жараёнларида фаол қатнашганлиги ҳақида фикр юритмоқчимиз. Шу ўринда
қанғлиларнинг келиб чиқиши ва уларнинг ўзбек халқи этник тарихида тутган
ўрни масаласи бир қанча этнологик адабиётларда ва тарихий манбаларда
маълум маънода ўз аксини топганлигини ҳам қайд этиш лозим.
1
XIX
аср охири ва XX аср бошларида ўзбек ҳалқи таркибида қанғлиларнинг
кейинги авлодлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ўзбек
этнолог олими
академик К.Ш.Шониёзовнинг шу масалага доир фундаментал асарида
учрайди. Қанғлилар илк ўрта асрлар ва ундан кейин Моварауннаҳр ва
Хоразмда яшаган қабиладошлари қаторида ўзбек ҳалқининг этник тарихида
муҳим роль ўйнаб, уларнинг бир гуруҳи XIX аср охири ХХ аср бошларигача
айрим этнографик гуруҳ сифатида яшаб келишди ва ўзларини ўзбек деб
атаганлар
2
деб ёзади муалиф. Ўзбекистон ҳудудидаги жойлашган қанғлилар
XIX аср охири XX аср бошларида асосан Тошкент, Мирзачўл, Фарғона ва
Зарафшон воҳаларида яшар эдилар.
Биз қанғлиларни Сирдарёнинг ўрта оқимлари ҳамда Қашқадарё
воҳаларидан Нурота тоғ тизмаси атрофларига келиб ўтроқлашганлиги
ҳақидаги маълумотларни дала этнографик тадқиқотларимиз жараёнида
тўпладик. Бизнинг тадқиқот давримизда асосан XIX аср охири XX аср
бошларида қанғлиларнинг катта гуруҳи Нурота воҳасининг Ғаллаорол
туманидаги ва Жиззаҳ шаҳри яқинидаги 2та қанғли қишлоқларида, Ширконли
қишлоғида ҳамда Нуротага туташ Хатирчи туманида тарқалганлар.
Хозирги
кунда қанғлиларнинг учинчи бир гуруҳи Ғаллаорол туманига яқин бўлган
қанғли номи билан аталувчи иккита қишлоқда (ҳозир бу қишлоқлар Қанғли-1
ва Қанғли-2 деб юритилади) ҳамда Оқтоғнинг Нуротага туташ Хатирчи
тумани ҳудудида ҳам қайд этилган. Ғаллаорол қанғлилари бош қабила гуруҳи
1
Абу Райхан Беруни. Индия. Избранные произведения. Т.II. Ташкент, 1963. – С. 272-274, 430. Абу Райҳон
Беруний. Ҳиндистон. Танлаанган асарлар. 2-том. Т.,1965. 373-468 бетлар. Бичурин Н.Я. Собрание сведений о
народах обитавших в Средней Азии в древние времена. Т II. М-Л., 1950. С 150-187. Аристов Н.А Заметки об
этническом составе тюркских племен и народностей и сведения об их численности // Живая старина.
отделении этнографии РГО. Вып III –IV. СПб., 1896. – С. 292-314. Бартольд. В.В. Туркестан в эпоху
монгольского нашествия. Т I, М., 1963, с. 435-481. Каляшторный С.Г. Кангиюйская этнотопонимика в
орхонских текстах //СЭ 1951 № 3.-С. 54-64. Шониёзов К.Ш. Қанғ давлати ва қанғлар. Тошкент, 1990. 26-
148 бетлар. Зуев. Ю. А. Ранние тюрки: очерки, истории и идеологии - Алматы, 2002.
2
Шониёзов К.Ш. Қанғ давлати ва қанғлилар. Тошкент, 1990, 138- бет.
сифатида Сариқ қанғлилардан бўлиб, улар мечкай тўп, эрганакли тўп, бешкал
тўп заргар тўп, йўлдошбек,
давронбек, сарой куёвли, болғали уруғ
шоҳобчаларини ташкил этади. Биз қайд этган уруғ қабила гуруҳларининг
айримларини К.Ш.Шониёзов ҳам Ўзбекистон ҳудудидаги қанғлиларнинг кичик
уруғ шохобчалари таркибида келтириб ўтади
1
Воҳанинг ўзига ҳос табиий
географик хусусиятлари ҳамда иқлим шароити аҳолининг ҳўжалик маданий
турмуш – тарзига таъсир этмасдан қолмаган. Тоғнинг ҳар икки тарафидаги
бепоён даштлар ҳамда суғорма деҳқончилик воҳаларида
таркиб топган
ҳўжаликнинг уч типга бўлинганлигини оламиз: чорвачилик, ярим ўтроқ
хўжалиги, ўтроқ деҳқончилик. Мана шундай хўжаликлар билан шуғулланиб
келган қанғлилар воҳанинг бошқа этнослари ва этник гуруҳлари билан маълум
ҳудуд доирасида муштарак этник алоқаларда бўлиб келган. Зеро этноснинг
шаклланишидаги асосий жараёнлардан бири, унинг ички иқтисодий бирлиги
хисобланади. Бир тилда сўзлашувчи ҳалқларнинг алоҳида
этник уюшма
бўлиб бирлашишлари учун кўп йиллар давомида бир ҳудудда яшаб , ўзаро
ҳўжалик алоқада бўлишлари муҳим аломат ҳисобланади
2
XIХ аср охири – XX
аср бошларида анаънавий дашт-адир чорвачилиги қанғлилар ҳўжалигида
муҳим ўрин тутсада, Қўйтош тоғларининг этакларида булоқ бўйлари ҳамда
сув ҳавзаларида аҳоли кунжут, буғдой, тариқ, масҳар экканлар; узум, қовун,
тарвуз, етиштирилган, сут, жун, гўшт учун қўй, туя, бия боқилган.
Хўжаликнинг икки тури, воҳанинг суғорма деҳқончилиги ва
дашт яйлов
чорвачилиги ўзаро бир-бирини тўлдириб уйғунлашиб бориши натижада этник
гуруҳлараро (туркман, юз, сарой, найман, манғит ва бошқалар ўртасида) ўзаро
иқтисодий маданий алоқаларни юзага келтирган, бу воҳада ўзига хос
ҳўжалик-маданий типни шаклланишига туртки бўлган. Зеро, ҳўжалик-маданий
типлар деганда, муаян табий-географик шароитда ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг бир хил даражада бўлган ҳўжалик ва маданиятларнинг
тарихан таркиб топган мажмуи тушинилади.
3
-------------------------------------
Do'stlaringiz bilan baham: