Ma'ruza matni doc



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99
Bog'liq
zoologiya

М А Ъ Р У З А №10 2 соат 
 
Мавзу: Хордалилар типи - Chordata
 
Мавзунинг режаси: 
1.Хордалилар типининг умумий тавсифи ва унинг систематикаси. 
2.Бошскелетсизлар (бош суяксизлар) кенжа типининг морфофизиологик 
хусусиятлари. 
3.Личинка хордалилар ёки пардалилар (кобиклар) кенжа типининг морфо-
физиологик хусусиятлари. 
4. Бошскелетсизлар ёки умуртқалилар кенжа типининг морфо-физиологик 
хусусиятлари систематикаси. 
Адабиётлар: 
1. Б.С.Салимов , А.С.Даминов «Зоология» Тошкент, 2012 й. 
2. Ж.Л. Лаханов «Умуртқалилар зоологияси» Тошкент, 2005 й. 
3. С.П.Наумов «Умуртқали ҳайвонлар зоологияси» Тошкент, 1995 й. 
4. Е.И. Лукин «Зоология» Москва, 1989 й. 
Қўшимча адабиётлар
1.И.А.Каримов “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш
йўлида”. Тошкент 1995 й. 
2. С.П.Богданов “Ўзбекистон ҳайвонлари”. Тошкент. 1993 й. 
3. Ўзбекистон “Қизил китоби”. Тошкент 1988 й. 
 
Таянч иборалар: 
 
Хорда, умуртқа, нерв найи, бош мия, орқа мия, жабра ёриқчалари, 
бошскелетсизлар, личинка хордалилар, бошскелетлилар ёки умуртқалилар, 
ланцетникб атриал бушлиқ, атриопор тешиги, бластула, гаструла, целомик 
халтача, сомит, ён пластинкалар, целом, гастропор, осцидиялар, бир қаватли ва 
кўп қаватли эпидермис, чин тери-кориум, клоака, анал тешик, пронефрос, 
мезанефрос, метанефрос. 
10.1 – савол. Хордалилар типининг умумий тавсифи ва 
унинг систематикаси

Хордалилар иккиламчи тана бўшлиқли, иккиламчи оғизли, уч қаватли 
организмлар бўлиб, улар барча асосий яшаш муҳитларини эгаллаган. 
Хордалилар даставвал сув муҳитида пайдо бўлган. Узоқ йиллар кечган 
эволюцион жараёнда эса уларнинг бир неча систематик гуруҳлари қуруқликда 
яшашга мослашган. Эндиликда эса бундай гуруҳлар орасида иккиламчи сув 
ҳайвонлари ҳам мавжуд. 
Хордалиларнинг ўлчами 1-3 см дан 15-20 м гача, тана массаси эса бир 
неча граммдан бир неча тоннагача етади. Уларнинг тана шакли ҳам турлича 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


бўлади. Шуларга қарамасдан ҳозирги даврда яшаб келаётган хордалиларда бир 
неча умумий яъни ўхшашлик белгилар мавжуд. Уларга қўйидагилар киради: 
1) барча хордалилар ички ўқ скелетга эга. Бу ўқ скелет тубан 
шаклларида бутун умр сақланиб қоладиган ёки уларнинг фақат личинкалик 
давригагина хос бўлган елка тори, яъни хордадан ташкил топган. Юқори 
даражада ривожланган хордалиларда бундай ўқ скелет вазифасини умуртқа 
поғоналари бажаради, хорда эса улар учун вақтинчалик эмбрионал орган бўлиб 
ҳисобланади. Хорда энтодермадан, умуртқа поғонаси эса бошқа скелет 
ҳосилалари сингари мезодермадан ҳосил бўлади. 
2) марказий нерв система ичи бўш ҳолда тузилган нерв найидан иборат. 
Нерв найининг бўшлиғи невроцель деб юритилади. Нерв найи ўқ скелет устида 
жойлашган. Юқори даражада ривожланган хордалиларда нерв найининг олдинги 
қисмида бош мия ривожланади, унинг қолган қисмини эса орқа мия ташкил 
қилади. 
3) ҳазм органларининг олдинги қисмида, аниқроғи томоқ деворларида 
ёриқчалар ҳосил бўлади. Бундай ёриқчалар тубан хордалиларда бутун умр 
сақланади ва нафас олиш органлари вазифасини ўтайди. Юқори даражада 
ривожланганларида жабра ёриқчаларида жабра халтачалари, жабра япроқчалари, 
жабра қопқоғи ривожланади. Қуруқликда яшовчи ва атмосфера ҳавоси билан 
нафас олувчиларида жабра ёриқчалари уларнинг дастлабки эмбрионал 
даврларида пайдо бўлади, ўпкалар - янги нафас олиш органлари ривожланиши 
билан битиб кетади. 
Хордалилар типи 40 мингдан ортиқ турга эга. Ушбу турлар 3 та кенжа 
типга ажратилган: 
I кенжа тип - Бошскелетсизлар - Acrania 
II кенжа тип - Личинка хордалилар - Urochordata ёки 
Пардалилар - Tunicata 
III кенжа тип - Бошскелетлилар - Craniаta ёки 
Умуртқалилар - Vertebrata 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish