Microsoft Word excel uchebnoe posobiye doc



Download 4,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana24.02.2022
Hajmi4,15 Mb.
#197170
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Еxcel oquv qollanma

Полужирный (қалин); 
4)
Полужирный курсив
(қалин ва қия). 
Жилднинг ўнг юқори бурчагидаги 
Размер
(
ўлчам
) майдончасига белгиларнинг ўлчамини 
киритиш мумкин. Белгиларнинг ўлчамлари пунктларда ўлчанади. Бу ўлчов компьютерларга 
полиграфиядан кириб келган бўлиб, 72 пункт 1 дюйм (25,6 мм) га тенг. Одатда 11-14 пунктли 
белгилардан кенг фойдаланилади. Белгиларнинг ўлчамини 1 дан 400 гача бўлган сонни киритиш 
билан ўрнатиш мумкин. Бу майдончанинг остида ҳам рўйхат бўлиб, унда белгиларнинг ўлчамини 8 
дан бошлаб 72 гача танлаш мумкин. 
Шрифт жилдининг ўртасининг чап томонида 
Подчеркивание
(
остига
чизиш
) деган майдонча 
бўлиб, унинг яширин рўйхатида бешта банд бор.


39
Улар қуйидагилардир. 
1)
Нет – йўқ: белгиларнинг остига чизилмайди. 
2)
Одинарное, по значению – якка чизиқ, қиймат остига 
3)
Двойное, по значению – қўш чизиқ, қиймат остига 
4)
Одинарное, по ячейке – якка чизиқ, катакча бўйлаб 
5)
Двойное, по ячейке – қўш чизиқ, катакча бўйлаб 
Уларнинг ҳар бири қандай кўринишга эга бўлиши қуйидаги мисолда кўрсатилган. 
Шрифт жилдининг қоқ марказида 
Цвет
(
ранг
) майдончаси жойлашган. Унинг яширин рўйхати 
ранглар палитрасини экранга чиқаради. 
Палитрадаги биринчи ранг 
Авто
деб аталади ва у илова таклиф қилаётган ва жорий стилда 
аниқланган ранглардан фойдаланишни англатади. Ранглар палитрасида 40 та ранг бўлиб, 
фойдаланувчи уларнинг ихтиёрийсини танлаши мумкин. Бу ранглардан энг кўп ишлатилган 16 таси 
ранглар палитрасининг пастки қисмида жойлашган ва фойдаланувчи жорий ранг сифатида шу 
ранглардан бирини ҳам танлаши мумкин. 
Шрифт жилдининг пастки қисмининг чап томонида белгиларнинг кўринишини ўзгартирувчи 
учта байроқча жойлашган. Улардан биринчиси 
зачеркнутый
(
устидан
чизилган
) деб аталади ва у матн 
устидан чизиш учун мўлжалланган. Иккинчи байроқча 
надстрочный
(
сатр
тепасида
) деб аталади ва у 
киритилаётган матнни сатрдан бир оз юқорида даража кўрсаткичи каби ёзилишига хизмат қилади. 
Учинчи байроқча 
подстрочный
(
сатр
остида
) деб аталади ва у матнни индекслар каби сатрдан 
пастроқда ёзилишини таъминлайди. Табиий-ки, 
надстрочный
ва 
подстрочный
байроқчаларидан фақат 
биттаси ўрнатиш ёки иккаласини ҳам олиб ташлаш мумкин. 
Шрифт жилдидаги 
Обычный
(
одатдаги
) байроқчасини ўрнатиш билан шрифтнинг ўрнатилган 
барча параметрларини бекор қилиб, дастлабки ҳолатга қайтиш мумкин. 
Шрифтлар билан ишлашнинг асосий амаллари ускуналар панели ва қўш тугмалар орқали 
бажарилиши мумкин. Форматлаш ускуналар панелидаги ускуналар орқали қуйидагиларни амалга 
ошириш мумкин. 
1)
шрифтни танлаш (
шрифт
ускунаси); 
2)
белгиларнинг ўлчамини танлаш (
размер
– ўлчам ускунаси); 
3)
белгиларни қалин ёзиш; 


40
4)
белгиларни қия ёзиш; 
5)
белгиларнинг остига чизиш; 
6)
белгиларнинг рангини танлаш (
цвет заливки
ускунаси); 
7)
белгиларнинг фонини танлаш (
цвет шрифта
ускунаси). 
Шрифтлар билан ишлашда қуйидаги қўштугмалардан фойдаланиш мумкин.
1)
Ctrl+1 катакчаларни форматлаш буйруғининг мулоқат дарчасини экранга чиқаради. 
2)
Ctrl+Shift+F (Font шрифт сўзидан олинган) – жорий шрифтни танлаш ускунасини 
фаоллаштиради. 
3)
Ctrl+Shift+P – белгиларнинг ўлчамини танлаш ускунасини фаоллаштиради. 
4)
Ctrl+B белгиларни қалин ёзиш тартибига ўтказади. 
5)
Ctrl+K белгиларни қия ёзиш тартибига ўтказади. 
6)
Ctrl+B белгиларнинг остига чизиш тартибига ўтказади. 
Форматлаш ускуналар панели экранда бўлмаса, бу қўштугмалар (биринчисидан бошқа) 
катакчаларни форматлаш буйруғи мулоқат дарчасини экранга чиқариб, унинг 
Шрифт
жилдига ўтади. 
Катакчадаги абзацларни 
форматлаш
(
маълумотларни
текислаш
) амаллари
F10
→ 
Форма
→ 
Ячейки
(
катакчалар
) буйруғи мулоқат дарчасининг 
Выравнивание
(
Текислаш
) жилдида жойлашган.
Катакчадаги маълумотларни горизонтал ва вертикал йўналишларда текислаш мумкин. 
Горизонтал йўналишда текислаш абзацни текислаш каби амалга оширилади. Бунинг учун 
Выравнивание
(
текислаш
) гурухидаги 
по
горизонтали
: (горизонт бўйлаб) майдончасидаги яширин 
рўйхатдан кераклисини танлаб оламиз. 
2.4 
1 2 3 4 5 6 7


41
Бу рўйхатнинг саккизта банди бўлиб, улар қуйидагилардир. 
1)
по
значению
– қийматига қараб. Катакчадаги маълумот турига қараб, маълумот 
текисланади: матн чап томондан, сонлар ўнг томондан, мантиқий катталик қийматлари 
ўртадан текисланади. 
2)
по
левому
краю
(
отступ
) – чап томондан. Катакчадаги маълумот ҳошия қолдирилиб, чап 
томондан текисланади. 
3)
по
центру
– марказдан. Катакчадаги маълумот катакчанинг ўртасига жойлаштирилади ва 
унинг икки томонидан бир хил жой қолади. 
4)
по
правому
краю
(
отступ
) – ўнг томондан. Катакчадаги маълумот ҳошия қолдирилиб, ўнг 
томондан текисланади. 
5)
с
заполнением
– тўлдирилиб. Катакча сатрлари тўлгач, кейинги қаторга ўтилади. 
6)
по
ширине
– икки томондан. Катакчадаги маълумотлар икки томондан текисланади. 
7)
по
центру
выделения
– ажратилган бўлак ўртасидан. Катакчадаги маълумотнинг сиғмай 
қолган қисми кўринмайди. 
8)
распределенный
(
отступ
) – тақсимланган. Катакчадаги сўзлар бир биридан жой ташлаб 
ёзилади. Қанча жой ташланиши жилддаги 
Отступ
(
чегирма
) майдончасида кўрсатилади. 
Қуйидаги мисолда катакчаларнинг турли тарзда горизонтал текисланишига мисоллар 
келтирилган. 
Катакчаларни вертикал текислашнинг беш усули мавжуд бўлиб, улар мулоқат дарчасининг 
Выравнивание (текислаш) жилдининг по вертикали майдончасидаги яширин рўйхатдан танланади.
Бу усуллар рўйхатда қуйидаги тартибда жойлашган.
1)
по верхнему краю – юқоридан; катакчадаги маълумотлар катакчанинг юқори томонидан 
бошлаб жойлаштирилади. 


42
2)
по центру
– марказдан; катакчадаги маълумотлар катакчанинг ўртасидан бошлаб 
жойлаштирилади. 
3)
по нижнему краю
– пастдан; катакчадаги маълумотлар катакчанинг паст томонидан 
бошлаб жойлаштирилади. 
4)
по высоте
– юқори ва пастдан; катакчадаги маълумотлар катакчанинг юқори чегарасидан 
бошлаб, қуйи чегарасигача тақсимланади. 
5)
распределенный
– текис тақсимланган. Катакчадаги маълумотлар катакча бўйлаб текис 
тақсимланади. 
Катакчалардаги маълумотларнинг вертикал бўйича турли усулда текисланиши қуйидаги 
мисолда келтирилган.
Выравнивание
(
Текислаш
) жилдининг 
Отображение
(
Тасвир
) бўлимида учта байроқча бўлиб, 
улар 
Переносить
по
словам
(
сўзларни кейинги қаторга ўтказиш
), 
Автоподбор ширины
(
устун энини 
автоматик танлаш
) ва 
Объединить
(
бирлаштириш
)лардир. Биринчи байроқча ўрнатилганда катакчага 
киритилган маълумот бир қаторга сиғмай қолса, навбатдаги сўзни кейинги қаторга ўтказишга рухсат 
берилади. 
Автоподбор ширины
(
устун энини автоматик танлаш
) байроқчаси танланганда устуннинг 
катакчаларига маълумот киритилаётганда устуннинг кенглиги маълумотга қараб ўзгара боради. 
Объединить
(
бирлаштириш
) байроқчаси ўрнатилганда ажратиб олинган катакчалар битта 
катакча қилиб бирлаштирилади. 
Выравнивание
(
Текислаш
) жилдининг 
Направление текста
(
матн йўналиши
) бўлимида шу номли 
майдонча бўлиб, ундаги яширин рўйхатда учта банд бор. Бу бандлар 
по контексту
(
киритилган 
матнга қараб
), 
слева направо 
(
чапдан ўнгга
) ва 
справа налево
(
ўнгдан чапга
) бўлиб, улар матнни икки 
йўналишда ёзиш мумкин бўлган тиллар, масалан, хитой, корейс, япон ва бошқа тиллар учун 
мўлжалланган. Матн бир йўналишда ёзиладиган тиллар учун бу майдончадан бошқа бандларни 
танлаш матнга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 
Матннинг қандай ёзилишини 
Ориентация текста
(
матнни йўналтириш
) аниқлаштириш мумкин. 


43
Ундаги 
текст
(
матн
) тугмасини босиб, матнни катакчада тепадан пастга қараб ёзилишига 
эришиш мумкин. Агар матнни қиялатиб ёзиш керак бўлса, қиялик даражасини 
Надпись
майдончасидаги қизил маркерни сичқонча ёрдамида судраб танланади ёки 
градусов
(
градуслар

майдончасига қиялик даражасини градусларда киритиш мумкин. Қиялик бурчагининг қийматини –
90° дан +90° гача танлаш мумкин. Қуйидаги мисолда қиялик бурчаклари турлича бўлган бир неча 
катакчалар берилган.
Катакчаларнинг чегараларини тасвирлаш. Электрон жадвал экранда тасвирланганда 
катакчаларнинг чегаралари хира чизиқлар ёрдамида чизиб кўрсатилади. Бу чизиқлар фақат экранда 
катакчаларни бир биридан фарқлаш учун хизмат қилади ва жадвал чоп этилганда улар қоғозга акс 
этмайди. Агар бу чизиқларни экранда ҳам тасвирланишини хоҳламасак, бунинг учун асосий 
менюнинг 
Сервис
(
хизмат
) бўлимидаги 
Параметры
(
параметрлар
) буйруғидан фойдаланамиз. Бу 
буйруқнинг мулоқат дарчасидаги 
Вид
(
кўриниш
) жилдига ўтиб, унинг 
Параметры
окна
(
дарча
параметрлари
) бўлимидаги 
сетка
(
тўр
) байроқчасини олиб ташлаймиз. Бу жилдда дарчанинг ва 
жадвалнинг бир қатор параметрларини ўзгартириш мумкин. Хусусан, 
Цвет
линий
сетки
(
тўр
чизиқлари
ранги
) майдончасидаги ранглар ёрдамида экранда тўр чизиқлари қайси рангда акс 
этишини танлашимиз мумкин. 
Лекин, одатда катакчаларнинг чегараларини қоғозда ҳам кўрсатишга тўғри келади. Бунинг 
учун жадвал катакчаларининг чегараларини аввал экранда ҳосил қилиб олиш керак. Бу амал 
форматлаш ускуналар панелидаги 
Границы
(
чегаралар
) ускунаси ёрдамида ёки асосий менюнинг 
формат бўлимидаги ячейки буйруғининг мулоқат дарчасидаги Граница (чегара) жилдидаги ускуналар 
ёрдамида бажарилади. Бу икку усул битта мақсад учун хизмат қилсада, уларнинг бу амални бажариш 
йўли бир биридан бир оз фарқ қилади.


44
Дастлаб асосий менюдаги буйруқдан фойдаланиб, катакча чегараларини ўрнатамиз. Бунинг 
учун аввал керакли катакчалар диапазонини ажратиб оламиз. 
Мулоқат дарчасининг чегаралар жилдида учта бўлим бўлиб, аввал 
Линия
(
чизиқ
) бўлимида 
тип
линии
(
чизиқ
тури
) майдончасидан чизиқ турини ва 
цвет
(
ранг
) яширин рўйхатидан чизиқ 
рангини танлаймиз. Сўнгра бу чизиқлар қайси чегараларга тадбиқ этилишини 
Все
(
барча
) бўлимида 
танлаймиз. Бу ерда учта тугма бўлиб, улардан биринчиси: 
нет
(
йўқ
) катакчаларнинг чегаралари 
белгиловчи чизиқларни олиб ташлайди, иккинчиси 
внешние
(
ташқи
) деб аталади ва танланган 
турдаги ва рангдаги чизиқлар билан катакчалар диапазонининг ташқи чегараларини чизиб чиқади. 
Учинчи тугмача 
внутренние
(
ички
) деб аталади ва унинг ёрдамида катакчалар диапазонининг ички 
чегаралари ўрнатилади. 


45
Учинчи бўлим 
Отдельные
(
алоҳида
) деб аталади ва у ердаги тугмалар ёрдамида катакчалар 
диапазонидаги катакчаларнинг чегараларини ҳар бир томон бўйича ўрнатиш мумкин. Бу ерда яна 
иккита қўшимча тугма бўлиб, улар орқали катакча диагоналларини ҳам чизиш мумкин. Қуйидаги 
расмда B1:E5 диапазон учун юқори расмда кўрсатилган чегара чизиқларидан фойдаланиш натижаси 
кўрсатилган. 
Катакчаларнинг чегараларини кўрсатишнинг иккинчи усули бу уларни чизиб чиқишдир. 
Бунинг учун 
форматлаш
ускуналар панелидаги 
Границы
(
чегаралар
) ускунасидан фойдаланилади. Бу 
ускуна таклиф қилаётган чегараларни чизиш вариантидан фойдаланиш ёки унинг яширин рўйхатдаги 
12 та вариантдан бирини танлаш мумкин.
Бу рўйхатнинг охирги банди 
Нарисовать
границы
(
чегараларни
чизиш
) банди танланса, 
экранда 
Границы
(
чегаралар
) ускуналар панели пайдо бўлади.
Бу панел стандарт ва формат ускуналар панелларидан фарқли равишда экраннинг бирор ерида 
жойлашмайди, у экраннинг бўш жойида пайдо бўлади. Лекин уни сарлавҳасидан судраб бошқа 
ускуналар панелларига қўшиб қўйиш ёки экраннинг чеккасига чиқариш мумкин. Унда тўртта ускуна 
бўлиб, улардан биринчиси катакча чегараларини чизиш, иккинчиси ўчириш, учинчиси чизиқ турини, 
тўртинчиси чизиқ рангини танлаш учун хизмат қилади.
Чегараларни чизиш катакча ёки катакчалар диапазонини танлаш орқали амалга оширилади. 
Чегараларни чизишнинг икки усули бўлиб, улар биринчи ускунанинг ўнг томонидаги учбурчакни 
чертиш билан танланади. 
Биринчи усулда катакчалар диапазонининг фақат четки чегаралари чизилса, иккинчи усулда 
диапазондаги барча катакчаларнинг чегаралари чизилади.
Чегараларни ўчириш ускунасини танлаб, бирор катакча ёки катакчалар диапазони танланса, 
уларнинг барча чегаралари ўчирилади. Учинчи ускунанинг ўнг томонидаги учбурчакни босиб, чегара 
чизиқларининг бошқа турини танлаш мумкин. Бу яшириш рўйхатда 13 хил чизиқ бўлиб, улардан 
бирини танлаш ёки 
нет границы
(
чегаралар йўқ
) бандини танлаш мумкин. Охирги ҳолда чегараларни 
чизиш чегараларни ўчириш билан баробар. Чегара чизиқлари катакчаларни форматлаш буйруғининг 
мулоқат дарчасидаги 
Граница
(
чегара
) жилдидаги чизиқларнинг турлари билан бир хил. 


46
Чегара ускуналар панелининг охирги ускунаси ёрдамида чегара чизиғининг ранги танлаб 
олинади. Унда 40 та ранг бўлиб, улардан ташқари 
Авто
(
автомат танланадиган
) ранг ҳам бўлиб, бу 
ранг асосий менюнинг 
Сервис
(
хизмат
) бўлимидаги 
Параметры
(
параметрлар
) буйруғининг 
Вид
(
кўриниш
) жилдидаги 
Цвет линий сетки
(
тўр чизиқларининг ранги
) майдончасида танланган ранг 
билан, агар у ерда ранг танланмаган бўлса, операцион тизим таклиф қилган ранг (одатда қора) билан 
бир хил бўлади. 
Катакчаларнинг кўриниши. 
Катакчалар формати буйруғи мулоқат дарчасидаги 
Вид
(
кўри-
ниш
) жилдида ажратиб олинган катакчаларнинг ёки жорий катакчанинг фонини ўзгартириш мумкин. 
Катакча фонини ўзгартиришда фон рангини танлаш мумкин. Бундан ташқари, бу жилддаги 
Узор
(
нақш
) майдончасидаги палитрадан катакча фони учун нақш ва унинг рангини ҳам танлаш мумкин. 


47
Катакча фонини форматлаш ускуналар панелидаги 
Цвет заливки
(
фон ранги
) ускунаси 
ёрдамида ҳам ўзгартириш мумкин. Бу ускуна фон учун танланган жорий рангда катакча фонини 
ўзгартиради. Агар фон учун бошқа ранг танлаш керак бўлса, у ҳолда бу ускуна ёнидаги учбурчакни 
чертиб, яширин ранглар палитрасини экранга чиқариш ва ундаги 40 та рангдан кераклисини танлаш 
мумкин. Бу ускуна ёрдамида фон учун нақш танлашнинг иложи йўқ. 
Катакчалардаги маълумотларни ҳимоялаш. 
Катакчалар формати буйруғи мулоқат 
дарчасидаги охирги жилд 
Защита
(
ҳимоя
) деб аталади. Бу жилд жадвалдаги катакчаларни 
ўзгартиришлардан ҳимоялаш учун хизмат қилади. Бундай зарурият тез-тез учраб туради. Битта 
жадвалдан бир неча фойдаланувчи фойдаланадиган ҳолларда фойдаланувчилардан бири киритган 
маълумотларни бошқалар ўзгартириб юбормаслиги учун бу катакчаларни ўзгаришлардан 
ҳимоялашга тўғри келади.
Бунинг учун 
Защита
(
ҳимоя
) жилдида 
Защищаемая ячейка
(
ҳимояланадиган катакча

байроқчасини ўрнатиш керак. Натижада жорий катакча ёки ажратиб олинган катакчалар уларга 
ўзгартиришлар киритишдан сақланади. Шуни ҳам назарда тутиш керак-ки, катакчаларни ҳимоялаш 
дарҳол кучга кирмайди.
Бунинг учун асосий менюнинг 
Сервис
(
хизмат
) бўлимининг 
Защита
(
ҳимоя
) бандидаги 
менюдан 
Защитить лист
(
варақни ҳимоялаш
) буйруғини беришимиз керак. Бу буйруқнинг мулоқат 
дарчасида битта байроқча, иккита майдонча ва иккита тугмача бўлиб, 
Защитить лист и содержимое 
защищаемых ячеек
(
варақни ва ҳимояланган катакчалардаги маълумотларни ҳимоялаш

байроқчасини ўрнатиш билан ҳимояни ишга тушишини таъминлаш мумкин. Бунда ҳимоя тизимини 
ўчириш учун керак бўладиган паролни биринчи майдончага киритишимиз мумкин. Иккинчи 
майдончада 15 та байроқча бўлиб, улар ёрдамида ҳимояланган катакчалар устида қандай амалларни 
бажариш мумкинлиги аниқлаштирилади. 
ОК
тугмаси ҳимояни ишга туширади, 
Отмена
тугмаси эса 
бу буйруқни бекор қилади. 


48
Катакчаларни ажратиш. 
Юқорида кўриб чиқилган форматлаш амаллари жорий 
катакча устида ёки ажратиб олинган катакчалар устида бажарилади. Катакчаларни 
ажратиш кўп бажариладиган амал ва бу амални бажаришнинг бир қатор усуллари мавжуд. 
Жадвалдаги барча катакчаларни ажратиб олиш учун Ctrl+A (All – барчаси сўзидан олинган) 
қўштугмадан фойдаланилади. 
Выделить
все
(
барчасини
ажратиш
) буйруғи асосий менюга 
киритилмаган. Унинг ўрнига сичқонча ёрдамида 1-сатр рақамидан тепароқдаги бўш жойни чертсак, 
барча катакчалар ажратилади. 
Агар бирорта сатрнинг барча катакчаларини ажратиб олиш керак бўлса, шу сатрнинг рақами 
устига сичқончани олиб келиб (бунда унинг курсори ўз кўринишини ўзгартиради), чап тугмасини 
чертиш керак. 
Шунга ўхшаш, бирон бир устуннинг барча элементларини ажратиб олиш учун шу устуннинг 
сарлавҳаси устига сичқончани олиб келиб (бунда яна курсор кўриниши ўзгаради), чап тугмасини 
босамиз. 
Агар бир нечта кетма-кет жойлашган сатрларни танлаш керак бўлса, у ҳолда аввал улардан 
биринчиси танланади, сўнгра охиргисини танлаш пайтида Shift тугмасини босиб туриш керак бўлади. 
Биринчи сатр танлангач, Shift тугмасини босиб, курсорни бошқариш тугмалари ёрдамида охирги 
2.5. 


49
сатрга ўтиш мумкин. Масалан, 2–4 сатрларнинг барча катакчаларини танлаш учун аввал 2-сатрни 
танланмиз, сўнг 4-сатрни Shift тугмасини босиб туриб танлаймиз.
Кетма-кет жойлашмаган сатрларни ажратиб олиш учун Shift тугмасининг ўрнига Ctrl 
тугмасини босиш керак бўлади. Масалан, 1-, 3-, 5-сатрларни танлаш учун аввал биринчи сатрни, 
кейин Ctrl тугмасини босиб учинчи сатрни, ниҳоят яна Ctrl тугмасини босиб туриб, 5-сатрни 
танлаймиз. 
Агар 1–3 ва 5–6 сатрларни танлаш керак бўлса, аввал биринчи сатрни, кейин Shift ни босиб 
туриб, учинчи сатрни, кейин Ctrl тугмасини босиб туриб, бешинчи сатрни ва ниҳоят Shift тугмасини 
босиб олтинчи сатрни танлаймиз. 
Худди шу зайилда устунларни ҳам танлаш мумкин. Бундан ташқари, катакчаларни ҳам шу 
усулда танлаб олиш мумкин. Катакчалар тўпламини танлашда ҳам Ctrl ва Shift тугмаларидан 
фойдаланилади. Дастлаб катакчалар диапазонини танлаш усуллари билан танишиб чиқамиз. 
1. Катакчалар диапазонини танлаш учун курсорни диапазоннинг бир учига олиб келамиз. 
Сўнг Shift тугмасини босиб туриб, курсорни бошқариш тугмалари ёрдамида курсорни диапазоннинг 
иккинчи учига олиб келамиз. Мисол учун, B2:E4 диапазонни танлаш учун курсорни B2 га ўтказамиз. 
Сўнг Shift тугмасини босиб туриб, икки марта ↓ тугмасини, уч марта → тугмасини босиб, курсорни 
E4 га ўтказамиз ва Shift тугмасини қўйиб юборамиз. 
2. Катакчалар диапазонини танлаш учун сичқончани диапазоннинг бир учига олиб келамиз,
унинг чап тугмасини босиб туриб, сичқончани диапазоннинг иккинчи учига судраб олиб борамиз ва 
сичқончанинг чап тугмасини қўйиб юборамиз. Масалан, A1:D4 диапазонни шу усулда танлаш учун 
аввал сичқончани A1 га олиб келиб, чап тугмасини босамиз ва уни D4 катакчага судраб борамиз. 
Сўнг тугмани қўйиб юборамиз. 


50
3. Катакчалар диапазонини танлашнинг учинчи йўли унинг бир учини сичқонча билан танлаб, 
иккинчи учини Shift тугмасини босиб туриб танлашдир. Мисол учун, B1:E3 диапазонни танлаш учун 
аввал b1 ни танлаб, кейин Shift тугмасини босиб, E3 ни танлаймиз. 
Агар бир неча диапазонларни биргаликда танлаш керак бўлса, аввал биринчисини танлаб, 
кейингиларини танлашда биринчи учини Ctrl тугмасини босиб туриб танлаш керак бўлади. Қуйидаги 
расмда кўрсатилган катакчаларни танлаш учун A1ни, кейин Shift тугмасини босиб туриб C3 ни, Ctrl 
тугмасини босиб туриб, кетма-кет E1, E3 ва G1 катакчаларни, ниҳоят Shift тугмасини босиб туриб, I3 
ни танлаймиз. 
Маълумотлар билан автоматик тўлдириш.
Кўпинча катакчалар диапазонини маълум 
қоидалар асосида тўлдиришга тўғри келади. Мисол учун, жадвал сатрларини кетма-
кет тартиб бўйича рақамлаб чиқиш керак бўлса, буни қуйидагича амалга ошириш мумкин. Биринчи 
катакчага 1 ни, иккинчи катакчага 2 ни киритиб, бу икки катакчани ажратиб оламиз.
Сичқончани иккинчи катакчанинг ўнг қуйи бурчагига олиб келсак, курсор кўриниши 
ўзгаради. Шу пайт сичқончанинг чап тугмасини босиб, уни пастга қараб судрасак, устун катакчалари 
бирин-кетин навбатдаги бутун сонлар билан тўлдирила бошланади. Кераклича сатрларни рақамлаб 
чиққач, сичқончанинг чап тугмасини қўйиб юборамиз. 
Катакчаларни тўлдириш қадами 1 дан фарқли бўлиши ҳам мумкин. Масалан, биринчи сатрга 
2 ни, иккинчи сатрга 5 ни киритиб, кейин бу икки катакчани ажратиб олиб, олдинги мисолдаги каби 
судрасак, катакчалар 3 га тенг қадам билан билан тўлдирила бошланади.
Агар биринчи катакчага 0,5, иккинчи катакчага 0,6 ни киритиб, бу катакчаларни ажратиб олиб 
судрасак, навбатдаги катакчалар 0,1 қадам билан тўлдирила бошланади. Агар биринчи катакчага 
2.6. 


51
каттароқ, иккинчига кичикроқ сон киритилса, катакчалар манфий қадам билан тўлдирилади, яъни бу 
катакчаларга киритиладиган сонлар кичиклашиб боради. Масалан, биринчи катакчага 3, иккинчи 
катакчага 2 киритилса, кейинги катакчаларга 1, 0, –1, –2 лар киритилади. Бир вақтда бир неча 
устунларни автоматик тўлдириш мумкин. Бунинг учун бу устунларнинг биринчи икки сатрини 
ажратиб олиб, катакчалар диапазонини ўнг паст бурчагидан ушлаб судраш керак бўлади. 
Бу амал натижасида ҳар бир устуннинг ўз қадами ҳисоблаб топилади ва бу устундаги 
катакчалар шу қадам асосида тўлдирила бошланади. 
Агар биринчи ва иккинчи катакчаларга бир хил сон киритилса, ўзгариш қадами 0 га тенг бўлади ва 
катакчалар диапазони бир хил қиймат билан тўлдирилади (E2:E8). Бирон устун катакчаларини бир 
хил қийматлар билан тўлдириш керак бўлса, бу устуннинг биринчи катакчасига шу қийматни 
киритиб, сичқончани шу катакчанинг ўнг паст бурчагига олиб келиб, уни судраймиз. Натижада 
диапазоннинг барча катакчалари шу қиймат билан тўлдирилади. Бунда катакчага киритиладиган 
қиймат фақат сонли қиймат бўлиши шарт эмас.
Катакчалар диапазонини автоматик тўлдиришда маълумотларни сатр бўйлаб киритиш ҳам 
мумкин.
Катакчалар диапазонини аввал сатрлар, кейин устунлар бўйича ёки аксинча автоматик 
тўлдириш мумкин. Қуйидаги мисолни кўрамиз. Аввал A1:B2 диапазонга 1, 2, 3, 3 сонларни 
киритамиз.
Сўнг бу диапазонни ўнг паст бурчагидан ушлаб, B8 катакчагача судраб борамиз ва 
сичқончанинг чап тугмасини қўйиб юборамиз.


52
Кейин яна шу диапазоннинг ўнг паст бурчагидан ушлаб, сатрлар бўйича судраб, H8 
катакчагача судраб борамиз ва A1:H8 диапазонни маълумотлар билан автоматик тўлдирамиз. 
Сатр ва устунлар автоматик равишда тўлдирилганда улар бир хил қадамни қўшиш орқали 
ҳосил бўлган сонлар билан тўлдирилади. Бундай усул арифметик прогрессияга мос келади. (A1:A11) 
Автоматик тўлдиришни геометрик прогрессия усулида амалга ошириш ҳам мумкин. Бунда устун ёки 
сатрнинг навбатдаги катакчаси олдингисининг қийматини махраж деб аталувчи сонга кўпайтириш 
орқали топилади (B1:B11).
Катакчалар диапазонини геометрик прогрессия усулида тўлдириш учун диапазоннинг 
биринчи катакчасига геометрик прогрессиянинг биринчи ҳадини киритиб бўлгач, бу катакчани ўнг 
пастки бурчагидан судраб, керакли катакчалар диапазонини ажратиб оламиз. Сўнгра асосий 
менюнинг 
Правка
(
Таҳрирлаш
) бўлимидан 
Заполнить
(
Тўлдириш
) буйруғи менюсидан 
Прогрессия
деган бандини танлаймиз. 
Экранда ҳосил бўлган мулоқат дарчасининг Расположение (Жойлашиши) алмаштиргичини по 
столбцам (устун бўйича) ҳолатга ўтказамиз. Тип (тур) алмаштиргичини геометрическая (геометрик) 
ҳолатига ўтказамиз. Шаг (қадам) майдончасига геометрик прогрессиянинг махражи, масалан 2 ни 
киритамиз. Барча ўрнатишларни бажариб, ОК тугмасини босамиз ва геометрик прогрессия ҳадлари 
кўринишида тўлдирилган катакчалар диапазонини ҳосил қиламиз. 


53
Катакчаларни тўлдиришда сонларнинг турли форматларидан ва сонли кўринишда бўлмаган 
катталиклардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
A1 катакчага 
5
2
1
ни, A2 катакчага 
5
3
1
ни киритсак ва бу катакчаларни ажратиб олиб пастга 
қараб судрасак, катакчалар диапазони ҳам аралаш сонлар билан тўлдирилади.
Агар автоматик тўлдириладиган диапазоннинг биринчи икки катакчаси экспоненциал 
кўринишда бўлса, диапазоннинг барча қийматлари ҳам шу кўринишда бўлади. Қуйидаги мисолда 
махражи 10 га тенг бўлган геометрик прогрессиянинг ҳадлари экспоненциал кўринишда 
тасвирланган.
Катакчалар диапазонини фоизлар ва пулли катталиклар билан ҳам тўлдирса бўлади. Бунда 
ҳам диапазоннинг биринчи икки катакчасига шу кўринишдаги катталикларни киритиш керак бўлади.


54
Катакчалар диапазонига вақт ва сана каби катталикларни ҳам автоматик тарзда киритиш 
мумкин. Бунда вақт катталиклари даврий равишда, сана катталиклари эса ойлар ва улардаги кунлар 
тартиби тўғри равишда киритилади.
Матн туридаги катталиклар ҳам автоматик тарзда киритилиши мумкин. Агар матн катталик 
сонли миқдор билан тугаса, бу катталикдаги сон автоматик тарзда ошиб боради. Агар матн катталик 
сонли миқдор билан тугамаса, дастлаб танланган каттачалардаги катталиклар такрорланиб келади. 
Бунда нечта катакча зарур бўлса, шунчасини танлаб олиб, уларни судраш керак бўлади.
Рўйхатлар, янги рўйхат яратиш, рўйхат билан катакчалар диапазонини тўлдириш. 


55
Даврий равишда такрорланиб келадиган маълумотлар тез-тез учраб туради. Масалан, ҳафта 
кунлари, ойларнинг номлари, ётоқхонадаги навбатчи талабалар рўйхати. Бундай маълумотларни 
киритишни осонлаштириш учун Excel да рўйхатлардан фойдаланилади. Рўйхат маълумотларнинг 
тартибланган кетма-кетлиги бўлиб, унинг ҳар бир элементидан олдин ва кейин келувчи элементлар 
маълумдир. Бунда биринчи элементдан олдин охирги элемент, охирги элементдан кейин биринчи 
элемент келади деб ҳисобланади.
Рўйхатлардан фойдаланиш учун уларни яратиб олиш керак. Бунинг учун асосий менюнинг 
Сервис
(
хизмат
) бўлимининг 
Параметры
(
Параметрлар
) буйруғини танлаймиз. Унинг мулоқат 
дарчасидаги 
Списки
(
рўйхатлар
) жилдига ўтамиз.
Бу жилднинг 
Списки
(
рўйхатлар
) майдончасида мавжуд рўйхатлар рўйхати бўлиб, янги 
рўйхат яратиш учун ундан 
Новый
список
(
Янги
рўйхат
) банди танланади. Сўнг 
Элементы
списка
(
рўйхат
элементлари
) майдончасига рўйхат элементларини кетма-кет, ҳар бир элементни янги 
сатрдан киритиш ва 
Добавить
(
қўшиш
) тугмасини босиб элементларни киритишни тугатиш керак. 
Рўйхат элементларини жадвалнинг ўзидан импорт қилиш ҳам мумкин. Бунинг учун янги рўйхат 
элементлари жойлашган катакчалар диапазонини киритиш ёки бу майдонча ёнидаги тугмани босиб, 
бу диапазонни жадвалнинг ўзидан танлаб олиш мумкин.
Рўйхатлардан фойдаланиш учун ётоқхонадаги навбатчиларнинг олти ойлик рўйхатини 
тузамиз. Бунинг учун аввал навбатчи талабалар рўйхатини яратиб оламиз. 
Жадвалнинг биринчи сатрига устун сарлавҳаларини, иккинчи ва учинчи сатрларга 
навбатчилар рўйхатининг дастлабки икки сатрини киритамиз. A2:D3 диапазонни ажратиб олиб, уни 
ўнг паст бурчагидан судраб олти ойлик рўйхатни тайёрлаймиз. 


56

Download 4,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish