Ma'ruza matni doc


Овқат ҳазм қилиш системаси



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99
Bog'liq
zoologiya

Овқат ҳазм қилиш системаси
Судралиб юрувчиларнинг бирмунча 
мураккаб озиқланишига кўра ҳазм органлар амфибияларникига нисбатан анча 
такомиллашган: оғиз бўшлиғи томоқдан ажралган, бўйин қисми ривожланиши 
туфайли қизилўнгач узайган, ошқозон ҳажми катталашган, унинг девори 
қалинлашган, жигар ва ошқозон ости бези яхши тараққий этган. Аммо улар 
амфибиялар сингари клоакали ҳайвонлар. Кўпчилик судралиб юрувчилар 
(чўлда ва чучук сувларда яшовчи тошбақалардан ташқари) турли ҳайвонлар 
билан озиқланади. 
Айириш системаси. Модда алмашинувининг тезлашиши, диссимиляция 
жараёнини шиддатли ўтиши организмда тўпланган кераксиз маҳсулотларни 
тезроқ ажратиб чиқариш заруриятини туғдиради. Шу туфайли судралиб 
юрувчиларда (умуман барча амниоталарда) гавда буйраги -мезанефроз йўқолиб, 
бир жуфт янги, чаноқ буйраги — метанефрос пайдо бўлади. Ҳар бир буйракдан 
чиққан сийдик йўллари клоакага очилади. Клоаканинг қорин томонида сийдик 
пуфаги жойлашган. Буйракларда сийдик ажратув капсулалари яхши тарақий 
этган. Капсулалар капиллярлар тўрига бой. Капиллярлардан диссимиляция 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


маҳсулотлари - бирламчи сийдик капсуласига ўтади. Бирламчи сийдик таркиби 
қон плазмасига яқин. Бундай бирламчи сийдик капсуладан узун каналлар 
орқали буйрак жомчасига тушади. Бундай каналларда ундаги ортиқча сув ва 
бошқа керакли моддалар қайта қонга шимилиб олинади, шундай қилиб 
организмда иккиламчи сийдик ҳосил бўлади. Шудай қилиб, судралиб 
юрувчиларнинг айириш системасининг фаолияти тана намини тежашга 
қаратилган. Бундай хусусият уларни ҳақиқий қуруқликка мослашиш 
белгиларидан биридир (қуруқликка яшашга мослашган бўғимоёқлиларнинг 
ажратиш системаси ҳам худди шу сингари қайта қурилганлигига эьтиборни 
қаратинг).
Кўпайиши фақат жинсий йўл билан кечади. Кўпчилик турларининг 
эркакларида махсус қўшилиш органи - пенис ривожланган. Урғочиларининг 
тухумларини уруғланиши ички кечади. Улар усти оҳак ёки шохсимон модда 
билан қопланган қалин пўчоқли тухум қўйиб кўпаяди. Баьзи турлари (совуқ 
жойларда тарқалганлари, денгиз илонлари) тирик туғишга мослашган. Масалан, 
Марказий Осиё шароитида учрайдиган баьзи бир заҳарли илонлар (қора илон) 
тухум туғиб кўпайса, Кавказ тоғларида яшайдиган бундай судралиб юрувчилар 
тирик туғиб кўпаяди. 
Ривожланиши барча судралиб юрувчиларда тўғри йўл билан боради. 
Эмбрионал тарақ
қ
иёти типик амниоталарга хос равишда ўтади. Тухумларини 
қумлар, чириндилар орасига, тошлоқларга қўядилар. Сувда яшовчи вакиллари 
тухумларини қўйиш учун албатта қуруқликка чиқади. 
Филогенези. Судралиб юрувчилар палеозой эрасида кенг тарқалган 
амфибияларнинг бир гуруҳи – стегоцефаллардан келиб чиққан.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish