www.ziyouz.com kutubxonasi
52
Абу Бакр ҳам янгиликни жорий қилмай, ўлжани келган заҳоти тарқатиб юборарди.
* * *
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Баҳрайндан тортиқ қилинган совғаларни олиб қайтаркан,
ўзида йўқ хурсанд эди. Чунки, энг кўп мол доимо ўша томондан келарди. Ҳатто Баҳрайндан
юборилган ҳадялардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мамнун бўлиб, ҳайит намози
хутбасида шундай деган эдилар: «Мен мўминларга дунё-ю охиратда ўэ жонларидан ҳам
афзалроқман. Бундан буён ўлган одамнинг моли унинг ворисларига қолади. Қарз билан
ўлганнинг қарзи эса, менинг зиммамга тушади». (Бухорий, «Истиҳроз» бобби)
Абу Ҳурайра Мадинага кираркан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мардлик ва
саховатларини ёдга олиб, мамнунлик билан кулиб қўйди. Қуёш заррин нурларини уфқ ортига
яшириб, атрофни қоронғулик пардаси қоплаганда, Абу Ҳурайра масжидга кириб келди.
—
Қанча олиб келдинг, эй Абу Ҳурайра?
—
Беш юз минг дирҳам. Абу Ҳурайра жавоб бераркан, чарчоқдан юмилиб кетаёзган кўзлари
кулиб турарди. Ҳазрати Умар ҳайрат ичра:
—
Беш юз минг дирҳам нима дегани, биласанми?
—
Ҳа, албатта!
—
Хўп, сен бориб дамингни ол. Чарчаганингдан нима деганингни билмаяпсан, шекилли.
Абу Ҳурайра чиқиб кетди. У ростдан ҳам чарчаган эди, лекин нима деганини билиб турарди.
Эрталаб Ҳазрати Умар яна ўша саволни берди. Абу Ҳурайра кечаги жавобни такрорлади.
—
Бўлмаса, беш юз минг қанақа бўлади, менга бир тушунтир-чи?!
Абу Ҳурайра иккиланмасдан бармоқлари билан санай бошлади:
—
Юз минг, юз минг, юз минг, юз минг, юз минг. Буларни қўшсак, беш юз минг бўлади,
мўминлар амири, — деди.
Ҳазрати Умар бошқа ҳеч нарса демади. Энди буни тақсимлаш керак эди. Аста ўрнидан
турди.
—
Эй инсонлар! Кўриб турганингиздек, кўп миқдорда мол келди. Буни сизларга тақсимлаб
бераман. Хоҳласангиз, ўлчаб, хоҳласангиз, тортиб берамиз. Ёки санаб беришимиз ҳам мумкин,
—
деди.
Масжиддагилардан бири:
—
Битта дафтар тутинг, эй мўминлар амири. Унда кимга нима берилганини кайд қилинг,
шунда кейинги ўлжа тақсимотларида сизга осон бўлади, — деди.
Бу таклиф Ҳазрати Умарга маъқул бўлди ва маош дафтари тутишни буюрди.
Кейинчалик бу дафтарга «Девон» деб ном берилди. (Ибн Саъд, «Табақот»)
Девон ёзилаётганда Ҳазрати Умар Маҳрама ибн Навфал билан Оқил ибн Абу Толибни
чақирди. Бу иккиси араб уруғларини бошқалардан яхшироқ биларди.
Рўйхатни тузиб, хомакисини Ҳазрати Умарга кўрсатишди: биринчи қаторда Ҳошим
ўғиллари, иккинчида Ҳазрати Абу Бакрнинг қабиласи Тайм ўғиллари, учинчи бўлиб Ҳазрати
Умарнинг қабилалари Адий ўғиллари ёзилган эди. Буни кўриб, Ҳазрати Умар эътироз
билдирди:
—
Умар ва Адий авлодини ўзига лойиқ жойга ёзинглар. Аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламга энг яқин бўлганлардан бошланглар.
Адий қабиласининг кишилари номларини кейинги қаторларда кўриб, Ҳазрати Умарнинг
олдига келишди ва: «Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифасисан-ку!»
дейишди.
—
Ундай эмас. Мен Абу Бакрнинг халифасиман. Абу Бакр эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг халифасидир.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |