пайтда ярим ўтказгичли фотодиодлардан фойдаланадиган мониторлар кенг ишлаб чиқарила ва нархларнинг
пасайиши сабабли оммавийлаша бошланди. Бундай мониторлар LED (Light Electronic Diode – ярим ўтказгичли
фотодиод) деб ном олган. Суюқ кристаллар ѐруғлик манбасидан чиқаѐтган нурларни ўтказса, фотодиодларнинг ўзи
ѐруғлик манбасидир. Шунинг учун бу мониторларнинг бир қатор параметрлари, биринчи навбатда тасвирнинг
контрастлиги бошқа турдаги мониторларга нисбатан жуда юқори.
Улар LCD ва плазмали мониторларнинг камчиликлари: кўриниш бурчагининг кичиклиги, экрандаги тасвир
контрастлиги ва ѐрқинлигининг нисбатан пастлиги каби камчиликлардан ҳоли. Фотодиодли (бошқача номи нурли
диодли) мониторларнинг ўлчами 12 дюймдан 200 дюймгача бўлиши мумкин. Катта ўлчамли (масалан, 4Х3м2)
мониторлар ҳозирги кунда кўчаларда кўплаб учрайди. Улар, хаттоки, қуѐш нурлари остида ҳам яққол кўринадиган
тасвирлар ярата оладилар.
Мониторлар ўлчамларининг нисбати билан ҳам фарқланади. CRT мониторларнинг ўлчамлари нисбати 4Х3 каби.
Дастлаб LCD мониторларнинг нисбати 4Х3 каби бўлган бўлса, кейинчалик маиший кинотеатрларининг кенг
тарқалиши сабабли, 5Х3 нисбатдаги, сўнгра 16Х9 нисбатдаги мониторлар оммавийлашиб кетди.
Мониторларнинг яна бир муҳим параметри уларнинг ўлчамларидир. Мониторларнинг ўлчамлари телевизорлардаги
каби уларнинг диагонали узунлиги билан ўлчанади, бунда ўлчов бирлиги сифатида дюймдан фойдаланилади. Бир
дюйм 2,56 смга тенг. Дастлаб 12 ва 14 дюймли мониторлар ишлаб чиқилган бўлса, кейинчалик 15 ва 17 дюймли,
охирги пайтда 19 ва 22 дюймли мониторлар урф бўлди. Ҳозирги пайтда 32 ва 42 дюймли мониторлар ҳам ишлаб
чиқарилади.
Мониторларнинг яна бир муҳим параметри ундаги пикселлар сонидир. Бу сон ундаги устунлар ва сатрлар сони
орқали аниқланади, масалан 640Х480. 4Х3 нисбатдаги мониторлар учун пикселлар сони 800Х600, 1024Х768,
1280Х960, 1600Х1200 бўлиши мумкин.
Кенг форматли (16Х9 ўлчамли) мониторлар учун пикселлар сони 1280Х720 га (HD – High Definition – юқори
аниқликдаги) тенг. Ҳозирги пайтда пикселлари сони 1920Х1080 га тенг (Full HD – тўлиқ HD) мониторлар ҳам
кўплаб ишлаб чиқарилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: