ЎЛЧОВЛИ. Мақсад белгилашда асосан уч
йўналишдаги мезонлар белгиланиши шарт:
вақт, макон ва сон. Қўйган мақсадингизда вақт
чеклови бўлмаса, мақсад ҳақида гап очиш тўғри
эмас. Чунки бирор ишни икки йилда амалга
оширишингиз билан йигирма йилда бажари-
шингиз орасида фарқ бор. Моддий қиймат
рақамлари ҳам ёзилиши зарурдир. Бу мезон-
ларни белгиламасангиз, мақсадингиз ўз маъно-
сидан узоқлашиб, ният бўлиб қолиб кетавери-
ши мумкин.
Американинг Канзас Университетида бир
тадқиқот ўтказиш учун битирувчи талаба-
ларга оқ қоғозлар тарқатилди. Талабалар-
дан ўз олдиларига қўйилган мақсадларини
шу қоғозга ёзишлари сўралди. Орадан 10 йил
57
Қ
вақт ўтганидан кейин талабаларнинг уни-
верситетдаги таълим савияси ва уларнинг 10
йилдан кейинги ҳаётда эришган муваффақи-
ятлари солиштирилди. Натижа эса жуда ҳай-
ратланарли эди. Дарсдаги ўзлаштиришлари
жуда юқори бўлган, лекин ҳеч бир мақсадла-
рини қоғозга ёзолмаган талабалар иш фао-
лиятида кўп ютуққа эришишмаганди. Дарс
ўзлаштиришлари ўртамиёна бўлган, лекин
мақсадларини қоғозга аниқ-тиниқ қилиб ёзган
талабалар эса ҳаётда жуда катта муваф-
фақиятга эришган эдилар.
Ҳаммамизнинг бу ҳаётда келажак учун режа-
ларимиз ва турли хил истакларимиз бор. Ушбу
ниятларни қанчалик кўп аниқлаштириб мақсад-
га айлантирсак, бетартиблик ва беқарорликдан
қутулиб, қийин вазиятларга тушиб қолишимиз
эҳтимоли шунчалик камаяди. Мазмунли ва са-
марали умр учун келажакда аслида нималарга
эришишни истаётганимизни аниқ билишимиз
керак. Буни ўзингиз уддалашингиз ва белгила-
шингиз лозим. Ўз ҳаётингизга ўзингиз меъмор
бўлинг.
Германиялик бир профессор юртимизга са-
ёҳатга келибди. Қадимий ерларни айланиб
юриб, ҳордиқ чиқаргани бир чойхонага кириб-
ди. Меҳмонга хизмат қилиб дастурхон туза-
58
С
Х
ётган чойхоначига тикилиб, профессор ёнида-
ги таржимонига дебди:
– Бу чойхоначидан сўраб кўр-чи, бу жойнинг
ривожи учун кейинги 5 йилга нима режаси бор
экан?
Таржимон сўрабди. Чойхоначи ажабланиб,
елка қисиб, «Билмадим», дебди. Профессор яна
таржимонига:
– Сўраб кўр-чи, бу меҳмондўст инсоннинг 10
йилдан кейинги ҳаёти учун нима режаси бор
экан?
Чойхоначи:
– Билмадим. Ҳа энди, яшасак кўрамиз-да, –
дебди хижолат бўлиб.
– Ундай бўлса, 50 йилдан кейинга белгила-
ган қандай режаси бор, сўрагин-чи, – дебди яна
таржимонига профессор.
– Эй, ҳеч қанақа режа-пежа йўқ. Нима олиб
келай меҳмонга, ошми, кабобми, – дебди
чойхоначи тажанг бўлиб.
Шунда профессор таржимонига дебди:
– Иш жойини ривожи
билан боғлиқ ҳеч қандай
режаси бўлмаса, яхшиси,
бу ерни ёпсин, – дебди.
Ҳаётимиз давомида қў-
лимизда мақсадларимиз
ёзилган қоғозлар бўлсин.
Ҳаётнинг асл
маъноси билим
эмас, ҳаракатда-
дир.
И.В.Гёте
59
Қ
Мақсадингиз бор бўлса, бутун диққатингиз ва
кучингизни мақсадингиз йўналиши бўйича қа-
ратиб, олдинга интиласиз.
Инсонлар ҳаётда фақатгина икки хил кўри-
нишда яшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |