Microsoft Word excel uchebnoe posobiye doc



Download 4,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana24.02.2022
Hajmi4,15 Mb.
#197170
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Еxcel oquv qollanma


БОБ 
EXCEL 
ДА МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ИШЛАШ 
Калит сўзлар 
 
Фаол катакча, жорий катакча, жорий сатр, жорий устун, жадвал курсори, катакчалар 
диапазони, рўйхатлар. 
Режа 
1. Excel хужжатларининг тузилиши, катакча, катакчалар диапазони, сатр, устун, саҳифа, 
варақлар, ҳисоб китоби.
2. Катакчага маълумот киритиш, уни таҳрирлаш.
3. Катакчани форматлаш, маълумотнинг кўриниши ва уни тасвирлаш турлари, катакча 
тимсолларини форматлаш,
4. Катакчадаги абзацни форматлаш, катакча чегараларини форматлаш. 
5. Сатр ва устунларни танлаш усуллари ва улар устида амаллар.
6. Варақлар устида амаллар, китобга янги варақ қўшиш, варақни йўқотиш, варақни қайта 
номлаш, варақ ўрнини ўзгартириш, варақни саҳифаларга ажратиш. 
7. Маълумотларни нусхалаш.
8. Маълумотлар билан автоматик тўлдириш. Рўйхатлар, янги рўйхат яратиш, рўйхат 
билан катакчалар диапазонини тўлдириш. 


30
Курсорни бошқариш тугмаларидан бирини босиш ёки сичқончани бошқа катакча устига олиб 
келиб, унинг чап тугмасини босиш ҳам бошқа катакчани жорий катакча сифатида танлашга хизмат 
қилади ва бунда аввалги катакчага маълумот киритиш тугатилади. 
Катакчага маълумот киритилаётганда уни таҳрирлашнинг деярли иложи йўқ, фақатгина 
клавиатурадаги Backspace тугмасидан фойдаланиш ва катакчага киритилган охирги ҳарф ёки белгини 
ўчириш мумкин. Катакчага маълумот киритилаётган пайтда киритилган маълумотларни бекор қилиш 
учун Escape тугмасини босиш керак бўлади.
Катакчага киритилган маълумотларни ўчириб ташлаш учун уни танлаб, клавиатурадаги Delete 
тугмаси босилади. Катакчага киритилган маълумотларни таҳрирлаш учун бу катакчани 
фаоллаштириб олиш керак. Бунинг учун керакли катакча жорий катакча сифатида танланади ва F2 
функционал тугма босилади.
Катакчадаги маълумотга киритилган ўзгартиришларни сақлаш ва таҳрирлашни тугатиш учун 
Enter тугмаси босилади. Ўзгартиришларни сақламасдан таҳрирлашни тугатиш учун Escape 
тугмасидан фойдаланилади. Таҳрирлаш пайтида сичқонча ёрдамида бошқа катакчани танлаш 
киритилган ўзгартиришларни сақлаб, таҳрирлашни тугатишга олиб келади. 
Катакчадаги маълумот таҳрирланаётган пайтда курсорни бошқариш тугмаларидан 
фойдаланиб катакчадаги матннинг бошқа жойларига ўтиш мумкин. Бундан ташқари, Backspace ва 
Delete тугмаларидан фойдаланиш, матн бўлагини кесиб олиш (Ctrl+X), нусха олиш (Ctrl+C ёки 
Ctrl+Insert) ва уларни керакли жойга жойлаш (Ctrl+V ёки Shift+Insert) мумкин.
Катакчани таҳрирлаш тартибига ўтиш учун формулалар сатридан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Бунинг учун таҳрирланадиган катакча аввал жорий катакча сифатида танланади ва сичқонча 
курсорини формула сатрига олиб келиб, матннинг керакли жойида чап тугмани чертиб катакча 
фаоллаштирилади. 
Бунда ҳам таҳрирлаш тартибидан Enter ёки Escape тугмаларидан бирини босиб, чиқиб кетиш 
мумкин ёки формулалар сатрининг чап томонида пайдо бўлган  тугмасини босиб ўзгартиришларни 
сақлаб,  тугмасини босиб, ўзгартиришларни сақламасдан чиқиб кетиш мумкин. 
Катакчага киритилган маълумотларни форматлаш бу маълумотларнинг турига қараб 
ўзгариши мумкин. Excelда маълумотларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 1) 
матн; 2) сонли; 3) сана; 4) формула. Маълумотлар киритилаётганда унинг таркибига қараб, автоматик 
тарзда турга ажратилади. Лекин бу турларни ўзгартириш ҳам мумкин. Одатда матн катакчада чап 
томондан, сонли катталиклар, сана ва формулалар ўнг томондан текисланади. 
Катакчани форматлаш учун асосий менюнинг 
Формат
(
Форматлаш
) бўлимида жойлашган 
Ячейки
(
Катакчалар
) буйруғидан фойдаланамиз. Бу буйруқнинг мулоқат дарчасида олтита жилд 
бўлиб, улардан биринчиси
Число
(
Сон
) деб номланади.
2.3 


31
Бу жилдда сонли катталикларнинг (аслида катакчага киритиладиган ҳар қандай маълумотни) 
қандай форматда акс этиши танлаб олинади. Бунинг учун 
Числовые форматы
(
Сонли форматлар

майдончасидан керакли формат танланади. Бу майдончадаги рўйхатда 11 та банд бўлиб, улар 
қуйидаги жадвалда келтирилган. 
1) Сонли катталикнинг умумий кўриниши энг кўп ишлатиладиган вариантдир. Барча 
катакчалар, агар улар мажбуран бошқа кўринишга ўтказилмаса, шу кўринишда форматланган бўлади. 
Бу кўринишда сонлар қандай киритилса, шу кўринишда қолади. Шунингдек, бундай кўринишда 
форматланган катакчаларга матн киритилса, улар матн шаклида, сана киритилса, сана кўринишида 
қолади. 
2) Сонли катталикнинг сонли кўринишидан барча сонларни бир хил кўринишда тасвирлаш 
учун фойдаланилади. Бу эса мулоқат дарчасида пайдо бўладиган
Число десятичных знаков
(
ўнли 
касрнинг хоналари сони
) санагичидаги сонларнинг вергулдан кейин неча хона аниқликда олиш 
кераклигини белгилаш орқали амалга оширилади.


32
Мулоқат дарчасида соннинг бутун қисмининг синфлари (учта хонаси)ни бир-биридан 
ажратиш учун байроқчани ўрнатиш ва манфий сонларнинг кўринишини танлаш мумкин. Манфий 
сонлар уч кўринишда: оддий кўринишда, қизил рангда ёки минус ишорасиз қизил рангда 
тасвирланиши мумкин. 
3) Сонли катталикнинг пулли кўринишида соннинг вергулдан кейинги хоналари сони ва 
манфий сонларни тасвирлаш усули билан бирга пул бирлигини ҳам танлаш мумкин. Пулли 
катталикларнинг бирликлари сифатида юздан ортиқ мамлакат пулларининг 300 дан ортиқ 
белгиланишларидан бирини танлаб олиш мумкин. Улар орасида муомаладан чиқарилган француз 
франки, немис маркаси, дания кронаси каби пул бирликлари ҳам бор. 
Масалан, ўзбек сўмининг сўм, so’m ёки UZS (Uzbek sum жумласидан олинган) каби 
белгиланишлари бор. Одатда пулли формат танланганда матн қайси тилда киритилаётган бўлса, шу 
мамлакатнинг пул бирлиги тавсия қилинади.
Сонли катталик кўринишида тасвирлаш мумкин бўлган барча катталикларни пулли катталик 
кўринишида тасвирлаш мумкин. 


33
4) Сонли катталикларнинг молиявий кўриниши пулли кўринишга ўхшаб кетади, лекин ундан 
фарқли равишда манфий катталикларнинг кўринишини танлаб бўлмайди ва сонларнинг синфлари 
бир-биридан бўш жой белгиси билан ажратилади. 
5) Сонли катталикларнинг сана кўринишида саналарни ёзишнинг ўнга яқин туридан 
кераклисини танлаб олиш мумкин. Бундан ташқари, саналарни қайси тилда тасвирлашни ҳам танлаш 
мумкин. Сана кўринишининг яна бир имконияти катакчаги киритилган ихтиёрий сонни сана 
кўринишига ўтказа олишидир.
Бунда биринчи кун сифатида 1900 йилнинг биринчи январи олинган. Масалан, 366 сонига 
1900 йилнинг 31 декабри мос келади. Аксинча, 1901 йилнинг 1 январига 367 сони мос келади. 
Сананинг икки хил кўринишда талқин қилиниши икки сана орасидаги кунлар сонини ҳисоблашда 
жуда қўл келади.


34
Қуйидаги жадвалда бир неча сонлар ва уларга мос келувчи саналар келтирилган. Сонларни 
саналарга ўтказишда уларнинг каср қисми ташлаб юборилишини ҳисобга олиш керак. 
6) Жадвал катакчаларига сана билан бирга вақтни кўрсатувчи маълумотларни ҳам киритиш 
мумкин. Бунда соат, дақиқа (минут) ва сония (секунд) ларга мос келувчи сонлар бир-биридан икки 
нуқта “:” билан ажратилади. 
Санани кўрсатишда бўлгани каби, вақтни кўрсатишда ҳам оддий сонлардан фойдаланиш 
мумкин. Лекин бунда бутун сонлардан эмас, балки ўнли касрдан фойдаланилади. Масалан, 0,5 сони 
куннинг ярми, яъни 12 соат ўтганини ёки вақт 12:00:00 бўлганини билдиради. Шунга ўхшаш, 0,25 
сони куннинг чорак қисми, яъни 6 соат ўтганини ёки вақт 6:00:00 бўлганини билдиради.
Бир кун нафақат 24 соат, балки 24X60=1440 дақиқа, ҳамда 1440Х60=86400 сониядан 
иборатлигини билган ҳолда бошқа сонларга мос келадиган вақтларни ҳам аниқлашимиз мумкин. 
Масалан, 0,1 сонига 144 дақиқа ёки 2:24:00 вақт, 0,01 га 864 сония ёки 0:14:24 вақт мос келади.
Қуйидаги жадвалда ўнли касрлар ва уларга мос вақтлар келтирилган. Ўнли касрнинг бутун 
қисми вақтни кўрсатишда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
7) Сонли катталикларни ифодалашнинг яна бир тури бу фоизли ифодалашдир. Биз мактаб 
математика курсидан биламиз-ки, сонли катталикнинг бир фоизи (1%) унинг юздан бир қисмидир. 
Бошқача айтганда, сонли катталикнинг 0,01улуши унинг 1%ига мос келади. Сонли катталикнинг ўзи 
бунда 100% деб олинади, яъни бир бутун катталик 100%. Шунга ўхшаш, 0,1 улуш 10%га, 1,5 улуш 
150% га мос келади. Қуйидаги жадвалда ўнли касрлар ва уларга мос фоизлар келтирилган. 


35
8) Сонли катталикларни ифодалашнинг яна бир тури бу уларни 
оддий каср
кўринишида 
ифодалашдир. Оддий касрлар тушунчаси мактаб математика курсида киритилган бўлиб, улар 
2
1

12
17
каби кўринишга эга бўладилар. Катакчадаги маълумотни оддий касрлар кўринишида ифодалаш учун 
Формат ячеек
(
Катакчаларнинг форматлари
) мулоқат дарчасининг 
Число
(
Сон
) жилдининг 
Числовые
форматы
(
Сонли
форматлар
) майдончасидаги рўйхатдан 
Дробный
(
Оддий
касрли
) бандини 
танлаймиз.
Бу турнинг бир неча кўринишлари бўлиб, улардан кераклисини 
Тип
(
Тур
) майдончасидаги 
рўйхатдан танлаб оламиз. Бу рўйхатда махражи бир, икки, уч хонали, ҳамда махражлари 2, 4, 8, 16, 10 
ва 100 бўлган оддий касрлар мавжуд.


36
Катакчага маълумот киритаётганда уларни автоматик тарзда оддий каср кўринишида 
ифодаланишига эришиш мумкин. Бунинг учун касрларни аралаш сон сифатида киритиш лозим. Бизга 
маълумки, аралаш сон деб 
7
1
3
кўринишидаги сонларга айтилади. Аралаш сонларнинг каср қисмидан 
ташқари, бутун қисми ҳам бўлади. 
Юқоридаги сонни 3 1/7 кўринишида катакчага киритсак, у каср сифатида қабул қилинади. 
Бунда унинг қиймати: 3,14285714285714 формулалар сатрида акс этади. Оддий каср, масалан, 
7
1
ни 
оддий каср сифатида киритиш учун унинг бутун қисми 0 га тенглигини билган ҳолда катакчага 0 1/7 
ни киритамиз.
Қуйидаги жадвалда бир неча оддий каср ва аралаш сонлар ҳамда уларнинг қийматлари 
келтирилган.
9) Сонли катталикларнинг экспоненциал кўриниши.
Сонларнинг экспоненциаль кўриниши 
деб 

Download 4,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish