Qadam yangi 2 кирилл indd



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#209498
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
ҚАДАМ кирилчада

МАНТИҚЛИЛИК. Ўзингизга мақсад белги-
лаётганингизда унинг мантиқли эканлигига 
эътибор қаратишингиз шарт. Завқлантирувчи 
ва мантиқлилик ўртасидаги фарқ шуки, мақ-
саднинг завқлантирувчи бўлишидаги омил бу 
– ўзингиздир. Бунда сизнинг ички овозингиз


54
С
Х
ички ҳисларингиз, ўз ҳузур-ҳаловатингиз зарур 
ҳисобланади. Мантиқли бўлишда эса ташқи 
маълумотлар ва сабаблар муҳимдир.
АНИҚЛИК. Ниятингиз мақсадга айланишида 
навбатдаги қоида бу – мақсадингизнинг аниқ 
ва тушунарли бўлишидир. Масалан, мен кела-
жакда катта одам бўламан десангиз, бу ерда 
аниқлик йўқ, мавҳумдир. Агарда, «мен мебел 
ишлаб чиқариш соҳасида йирик корхона очиб, 
раҳбар бўламан», десангиз, бунда мақсадингиз 
аниқ бўлади. «Келажакда хориж давлатларида 
ўқийман», дейиш ниятдир. «Япониядаги Осака 
университетида ўқийман», десангиз ният мақ-
садга айланади. Ниятларнинг мақсадга айлани-
шидаги қоидалардан бири – мақсадингиз тўлиқ 
таърифланган ва у етарли даражада тушунарли 
бўлиши, яъни аниқлик бўлиши шарт. 
ЭРИШИЛУВЧИ. Агар мақсадингиз сиз эриша 
оладиган даражада бўлмаса, бу фақатгина ор-
зулигича қолаверади. Мақсадга етиша олади-
ганингиз деганим, осонликча эришиладиган 
мақсадлар маъносида эмас. Албатта, баланд 
тепаликларни белгилаш яхши. Аммо жудаям 
юқори чўққиларга чиқишни мақсад қилсангиз, 
унга етолмай қолганингизда ўзингизни бахтсиз 
ва ночор ҳис қила бошлайсиз. Кейин эса тасал-
ли бўлсин деб, заруратингиз бўлмаган матоҳлар 


55
Қ
билан ўзингизни овутишга уринасиз, бошқалар 
сиз учун янада бахтли кўрина бошлайди. Эри-
шиб бўлмайдиган мақсадлар сари интилган 
инсон бир оз муддатдан кейин ўзини белига 
боғланган таёқнинг учидаги сабзи орқасидан 
юрган тегирмон эшагидек ҳис қилиши мумкин.
Қадимда тегирмон тошларини айланти-
ришда эшакдан фойдаланиб, унинг белига бир 
таёқ, таёқнинг учига узун ип билан сабзи боғла-
шар экан. Бечора эшак сабзига етаман деб кеч-
гача тегирмон атрофида юрар экан. Инсон та-
биати эса ундай эмас. Бироз муддатдан кейин, 
агар мақсадига ета олмаса қулоғи шалпайиб 
барчасидан воз кечиши мумкин. Айнан нима-
ларга эришишингиз мумкинлигини ҳеч ким сиз-
чалик билмайди барибир. Қайси мақсадларга 
эриша олишингизни фақатгина ўзингиз белги-
лай оласиз.
Америкалик 34 ёшли сузувчи Флоренс Чедвик 
Каталина оролларидан Калифорния соҳилла-
ригача бўлган 34 километр масофани тўхта-
май сузиб ўтган илк аёл бўлишга қарор қилиб-
ди. Бунгача у Манш денгизининг икки қирғоқ 
орасини сузиб ўтган эди. Ёзнинг чилласида 
океанни совуқ ва қуюқ туман қоплаган пайт-
да туман шу даражада эдики, ёнидаги назо-
ратчилар бир-бирларининг қайиқларини зўрға 
кўриб турарди. Флоренс акулалар ҳужуми ва 


56
С
Х
муздек сув бўлишига қарамай, ўн беш соат 
сузди. Ёнма-ён қайиқда сузиб келаётган унинг 
мураббийи ва онаси унинг қирғоққа жуда яқин 
қолганини айтишди. Лекин Флоренс қатъият-
ли ва омадли сузувчи бўлса-да, воз кечишини 
ва ўзини сувдан чиқаришларини сўради. Чедвик 
33 километрлик масофани сузиб, қирғоққа 
бир километр қолганида сузишдан воз кечиш 
сабабини шундай изоҳлади: «Қуюқ туман са-
бабли қирғоқни кўрмадим. Кўрганимда, етиб 
олардим».

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish