Мундарижа банк иши



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

«Мавсумда 
личинкаларни ўстириш натижалари тўғрисида Далолатнома» уч нусхада тузилади. 
1
Мақола ҳажми ошиб кетмаслиги учун бошланғич ҳужжатлар намуналари берилмади 


61 www.journal.bfa.uz 
Ўстирилаётган чавоқларни инвентаризация қилиш уларни чавоқ боқиладиган 
ҳовузлар, лотоклар ва бассейнлардан ўстириш ҳовузларига ўтказиш пайтида амалга 
оширилади. Ўстирилган чавоқларни санаш донабай ёки эталон усулда амалга 
оширилади. 
Балиқлар селекцияси, эксперимент ўтказиш ва бошқа турдаги ишларни амалга 
оширишда унча катта бўлмаган миқдордаги ёш балиқларга эҳтиёж бўлганда донабай 
ҳисоб юритилади. Санаш бир текис тортилган ипак тўр ёки дока ёрдамида амалга 
оширилади, шунингдек, оддий патнис идиш ёрдамида личинкалар суви билан бирга 
бошқа идишга секин қуйилади ва саналади. 
Катта миқдордаги чавоқлар ҳисоби юритилганда эталон усули қўлланилади. Бунда 
ҳам чавоқларни санаш натижалари «Мавсумда личинкаларни ўстириш натижалари 
тўғрисида Далолатнома» билан расмийлаштирилади.
Сеголеткаларни инвентаризация қилиш ўстириш ҳовузларидаги балиқларни йиғиб 
олиш пайтида амалга оширилади. Инвентаризация натижалари комиссия томонидан 
«Балиқларни овлаш тўғрисида Далолатнома» расмийлаштирилади. 
Сеголеткаларни йиғиб олиш бир неча усуллар ёрдамида амалга оширилади. 
Шулардан энг мақбули ҳар хил балиқ тутиш қурилмаларидан фойдаланиш 
ҳисобланади. 
Қишлатиладиган ҳовузларга ўтказиш вақтида сеголеткалар сони ҳажм-оғирлик 
усули билан аниқланади. Бунда ҳар бир ўнинчи челак назорат учун санаб кўрилади. 
Бир йиллик балиқчаларни инвентаризация қилиш уларни қишлатиш ҳовузларидан 
йиғиб олиш пайтида амалга оширилади. Инвентаризация натижалари комиссия 
томонидан «Балиқларни овлаш тўғрисида Далолатнома» билан расмийлаштирилади. 
Йиғиб олинган бир йиллик балиқчалар қишда нобуд бўлганларининг фоизи 
аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинади. Ҳисоблаш ҳажм-оғирлик усули билан амалга 
оширилади. 
Балиқлар уч йил боқилганида (уч йиллик оборотда) икки йиллик балиқлар 
инветаризация қилинади. Бунда инвентаризация балиқларни яйлов ҳовузларидан 
сотиладиган (товар) маҳсулот етиштириладиган ҳовузларга ўтказиш жараёнида амалга 
оширилади. 
Икки йиллик балиқларни инвентаризация қилиш қишлатиладиган ҳовузларни 
бўшатиш ва яйлов ҳовузларига ўтказиш пайтида амалга оширилади. Инвентаризация 
натижалари бўйича комиссия томонидан «Балиқларни овлаш тўғрисида Далолатнома» 
тузилади. 
Овлаб олинган икки йиллик балиқларнинг қишлатиш даврида нобуд бўлган фоизи 
аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб қилинади. Ҳисоблаш ҳажм-оғирлик усули билан амалга 
оширилади. 
Сотиладиган (товар) балиқларни инвентаризация қилиш уларни овлаш пайтида 
амалга оширилади. Бунда сотиш учун овланган балиқлар ўлчанади ва умумий ўртача 
оғирлиги аниқланади. Инвентаризация натижалари бўйича комиссия томонидан 
«Балиқларни овлаш тўғрисида Далолатнома» тузилади. 
Агар яйлов ҳовузларидаги балиқлар йил охирида овланмасдан қолдирилса ёки 
қисман овланса, у ҳолда бундай ҳовузларни инвентаризация қилиш махсус тузилган 
комиссия 
томонидан 
амалга 
оширилади 
ва 
қўшимча 
далолатнома 
билан 
расмийлаштирилади. 
Балиқлар сонини ҳисоб-китоб қилиш майдони ва балиқлар зичлиги шунга ўхшаш 
ҳовузларни (2-5 тадан кам бўлмаган) овлаш натижаларига асосланади. 
Қуритилган ва сўлдирилган балиқларни инвентаризация қилишда қиздириш усули 
билан қуритилган майда балиқлар оғирлиги, агар улар механизациялашган қуритиш 
линияларига ўрнатилган махсус печларда қуритилган бўлса, қуритиш камералари ёки 
механизациялашган қуритиш линиялари учун белгиланган нормативлар асосида 
аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish