Бир неча йил аввал сурункали гепатит С давоси йўқ хасталик ҳисобланар эди:
мавжуд дори воситалари ҳаммага ҳам ёрдам бермас, даво курсини ўтишга
қарор қилганларнинг аксарияти эса салбий асоратлар туфайли уни охиригача
етказа олмас эди.
Бироқ охирги йилларда вирусдан оғриқсиз ва эҳтимол уч ой ичида қутулиш
имконини берувчи янги воситалар пайдо бўлди. Шунга қарамасдан, кўпчилик
одамлар гепатит С дан азият чекишда давом этмоқда: кимдир бу касалликка
чалинганидан бехабар, кимдир даволаш курси тахминан кичикроқ шаҳардаги
бир хонали уйнинг нархи билан тенг эканлиги учун. Meduza нега гепатит С
ни ҳар бир киши ёдда тутиши ва ушбу ташхис қўйилганда қандай йўл
тутиши лозимлиги ҳақида
ҳикоя қилади
.
Гепатит С аниқ статистикаси йўқ жиддий хасталиклардан бири ҳисобланади.
Уни стоматологда юқтириб
олиш мумкин, 20 йил давомида ҳеч қандай
асоратсиз хасталикни бошдан кечириш ва фақат 40 ёшларга келганда
кутилмаганда сирроз ҳақида хабар топиш мумкин.
Аввал гепатит С ҳақида нимадир билганлар унинг ҳеч
бир касаллик
белгисисиз сирроз ва ўлимга олиб келишини ҳисобга олиб, уни «хушмуомала
қотил» деб атаган. Бироқ 2013 йилдан фармкомпаниялар 100 кишидан 90
нафарига вирусдан халос бўлиш имконини берувчи дори чиқара бошлади.
Бунгача фақат интерферонлар ёрдамида даволаниш мумкин бўлиб, у
келтириб чиқарадиган асоратлар туфайли инсон ҳаётдан ярим-бир йилга
узилиб қолар, бундай муолажа 40—80 фоиз ҳолатлардагина муваффақиятли
якунланар эди. Кимлар учундир бундай даво муолажасини қабул қилиш
мумкин эмаслиги туфайли улар фақат жигарини кузатиб юриш ва сиррозга
чалинмасликка умид қилиш билан кифояланар эди.
Янги дори воситаси
Россияда аллақачон рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бир курси 900 минг рубль
атрофида туради.
«Мен спортчиман, ичмайман, чекмайман»
Америка профилактика бўйича ишчи гуруҳи (U.S. Preventive
Services Task Force) гепатит С ни юқтириб олиш хавфи мавжуд бўлган
барчани унга текширишни тавсия қилади.
«2013 йилда акция ўтказдик: биз барча
истовчиларга текин текшириш
ўтказдик. Бир йилдан сўнг бу тажрибани такрорлашга қарор қилдик.
Лаборатория ходимларидан бирининг ҳикоя қилишича, бир ҳомиладор қиз
йигити билан анализ топшириш учун келган. Йигитга ҳам гепатитга текин
текширишдан ўтиш таклиф этилганда, у ‘Мен спортчиман, ичмайман,
чекмайман’, деб текширишдан ўтишдан бош тортган. Бироқ уни
кўндиришганда, унда гепатит С аниқланган ва у вирусни қаердан юқтириб
олганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган», — дея ҳикоя қилади
«Гепатитга қарши бирга» ташкилоти вакили Никита Коваленко.
Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати қулоғини тештирган, пирсинг
ёки татуировка қилдирган, стерилланмаган асбоблар билан акупунктура ёки
электроэпиляция жараёнидан ўтган барчага
гепатит С га текширишдан
ўтишни тавсия қилади. Асбобларнинг стерилланган-стерилланмаганлигини
эса текшириб кўришнинг деярли имкони йўқ. Бироқ қоидаларга амал
қилинганлигини тахмин қилиш мумкин бўлган иккиламчи белгилар мавжуд.
«Асбоблар автоклавдан олиниши лозим. Пергамент қоғозчаси ёки пакетчаси
бир мартадан ортиқ қўлланувчи тиббий материалга тўғри ишлов берилгандан
кейин фойдаланиладиган махсус ўрамдир», — дея аниқлик киритади
гепатолог Марина Майевская. Ўрам сизнинг кўз ўнгингизда очилиши керак.
Агар мутахассис асбобларни шунчаки спирт билан артаётган бўлса, буни
ишлов бериш деб аташ мумкин эмас.
Агар маникюр мижознинг уйида
қилинаётган бўлса, мижознинг шахсий асбобларидан фойдаланилиши лозим.
Касалликни юқтириб олиш ва мазкур ташхисни қўйиш ўртасида узоқ вақт
ўтиб кетиши туфайли уни қаерда юқтириб олганликни аниқлаш ва вирус
ўчоғига қарши нимадир қилиш деярли имконсиз.
Гепатит С жинсий алоқа давомида ҳам ўтиши мумкин, бироқ
бунинг
эҳтимоли жуда паст бўлганлиги туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
ушбу инфекцияни жинсий йўл билан юқадиган касалликларга киритмайди
ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: