Таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#209475
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎЗБ


Шониёзов.К.Ш. Қанғ давлати ва қанғлилар. Тошкент, 1990, 143-бет. 

Шониёзов 
К.Ш. Ўзбек халқининг этногенезига оид баъзи назарий масалалар // Ўзбекистонда 
ижтимоий фанлар. Тошкент, 1998 № 6 38-бет. 

Абдуллаев У. Этнологияда терминология муаммоси // Ўзбекистон Этнологияси: янгича қарашлар ва 
ёндошувлар. Тошкент, 2004, 13 бет. 


Бу даврда қанғлилар воҳанинг қўшни ўзбек туркманлари билан жадал 
иқтисодий, маданий муносабатлар ўрнатадилар. Бундай этномаданий алоқалар 
савдо, ҳўжалик, ҳатто оила никоҳ муносабатларида ҳам қизғин кечган. Ярим 
ўтроқ чорвадорлар ўз маҳсулотларини воҳа қанғлиларига айрибошлаш ёки нақд 
пул эвазига сотиш учун олиб тушганлар, аҳборотчиларнинг айтишларича, 
ҳозирги Ғаллаорал тумани ҳудудидаги 
«Сарбозор»да XX аср 30-40 йилларигача доимий от, туя савдолари бўлиб 
турган. Деҳқонлар маҳаллий бозорларга сотиш учун хўл мева, тамаки, 
ҳунармандчилик маҳсулотларини олиб чиққанлар. Воҳа қанғлиларининг асосий 
қисми ўтроқ, ярим ўтроқ бўлиб, улар билан бирга ярим кўчманчи чорвадорлар 
ҳам яшаганлар. Ўтроқ аҳоли асосан Сангзор дарёси ҳавзаларида ва Моргузар 
тоғининг Нуротага туташ воҳаларида яшаганлар. 
XX 
асрнинг иккинчи яримидан сўнг аҳоли сонининг ошиши, янги ерларнинг 
муттасил ўзлаштирилиши (асосан Мирзачўл ва Сирдарё чўлларининг) бошқа 
этник қатламлар қатори қанғлиларнинг катта қисмининг янги ерларга кўчиб 
ўтишларига, бир қисмининг шаҳарларга жойлашишларига имкон туғилди. 
Айниқса Мирзачўлнинг тезкорлик билан ўзлаштирилиши натижасида ёш 
оилаларнинг аксарияти Дўстлик, Арнасой, Паҳтакор, Зарбдор, Оқ олтин, Боёвут 
кўчиб ўтадилар. Юқорида тилга олинган туманлардаги аҳоли пунктларида 
ҳозирги кунда қанғлиларнинг жамоа-жамоа бўлиб жойлашган қон-қариндош 
уюшмаларини учратиш мумкин. Бунга ҳозирги кунда Боёвут туманида 
«Қанғли» номли маҳалла-этник гуруҳ мавжудлиги яққол мисолдир. Лекин 
буларнинг барчаси ўзларини ўзбек халқининг таркибий қисми эканликларини 
алоҳида таъкидлайдилар. 
Юқорида Ғаллаорол қанғлиларини сариқ қанғлилардан дедик, мана шу 
Ғаллаорол қанғлиларида ҳам ранглар билан боғлиқ этник номлар XIX асрнинг 
охири - XX асрда ҳам сақланиб қолган. Уларда бош қабила гуруҳи «сариқ
қанғли»лардан бўлиб, ўзларини доимо юқор қўяр «оқсуяк», «тоза қанғлилар» 
деб ҳисоблаганлар. Ахборотчиларнинг берган маълумотларига кўра, 
сариқларнинг аждодлари подшолар (хоқонлар) бўлган. Кейинги даврларда 
сариқ қанғлилар илк ўрта асрлардаги сариқлар каби аслзодалигини пеш қилиб, 
ўзларини «оқ суяк», «тоза қанғли» деб атаганликлари эҳтимолдан ҳоли эмас. 


Демак, ранглар билан боғлиқ этник номлар тасодифан юзага келмаган. 
Қадимги даврларда Олтой ва Жанубий Сибирда яшаган туркий қабилалар 
шимол, жануб, шарқ, ғарбни ранглар номи билан атаганлар. Қора ранг 
шимолни, қизил ранг жанубни, кўк ранг шарқни, оқ ранг ғарбни, сариқ ранг 
марказни ифодалаган
1
Этнонимни ифодаловчи сариқ ранг шарқда маълум 
қабила юқори табақа вакилларига нисбатан ишлатилгани бошқа тадқиқотчилар 
ишларида ҳам учрайди
2
Қанғлилар тил жиҳатдан ўзбек тилининг қарлуқ
лаҳжасида сўзлашганлар. Аммо турли этник жамоалар ҳамда этносларнинг 
бир ҳудудда ёнма-ён ёки аралаш яшашлари сўзсиз ўзаро тил алоқаларини юзага 
келтиради. Зеро ҳеч бир тил таркибидаги шева ва лаҳжалар бир-бирларига 
таъсирсиз, ўз ҳолича ривож топмайди. Буни қанғлилар мисолида ҳам 
кўришимиз мумкин. Бундай тил ва лаҳжаларда қоришув жараёни ўзбек 
халқининг қанғли уруғларида ХХ асрнинг иккинчи яримидан сўнг ўзаро 
консолидация жараёнлари туфайли тезлашган. Натижада қанғлиларнинг катта 
гуруҳи, айниқса шаҳарларда яшовчи қсми ўзбек тилининг «й»ловчи диалектига 
ўтадилар. 
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида шуни қайд этиш зарурки, 
қанғлилар Моварауннаҳрга антик илк ўрта асрларда ва ундан сўнг келиб 
жойлашган турли-туман этник компонентлар билан фаол этно маданий 
алоқалар бўлиб, ўзбек ҳалқи этник тариҳида муҳим ўрин тутган. Зеро, 
маълум бир этносни ягона минтақа доирасида шаклланиши ва ривожланишини 
ўзаро ҳудудий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий омиллар билан 
боғлаш тўғри бўлади. Бу омиллар академик А. Асқаров концепциясига кўра, 
этнос (ҳалқ)ни уюштирувчи ҳудудий бирлик, ижтимоий-иқтисодий ҳўжалик 
бирлиги, этномаданий бирлик, тил, этник ном, ўзликни англаш бирлиги ва
ниҳоят сиёсий уюшма (политическая консолидация)ларда ўз ифодасини 
топган

------------------------------------------------------------------ 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish