3. Бош оёқлилар – Сеphalopoda. Бу синфга кирувчи моллюскаларнинг
тузилиши ва ҳаёти бошқа синфлардан кескин фарқ қилади. Бошоёқлиларнинг
кўпчиолиги фаол ҳаёт кечиради. Оғиз атрофини ўраб турувчи 8 ёки 10 та кучли,
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
мускулли оёқлари мавжуд. Танаси 2 қисм бош ва гавдадан иборат. Кўпчилик
бошоёқлилар танасини сиртқи томондан қоплаб турувчи чиғаноқ бўлмайди.
Таналарининг катталиги бир неча см.дан тортиб бир неча метргача,
массаси бир неча граммдан тортиб 8-9 тоннагача борадиган вакиллари бор.
Бошоёқлилар фаол ҳаракат қилишга ўтганлиги муносабати билан нерв системаси
кучли ривожланган. Йирик бош нерв тугуни мавжуд.
Сезги органлари: тўйғу, ҳид билиш, кўриш ва мувозонат сақлаш
органлари яхши тараққий этган. Қон айланиш системаси. Юраги 2-4 булмга ва
битта қоринчадан ташкил топган. Қон айланиш системаси ёпиқ.
Нафас олиш – мантия бўшлиғида жойлашган жабра ёрдамида нафас
олади.
Айириш системаси – бўйракдан иборат. Жабралар сони буйраклар сонига
тўғри келади.
Жинсий системаси. Бошоёқлилар синфи айрим жинсли. Жинсий безлар
тоқ бўлади.
Жинсий маҳсулотлар мантия орқали ташқарига чиқарилади.
Оталаниш кўпчилигида ўрғочисининг мантия бўшлиғида утади.
Вакиллари: осминог, кальмар, каракатица.
7.3 – савол. Моллюскаларнинг халқ хўжалигидаги ўрни ва
аҳамияти.
Моллюскалардан ҳар хил буюмлар тайёрланган озиқ-овқат сифатида кенг
фойдаланиб келинган ҳар йили 3-4 млн. т. моллюска овланади.
Доривор, диетик маҳсулотлар олинади. Айрим давлатлар қуруқликда
яшовчи моллюскаларни истеъмол қилади. Бу Венгрияда жуда кучли
ривожланган бўлиб, Франция ва Италияга экспорт қилинади. Яна бир муҳим
томони денгизда яшовчи моллюскалардан ранг олинади. Француз олими
Ж.Кьюве моллюскалар атласни яратишда моллюскаларни ўзини рангидан
фойдаланилган.
Бизнинг халқимиз эса ўсимликлардан олинган табиий бўёқлардан
фойдаланилган. Моллюскаларни айримлари жуда ҳаракатчан соатига 50-60 км
тезликда ҳаракатланади.
Моллюскаларни зарари:
1. Икки паллали моллюскалар орасида ёғоч қуртлари бор, тош
тешувчилари бор, баъзилари тез кўпайиб сув иншоотларини ишдан
чиқаради.
2. Моллюскалар – деҳқончиликка зарар келтиради. Айниқса полиз
экинларига катта зарар етказади. Айниқса чиғаноқсиз шиллиқ қуртлар
карам, помидор каби ўсимларни баргини ейиди.
3. Тиббиёт ва ветеринарияда 5000 га яқин трематодаларни оралиқ
хўжайини бўлиб ҳисобланади (жигарда, одамлар ва ҳайвонлар қонида
яшайдиган трематодаларни) оралиқ хўжайини сифатида иштирок
этади. Бу инсоният учун ижтимоий зарар ҳисобланади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Do'stlaringiz bilan baham: |