Таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#209475
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎЗБ


Шаниязов К.Ш К этническо истории узбекского народа Т., 1974. 3-131. Ўша муаллиф: Қанғ давлати ва 
қанғлилар. Т., 1990 146 бет. Баскаков. Н А К вопросу о происхождении этнонима «киргиз»// СЭ 1964. № 2 .- 
С93-94. 

 Зуев Ю.А. Тамги лощадей из вассальных княжеств. Тр ИИАЭАН. Каз .ССР. Т. VIII, 1960. – С. 119-120. 

 Асқаров А. Ўзбек халқи этногенез ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий методологик масалалари 
// Ўзбекистон тарихи Тошкент, 2002 йил, № 4, 54-бет. 


Хулоса 
Хулоса қилиб, шуни қайд этиш зарурки, сўнгги ўрта асрларда 
Ўзбекистоннинг қатор тарихий-маданий минтақаларидан Нурота вохасига 
келиб ўтроқлашган қанғлилар ўзларининг бир қанча этник аломатларини 
сақлаб қолган этнографик гурух сифатида намоён этган бўлсаларда, ХХ асрда 
Ўзбекистон этномаданий муҳитида содир бўлган этник жараёнлар туфайли 
ўзбек миллати таркибига сингиб, унинг муштарак қисмига айланадилар. 
Демак, миллатнинг шаклланиши этногенетик жараён каби узоқ давом 
этадиган тарихий жараён бўлиб, миллат этник тарихнинг энг юқори юксак 
чўққиси, камолат босқичики, биринчидан, бу босқичга кўтарилган халқнинг 
давлати миллат номи билан юритилади; иккинчидан, миллат номи билан 
юритилган давлат чегаралари қатъий, даҳлсиз, жаҳон жамоатчилик 
ташкилотлари томонидан тан олинади; учинчидан, аниқ ҳудудий чегарада 
муомалада бўлган умум миллат тили давлат тили мақоми даражасига 
кўтарилади; тўртинчидан, аҳолининг ўзликни англаш даражаси фуқораларнинг 
ҳаёт мазмунига, кундалик турмуш тарзига айланади; бешинчидан, миллатга хос 
миллий минталитет шаклланади; олтинчидан, давлат жамият томонидан 
бошқарилади, яъни давлат миллатнинг ҳоҳиш- иродасини бажарувчи 
механизмга айланади. 
Юқорида айтилган фикр-мулохазалардан келиб чиқиб, ўзбек халқининг 
таркиб топиши ва унинг миллат мақомини олиш жараёни ҳақида, тезис тарзида 
қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Ўзбек халқи келиб чиқиши бўйича икки 
хил тилда сўзлашувчи қабила ва элатларнинг аралашиши ва қаришувидан 
таркиб топган экан, бу икки тилда сўзлашувчи жамоаларининг этник жиҳатдан 
дастлабки аралашуви археологик ва антропологик материалларга кўра, сўнгги 
бронза даврида юз берди. Бу даврни ўзбек халқи этногенезининг бошланиши, 
деб ҳисоблаш мумкин. Сўнгги бронза давридан бошланган ассимиляция 
жараёни антик даврига келиб, ўзбек халқига хос иқтисодий хўжалик, 
этномаданий ва антропологик тип бирликларини ўзида мужассамлаштирувчи, 
ўтроқ ҳаётга мослашган туркий ҳудудий майдон таркиб топди, ўзбек халқига 
хос антропологик типнинг мақон ва замони аниқланди. Бу ҳудудий майдон 


Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси бўлиб, милодий II-I асрларда мана шу ҳудудда ўзбек 
халқига хос антропологик тип - «Ўрта Осиё икки дарё оралиги типи» 
шаклланди. 
 
Бу ҳудудда туркий ва суғдий тилли қабилалар иттифоқи асосида 
Қанғ давлати ташкил топди. Ушбу минтақа иқтисодий-хўжалик ва этномаданий 
ҳаётидан гувоҳлик берувчи «Қавунчи маданияти» шаклланди. «Қарунчи 
маданияти»ни шаклланишида туркий забон хун қабилалари ва қанғлилар катта 
рол ўйнаганлар. Оқибат натижада, милоддан олдинги II - милодий I асрлар 
давомида туркийгўй қанғар элати таркиб топди. Бу даврга ўзбек 
этногенезининг иккинчи босқичи сифатида қараш мумкин. 
К. Шониёзовнинг кузатувларига кўра, IX-X асрларда ҳам бу этногенетик 
жараён, яъни туркийларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиши жадал давом этади. Бу 
асрларда Моварауннаҳрда гарчи сиёсий ҳокимият сомонийлар қўлида бўлсада, 
Моварауннаҳр ва Хоразмда туркий этник қатлам кучли этник асосга эга бўлди. 
Бу кучли этник асосни аксарият кўпчиллигини ўтроқлашган турғун турклар 
ташкил этарди. Бу даврга ўзбек халқи этногенезининг тўртинчи босқичи 
сифатида қараш мумкин бўлар. Қорахонийлар даврида Моварауннаҳр ва 
Хоразмда сиёсий ҳокимият туркий сулолалар қўлига ўтиши муносабати билан 
ўзбек халқи этногенезининг якунловчи босқичи бошланади. Ўзбекка хос туркий 
этнос минтақада қарор топади. Элатга хос барча этник омиллар руёбга чиқади. 
Қардош туркий тилли халқлар олиму-фузалоларини ҳозиргача эътирозига сабаб 
бўлиб келаётган умумтуркий тил – Маҳмуд Қошғарий тили ичидан қарлуқ-
чигил лаҳжалари асосида элатнинг жонли сифатида эски ўзбек тилига асос 
солинади. Бу жараён Ғарбий Қорахонийлар давлати доирасида юз берди. 
Демак, ўзбек элати халқ сифатида XI-XII асрнинг биринчи ярмида узил-кесил 
шаклланди. 
Ўзбек халқининг шаклланиши билан унинг этник тарихи бошланади. Ўзбек 
халқининг этник тарихи ҳам узоқ давом этадиган тарихий жараён бўлиб, бу 
жараён минтақада капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг қарор 
топабошлаган давргача, яъни XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларигача 
давом этди. XX аср бошларидан ўзбек миллатининг шаклланиш жараёни 
бошланди. Бу тарихий жараён ҳозиргача давом этмоқда. 



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish