www.ziyouz.com kutubxonasi
53
—
Хўп, ундай бўлса, сен ўзингни шулардан кейин ёздирмайсанми?
—
Бас, етар! Мақсадингиз менинг номимни ўртага қўйиб, нималарнидир ейиш. Сизнинг
кўнглингизга қараб, савобларимни йўқотишимни истайсиз. Мен бундай қилолмайман. Менинг
икки дўстим яшаб, охират йўлига тушдилар. Мен уларга қарши борсам, ўзим қаршиликка дуч
келаман. Худо ҳаққи, дунёда нимага эришсак, охиратда нимадан умидвор бўлсак, бу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга йўлбошчилиги сабабидан бўлди. У зот
бизнинг энг яхшимиз ва афзалимиздир. Бинобарин, у кишининг қабиласи арабларнинг энг яхши
қабиласи. Араблар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли қандайдир ҳурматга
сазовор бўлдилар. Яна шуни айтишим керакки, эртага араб бўлмаганлар қилган амаллари билан
келсалар-у, биз ҳеч бир амалсиз борсак, улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга биздан
яхшироқ уммат бўладилар. Ҳеч кимнинг насабига қаралмайди. Демак, Аллоҳ наздида амали
борлар қадрга эга. Агар инсон амали туфайли ортда қолса, насаби уни олға етакламайди.
(«
Тарихи Табарий»)
* * *
Кейинроқ Ҳазрати Умарнинг олдига Ҳазрати Али билан Абдураҳмон ибн Авф келди:
—
Бошига ўзингизни ёзишингиз керак.
Бу гапларда тилёғламалик йўқ эди. Агар тақво ва фазилатга қараб рўйхат тузилса, Ҳазрати
Умар энг бошга ўзини қуйиши адолатдан бўларди. Зотан, у зот Буюк Пайғамбарнинг:
«
Аллоҳим, Исломни ё Умар, ё Амр билан азиз қил», деган дуоси билан ҳидоятга эришган ва:
«
Умар Исломга киргач, биз янада қувватлироқ бўлдик», деган эътирофларга сазовор бўлган.
Бироқ Ҳазрати Умар дўстлари таклифига ҳам унамади:
—
Йўқ, ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиларидан бошлаймиз.
Кейин уларга яқин инсонлар рўйхатга ёзилади.
Ҳазрати Умар қай даражада ҳақ эди? Фазилат ва Ислом олдидаги хизматлари билан ўлчанса,
қандай бўларди? Агар Ҳазрати Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларининг
ўғли эканини ҳисобга олмаса, Ҳазрати Умар сўзсиз юқорироқ поғонани эгаллайди.
* * *
Энг кўп маош Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Аббосга тайинланди -
йилига ўн икки минг дирҳам. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига ўн
минг дирҳамдан. Фақат Жувайрия ва Сафияга олти минг тайинланди.
—
Нега бизни бошқалардан ажратяпсиз. Ахир улар ўн мингдан олишяпти-ку!
—
Чунки сизлар чўриликдан никоҳлангансиз.
—
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу масалада барчамизни тенг кўрардилар.
Сиз ҳам шу тенгликни тан олинг.
Ҳазрати Умар рози бўлди ва уларнинг йиллик маошлари ўн минггача оширилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бу иккови гўзаллик борасида
бошқаларни ортда қолдирарди. Бир пайтлар малика бўлган хонимлар тақдир тақозоси билан
асир тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келтирилган эди.
Пайғамбардан бўлган таклифни ортиқча ўйланишсиз қабул қилиб, аввал мусулмон бўлдилар,
кейинчалик мўминлар онаси деган юксак шарафга эришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам уларга ҳеч қачон асири сифатида қарамаганлар.
Ҳазрат Али ўзларига тайинланган саккиз минг дирҳамга рози бўлди. Рози бўлмасликка
ҳаққи бор эди. Бинобарин, Исломга, Расулуллоҳга хизмат қилиш борасида фақат Ҳазрати
Умаргина у кишидан устун келиши мумкин эди, лекин мол-дунёга рағбат қилмаслиги ва
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |