Физика курси I



Download 7,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/103
Sana24.02.2022
Hajmi7,38 Mb.
#200593
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
Fizika kursi. 1-qism. Mexanika (A.Qosimov, X.Jo'raqulov, A.safarov)

йўқолмайди, у фақат бир турдан иккинчи турга айланиши мумкин. 
Энергиянинг умумфизикавий сакланиш конуни механика ҳодисала- 
ринигина ўз ичига олиб колмай, балки механика конунларини кўллаш 
мумкин бўлмаган ҳодисаларни ҳам камраб олади. Бу конун механика 
конунларидан келтириб чикарилмаганлигини тушуниш кийин эмас: 
у кенг микёсдаги тажриба натижаларини умумлаштиришдан келиб 
чиккан мустакил конундир.
6.10-§. САҚЛЖНИШ ҚОНУНЛАРИ ҲАМДА Ф АЗО ВА ВАҚТ СИММЕТРИЯСИ
Одатда симметрия деганимизда буюмлар, нарсалар ва тирик 
жониворлар шаклининг симметрияси кўз олдимизга келади. Маса- 
лан, тайёралар, кемалар, кристаллар, кушлар, капалаклар ва 
бошкаларнинг шакли муайян симметрияга эга, яъни уларнинг чап ва 
ўнг томонлари ўрта чизикка нисбатан деярли бир-бирини такрорлай- 
ди. Қуйида симметрия деганимизда, бизнинг кундалик ҳаётимизда 
учраб турадиган симметрияга нисбатан бошка маънодаги симмет- 
рия — табиат конунлари симметрияси ҳакида гап боради. Масалан, 
физика конунларининг симметрияси деганда баъзи бир алмашти- 
ришларга нисбатан уларнинг инвариант эканлиги тушунилади. Фазо 
ва вактнинг симметрияси деганимизда. вактнинг бир жинслилиги, 
фазонинг эса бир жинслилиги ва унинг изотроплиги тушунилади. Бу 
тушунчалар киритилиши билан вактнинг бир жинслилиги, фазонинг
112
www.ziyouz.com kutubxonasi


эса бир жинслилиги ва изотроплигини қандай тасаввур қилиш 
мумкин, деган саволнинг туғилиши табиийдир.
В а қ т н и н г б и р ж и н с л и л и г и — ўтаётган вақтнинг турли 
пайтлари бир-биридан фарқ қилмайди демакдир. Шу боисдан, 
кўпинча, вақтнинг барча пайтлари ўзаро мукобил, яъни улар тенг 
ҳуқуқли деган ибора қўлланилади. Амалий жиҳатдан вақтнинг бир 
жинслилиги шунда намоён бўладики, бир хил шароит яратилганда
берк тизимнинг ҳаракат қонунлари вакт ўтиши билан ўзгармайди. 
Масалан, эркин тушаётган жисмнинг ҳаракат қонуни бу ҳаракат 
қачон содир бўлганлигига боғлик эмас: 10 метр баландликдан 
бошланғич тезликсиз эркин тушаётган жисмнинг охирги тезлигини 
ўлчаш бўйича исталган пайтда ўтказилган тажриба бир хил натижа 
беради ва бу тезлик вактнинг барча пайтлари учун у = д/2 £ Н. «
« 1 4 м/с бўлиб чикади (бу натижаларда жисм ва Ер берк тизимни 
ташкил этади). Яна бир мисол: баъзи бир тажриба натижалари бирор 
вақт ўтгандан кейин қайта текширилиб кўрилади ва кўпинча бир хил 
натижа олинади. Демак, вақтнинг бир жинслилиги турли пайтларда 
ўтказилган тажриба натижаларини таккослаб кўришга имкон 
беради.
Ф а з о н и н г б и р ж и н с л и л и г и деганимизда унинг барча 
нукталари бир-бирига муқобил эканлиги тушунилади, яъни фазонинг 
ҳамма нукталарининг хусусиятлари бир хил. Амалий жиҳатдан 
фазонинг бир жинслилиги шунда намоён бўладики, жисмларнинг 
ўзаро жойлашишлари ва тезликларини ўзгартирмасдан берк тизимни 
бир жойдан иккинчи жойга кўчирсак, унинг хусусиятлари ва ҳаракат 
қонунлари ўзгармайди: аввалги жойда содир бўладиган ҳодиса бир 
хил шароит яратилганда фазонинг иккинчи жойида ҳам ўзгаришсиз 
такрорланади. Бу ерда «бир хил шароит яратилганда» деган ибора 
нимани англатишини куйидаги мисолдан тушуниб олиш мумкин: осма 
соат тебрангичининг тебраниш даврини ўлчаётган бўлайлик. Тебран- 
гичнинг узунлиги ва бошқа қисмлари ўзгармаганда унинг тебраниш 
даври эркин тушиш тезланиши (£) нинг кийматига боғлиқ 
(маълумки, § нинг қиймати Ернинг ҳар хил нукталари учун ҳар хил 
қийматга эга бўлиб, 9,78 м/с2 дан 9,83 м/с2 гача ўзгаради). Соатни 
бутун ҳолда ва ўзига параллел қилиб фазонинг бир жойидан иккинчи 
жойига кўчирганимизда мазкур жойларда § нинг қиймати бир хил 
бўлса (бир хил шароит), соат тебрангичининг тебраниш даври иккала 
жойда ҳам бир хил кийматга эга бўлади. д нинг қийматлари бир хил 
бўлган фазонинг бошка нукталари учун ҳам тебрангичнинг тебраниш 
даври ўлчаш хатоликлари чегарасида аввалги нуқталарда олинган 
қийматларга тенг бўлиб чиқади. Бу натижа фазонинг барча 
нуқталарининг хусусиятлари бир хил эканлигининг исботи, яъни 
фазонинг бир жинслилигининг намоён бўлиши демакдир.
Ф а з о н и н г и з о т р о п л и г и шуни билдирадики, ундаги ихтиё- 
рий нуқтага нисбатан олинган барча йўналишларнинг хусусиятлари 
бир-биридан фарк қилмайди, яъни фазода қайси йўналишни олиб 
қарамайлик, улар бир-бирига мукобил. Мазкур муқобиллик шунда 
намоён бўладики, бир хил шароит яратилганда жисмлардан ташкил 
топган берк тизимни (тадкиқот қурилмаларини, ўлчаш асбобларини,
8 — 4 6 7
113
www.ziyouz.com kutubxonasi


лабораторияни ва бошқаларни) исталган бурчакка бурилса, бу 
буриш барча келгуси ҳодисаларнинг боришига таъсир этмайди. 
Масалан: а) ойнаижаҳонни бирор бурчакка бурсак (антеннанинг 
вазияти ўзгармаганда) унинг кўрсатишида ҳеч қандай ўзгариш 
содир бўлмайди; б) нуктавий манбадан чиқаётган товуш тўлқинлари 
барча йўналишлар бўйича бир хил тарқалади.

Download 7,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish