1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

65
УМР ҲАМ ТУГАЯПТИ...
Абдуллоҳнинг сахийлиги шу қадарки, агар қўлида тишлаган 
нони бўлса-ю, кимдир сўраб қолса, ўша нонини бериб юбора-
веради. Ҳиммати шу қадарки, ўз уйини дўстига бўшатиб беради. 
Ёшимиз олтмишдан ошганидан буён унинг пул сарфи кўпайиб 
қолган. Бир ҳафта олдин бир аёл келиб арз қилиб қолди. Арзга 
Абдуллоҳ ноодатий жавоб берди.
– Ҳазрат, ўғлим даргоғингизда етти йил илм таҳсил қилди. Шу 
вақт оралиғида мен анча кексайиб қолдим. Фақат ўқиши учун 
гилам тўқиб, пул етказиб турдим. Энди эса пул ишлаб топишга 
мадорим кам. Шу пайтда ўғлим китоб ёзишга киришган. Ишлагин 
десам, “китоб ёзсам нариги дунёда иккимизга ҳам савоби бориб 
туради” дейди. Орада бир икки марта бир қўшнимизнинг ишла-
рини қилиб пул олиб келди. Тежамкорлик билан ишлатяпмиз
аммо унинг бу маблағи бир ҳафтага ҳам етмайди. Насиҳат қилинг, 
ишласин. Олдин оилани обод қилиб, кейин китоб ёзсин. 
– Синглим ойлик харажатларингизга қанча кетади?
– Юз дирҳам.
– Мен сизга икки юз дирҳам ҳар ой жўнатиб тураман. Ўғлингиз 
китоб ёзсин. Унинг илми баланд. Зеҳнини тирикчилик учун сарф-
ламасин. Яна бошқа ёрдам керак бўлса тортинмай айтаверинг.
Аёл бундай бўлишини кутмаганми ё ҳаяжонданми пулни олга-
нидан кейин ҳам бир нима деёлмади. У гапиргунича Абдуллоҳ 
ичкарига кириб кетди. Орадан бир фурсат ўтгач, у йиғлаб дуо қила 
бошлади. Менинг ҳам кўнглим эриб кетди. Охирги тўққиз ойда 
етмиш талабага қирқ минг дирҳам хайрия қилди. Ўттиз олимга 
саксон минг дирҳам ёрдам қилди. Уч уйсизга уй қуриб берди ва 
уларни иш билан таъминлади. Олтмиш кишини ҳажга жўнатди. 
Хоразм шаҳрида текинга китоб тарқатди. Йигирма кишини уйлан-
тирди ва танишларига айтиб иш билан таъминлади. Яна бир 
қанча ёшларга ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун икки 
юз динор ажратди. Хуллас, яна бир қанча эҳсонлари борки, уларнинг 
ҳаммаси эсласак, гап чўзилиб кетади.
Бугун айниқса роса қизиқ воқеа бўлди. Биз тадбиркорлик, савдо 


66
иши билан бўлиб, кўп пул топдик. Кейин шу пулларга анча меҳр 
ҳам қўйибмиз, аммо Абдуллоҳда ундай эмас экан. У пуллари 
кўпайгани сари эҳсонни, ёрдамни кўпайтирарди. Шунинг ҳисобига 
Аллоҳим барака бераверарди. У ойлик даромаднинг ўн фоизини хай-
рияга сарфларди, аммо сўнги пайтлар хайрияси фойдадан ўтиб, 
сармоягача келяпти. Табиийки, биз хавотирдамиз. Содиқ ҳам 
безовта...
Эрталаб етмишларни қоралаган нариги маҳаллалик Паҳлавон 
ака ташвишли кириб келди. Биз ҳовлида эдик. Абдуллоҳни сўради. 
Абдуллоҳ унинг овозини эшитиб чиқиб келди. Салом берди. 
Кейин озроқ суҳбатлашишди. 
– Абу Абдураҳмон мени танийсан. Икки кун олдин молларим 
жарга қулаб тушди. Улар ўнта эди. Қирқдан ошиб кўрган ёлғиз 
ўғлим боқиб юрарди. Жар ёқалаб ҳайдаб келаётганда тупроқ 
ўпирилиб, ҳаммаси тушиб кетибди. Ўғлим ҳам сирпанган, аммо 
икки ханжарини ерга суқиб омон қолган. Уйга бир аҳволда кириб 
келди. Молларни ўлдириб қўйганидан қаттиқ изтиробда. Унга 
қаттиқ гапиролмайман. Шу молларга қараб тургандик. Сал 
семирса, сотиб ўғлимни уйламоқчи, қолганига қўй олиб боқмоқчи 
эдим. Насиб қилмаган экан. Сендан қарз сўраб келдим. Менга 
йигирма динор бериб турсанг. Бир йилга қолмай қайтараман. Яна 
мол сотиб оламан, боқаман. Бир қисмига ўғлимни уйлантираман. 
– Оға кўп ғам қилманг. Ўғлингизни танийман. Мендан уч йил 
дарс олган. Одобли йигит. Қуръонни ёд билади. Унинг кўнглига 
хавотир ораласа, илми озайиб қолади. Зеҳни ўтмаслашади. Мен 
сизга қарз эмас шундай эллик динор бераман. Ўғлингизни 
уйлантиринг ва савдо иши учун пул беринг. Қўй сотиб 
олинг. Бу пулларни Аллоҳ ризоси учун беряпман. Менда пул 
борки, Аллоҳим муҳтожни жўнатиб сўраттиради. Хизмат бўлса 
доимо бош устига. Ўғлингизга салом айтинг.
Содиқ Паҳлавон акага пулни бергач, Абдуллоҳнинг олдига келиб, 
минг хижолатда бир гап айтди. Жавоби нафақат уни балки мени 
ҳам танг аҳволга солиб қўйди.
– Устоз, сиз сармоядан ҳам пул олиб бериб юборяпсиз. 



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish