Microsoft Word excel uchebnoe posobiye doc



Download 4,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana24.02.2022
Hajmi4,15 Mb.
#197170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Еxcel oquv qollanma

1.2.3.
 
Excel
дастурининг асосий менюси, асосий менюнинг бўлимлари.
 
Excel
интерфейсининг 
муҳим қисмларидан бири унинг асосий менюсидир. Асосий меню орқали Excelда бажариладиган 
ишларнинг кўпчилигини амалга ошириш мумкин. Менюнинг қуйидаги бўлимлари мавжуд: 
1)
Файл

2)
Правка
(Таҳрирлаш); 
3)
Вид
(Кўриниш); 
4)
Вставка
(Жойлаш); 
5)
Формат
(Форматлаш); 
6)
Сервис
(Хизмат); 
7)
Данные
(Берилмалар); 
8)
Окно
(Дарча); 
9)
Справка
(Кўмак). 
Асосий менюнинг 
Файл
бўлимида Excel хужжатлари файллари билан ишлаш, уларни чоп этиш 
каби амаллар бажарилади. Дастур билан ишлашни тугатишни ҳам менюнинг шу бўлимида амалга 
ошириш мумкин. 
Правка
(Таҳрирлаш
бўлимида матн бўлагини нусхалаш, ўтиш, қидириш ва алмаштириш 
амаллари, катакчаларни тўлдириш каби амаллар бажарилади. Бу ерда бажарилган амалларни бекор 
қилиш ва аксинча бекор қилишларни бекор қилиш мумкин. 
Вид
(Кўриниш)
бўлимида дастурнинг интерфейси яъни ташқи кўринишини ўзгартириш мумкин. 
Бу ерда жумладан ишчи соҳасининг кўринишини ўзгартириш, уни тасвирлашнинг масштабини 
танлаш, масалалар соҳаси, формулалар ва ҳолат сатрларини экранга чиқариш ва аксинча экрандан 
олиб ташлаш мумкин. Бу ерда шунингдек, юқори ва қуйи колонтитуллар билан ишлаш мумкин. 
Вставка
(Жойлаш)
бўлимида хужжатга турли объектларни, жумладан катакчалар, сатрлар, 
устунлар, варақларни жойлаш мумкин. Шу ерда ҳужжатга турли диаграммалар, тимсоллар, 
сарлавҳаларга мажбуран саҳифаларга ажратиш белгиларини, расмларни, гипермурожаатларни ҳамда 
бошқа иловаларнинг объектларини киритиш мумкин. 
Формат
(Форматлаш)
бўлимида хужжатларнинг турли элементлари, масалан катакчалар, 
устунлар, сатрлар, варақларни форматлаш мумкин. Бу ерда яна автоматик ёки шартли форматлаш 
амалларини бажариш, ҳамда форматлаш стилини танлаш мумкин. 
Сервис
(
Хизмат
) бўлимида хужжатдаги матнни имло хатоларига текшириш, хужжат устида 
биргаликда ишлаш ва уни ўқишдан ёки ўзгартиришдан ҳимоялаш, унга киритилган ўзгартиришларни 


бошқариш, макрослар билан ишлаш, махсус масалаларни ечиш учун мўлжалланган дастурнинг 
кенгайтмаларини бошқариш, дастурнинг параметрларини ўзгартириш ва дастурни созлаш каби 
кўплаб амалларни бажариш мумкин. 
Данные
(
Берилмалар
) бўлимида маълумотларни саралаш, тартиблаб чиқиш, маълумотларни 
киритиш шакллари (формалари) билан ишлаш, катакчаларга маълумотларни киритиш пайтида пайдо 
бўладиган хабарларни яратиш, турли объектларни гуруҳлаш ва таркибий тузилмалар яратиш, 
маълумотларни турли усулларда жадвалга импорт қилиш, бирлаштирувчи жадвал яратиш, рўйхатлар 
ва XML билан ишлаш каби фармойишлар жой олган. 
Окно
(
Дарча
) бўлимида дастурга юкланган хужжатларнинг ойналари билан ишлаш, уларнинг 
ўзаро жойлашишини ўзгартириш, дастур ойнасини иккига ажратиш ёки қайта бирлаштириш, 
жадвалнинг юқори ва чап томонида доим кўриниб турадиган сатр ва устунларни белгилаш каби 
фармойишлар келтирилган. 
Справка
(
Кўмак
) бўлимида дастурнинг кўмак тизимини чақириш, экранга ёрдамчини чақириш ва 
унинг кўринишини ўзгартириш, интернетдан ёрдам излаш, дастур муаллифлари билан боғланиш каби 
амалларни бажариш мумкин. 
Ускуналар панеллари, стандарт ва форматлаш панеллари. Масалалар соҳаси ва у билан 
ишлаш. 
Ускуналар панелларида турли амалларни бажариш учун хизмат қиладиган тугмалар, 
алмаштиргичлар, параметрларни киритиш майдончалари, яширин менюлар ва бошқа объектлар 
жойлашган бўлади. MS Excel да 20 та ускуналар панели бўлиб, уларда маълум мақсадга хизмат 
1.3. 


қиладиган ускуналар жойлашган. Бу панелларга фойдаланувчи ўзи хоҳлаган бошқа ускуналарни ҳам 
қўшиши ёки кераксиз деб ҳисоблаган ускуналарини олиб ташлаши мумкин. Шунингдек, 
фойдаланувчи мавжуд панел асосида ёки мутлоқ бўш бўлган янги ускуналар панелини яратиши ҳам 
мумкин.
Office таркибига кирувчи бошқа иловалардаги каби Excel да ҳам иккита асосий ускуналар 
панели бўлиб, улар 
Стандартная
(
Стандарт
) ва 
Форматирование
(
Форматлаш
) ускуналар 
панелларидир ва улар одатда ҳар доим экранда турадилар.
1.3.1. 
Cтандартная (Стандарт) ускуналар панели.
Стандарт ускуналар панелида 23 та ускуна 
бўлиб, улар қуйидагилардир. 
1.
Создать документ – хужжат яратиш 
2.
Открыть документ – хужжатни очиш 
3.
Сохранить документ – хужжатни сақлаш 
4.
Разрешение – хужжатни ҳимоялаш 
5.
Сообщение – хужжатни жўнатиш 
6.
Печать – хужжатни чоп этиш 
7.
Предварительный просмотр – хужжатни чоп этишдан олдин кўриш 
8.
Орфография – имло хатоларига текшириш 
9.
Справочные материалы – кўмак маълумотларини қидирув
10.
Вырезать – кесиб олиш 
11.
Копировать – нусха олиш
12.
Вставить – кесиб олинган бўлакни матнга жойлаш 
13.
Копировать форматирование – форматни нусхалаш 
14.
Отменить – охирги амални бекор қилиш 
15.
Вернуть – бекор қилишни бекор қилиш 
16.
Добавить гиперссылку – гипермурожаат қўшиш 
17.
Автосумма – стандарт функцияларни чақириш 
18.
Сортировка по возрастанию – ўсиб бориш бўйича тартиблаш 
19.
Сортировка по убыванию – камайиб бориш бўйича тартиблаш 
20.
Мастер диаграмм – диаграммалар устаси 
21.
Рисование – чизма чизиш ускуналар панелини чақириш 
22.
Масштаб – хужжат масштабини яратиш 
23.
Справка – кўмак тизими 
1.3.2. 
Форматирование (форматлаш) ускуналар панелида
19 та ускуна бўлиб, улар кўп 
ишлатиладиган форматлаш амалларига мос келади. Бу ускуналарни беш гуруҳга ажратиш мумкин: 1) 
белгиларни, 2) абзацни, 3) катакчани форматлаш, 4) рўйхатлар билан ва 5) ранглар билан ишлаш 
гуруҳлари.
1.
Шрифт – керакли шрифтни танлаш; 
2.
Размер – шрифт ўлчами; 
3.
Полужирный – белгиларнинг қалин ёзилиши; 
4.
Курсив – белгиларнинг қийшиқ ёзилиши; 
5.
Подчеркнутый – белгиларнинг остига чизиш; 
6.
По левому краю – абзацни чап томондан текислаш; 
7.
По середине – абзац сатрларини ўртага жойлаш; 
8.
По правому краю – абзацни ўнг томондан текислаш; 
9.
Объединить и поместить в середине – катакчаларни бирлаштириб, биринчи катакчадаги 
маълумотни бирлаштирилган катакчанинг ўртасига жойлаш; 
10.
Денежный формат – сонли катталикларни пул миқдори кўринишида ифодалаш; 
11.
Процентный формат – сонли катталикларни фоиз кўринишида ифодалаш; 
12.
Формат с разделителями – сонли катталиклардаги рақамларни синфга ажратиб чиқиш; 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 


13.
Уменьшить разрядность – сонли катталикларнинг ўнли каср қисмидаги хоналар сонини 
камайтириш; 
14.
Увеличить разрядность – сонли катталикларнинг ўнли каср қисмидаги хоналар сонини 
ошириш; 
15.
Уменьшить 
отступ – абзацнинг биринчи сатри олдидаги қолдириладиган жойни 
камайтириш; 
16.
Увеличить 
отступ – абзацнинг биринчи сатри олдидаги қолдириладиган жойни 
камайтириш; 
17.
Границы – катакчаларнинг чегараларини ўрнатиш; 
18.
Цвет заливки – фон учун ранг танлаш; 
19.
Цвет шрифта – белгилар учун ранг танлаш; 
1.3.3. Масалалар соҳаси билан ишлаш. 
Дастурнинг асосий менюси ёки ускуналар панелидаги 
фармойишлар бажарилганда бу фармойишларнинг баъзилари учун қўшимча параметрларни беришга 
тўғри келади. Масалан, жадвални сақлаш учун унинг қаерга, қандай ном билан ва қандай форматда 
сақлаш кераклигиги кўрсатиш керак бўлади.
Бундай қўшимча параметрларни кўрсатиш учун фармойишга мос мулоқат дарчасидан 
фойдаланилади. Мулоқат дарчаси бу ишлар жуда қулай бўлиб, унда интерфейснинг турли турдаги 
бошқариш элементлари: жилдлар, тугмалар, киритиш майдончалари, алмаштиргичлар, яшириш ва 
ошкор рўйхатлардан фойдаланиш мумкин.
Мулоқат дарчасига ўхшаш ускуналар панелининг бўлиши фойдаланувчи учун бир қатор 
қулайликлар яратар эди. Оффис пакетининг муаллифлари пакетнинг 2001 йилдаги вариантида бир 
қатор ўзгартиришлар билан бирга масалалар соҳаси номли янги интерфейс элементини киритдилар.
Масалалар соҳаси ускуналар панелига ўхшаб, экранга чақирилиши ва у ерда доим туриши 
мумкин. Иккинчи томондан у мулоқат дарчасига ўхшаб, фойдаланувчи учун кўпроқ имкониятлар 
яратиб беради. Масалалар соҳасининг мулоқат дарчасига ўхшаб кетиши унинг экранда жойлашишига 
ҳам таъсир қилди. Масалалар соҳасининг ўрни экраннинг ўнг томонида.
Масалалар соҳасини экранга асосий менюнинг 
Вид
(
Кўриниш
) бўлимининг 
Область
задач
(
Масалалар
соҳаси
) банди орқали ёки Ctrl+F1 қўш тугмаси ёрдамида экранга чақириш мумкин. 


F10→Вид (Кўриниш) →Область задач (Масалалар соҳаси)
фармойишини қайта бериш, 
Ctrl+F1 қўштугмасини яна бир марта босиш ёки масалалар соҳасининг ўнг юқори бурчагидаги  
тугмасини чертиш билан масалалар соҳасини яшириш мумкин. 
Масалалар соҳасининг сарлавҳасидаги  тугма ёрдамида яширин рўйхатни чақириш мумкин. 
Бу рўйхатда 11 та банд бўлиб, ундан керакли масалалар турини чақириб олиш мумкин.
Масалан, бу рўйхатдан 
Буфер обмена
(
маълумот алмашиш буфери
)ни танлаб, буфер билан 
ишлашни анча осонлаштириш мумкин. Ctrl+V қўштугмаси ёрдамида буферга охирги марта 
киритилган объектни матнга жойлаш мумкин бўлса, масалалар соҳаси ёрдамида буферга киритилган 
охирги 24 та объектнинг ихти ёрийсини бевосита матнга жойлаш мумкин. 
Ишчи соҳа, сатр, устун, катакча, катакчалар диапазони, мутлоқ, нисбий ва аралаш 
манзиллар.
1.4.1. Ишчи соҳа, сатр, устун, катакча. 
Excel дастури бир вақтда бир неча хужжатлар билан 
ишлаш имконини беради. Бунда ҳар бир хужжат учун масалалар панелида биттадан ёрлиқ яратилади 
ва дастурнинг бир неча нусхалари ишлаётгандек бўлади. 
Excel дастурининг хужжатлари 
Рабочая книга
(
иш китоблари
) деб аталади. Янги хужжат 
яратилганда унга 
Книга1
деб ном берилади ва бу номни сақлаш пайтида ўзгартириш мумкин. Агар 
янги хужжат яратиш пайтида 
Книга1
номи бошқа хужжатга берилган бўлса, навбатдаги хужжатга 
Книга2 деган ном берилади. Бу файлларнинг кенгайтмаси *.xls бўлиб, eXceL Spread – ексел жадвали 
деган иборадан олинган. 
Иш китоби бир неча варақлардан иборат бўлади. Бу варақларга 
Рабочий лист 
(
иш варақлари

дейилади. Янги иш китоби яратилганда, одатда, унда учта иш варағи бўлади. Яратиладиган иш 
китобидаги варақлар сонини Асосий менюнинг 
Сервис
(
хизмат
) бўлимидаги 
Параметры
(параметрлар) фармойиши ёрдамида ўзгартириш мумкин. 
Дастурнинг ишчи соҳасида жорий варақ акс этади. Варақларда электрон жадваллар 
жойлашган бўлиб, улар сатрлар ва устунлардан иборат бўлади. Ҳар бир устун ва сатр кесишмасида 
жадвал катакчаси жойлашган бўлади.
Иш варағида 256 та устун бўлиб, ҳар бир устуннинг сарлавҳаси бор. Сарлавҳада устуннинг 
номи кўрсатилган бўлади. Устунларни номлаш стандарт кўринишда бўлади ва улар лотин 
алифбосининг битта ёки иккита ҳарфлари билан белгиланади. Улар A дан бошлаб IV гача 
номланади. 
Электрон жадвалда 2
16
=65536 та сатр бўлиши мумкин. Улар 1 дан бошлаб тартиб бўйича 
рақамлаб чиқилади. Катакчаларнинг умумий сони 2
24
та, яъни 16 миллиондан ортиқ бўлиши мумкин.
1.4.2.
Катакча манзили, мутлоқ, нисбий ва аралаш манзиллар. 
Электрон жадвалнинг ҳар бир 
катакчаси ўз манзилига эга. Бу манзил катакча жойлашган устун номи ва сатр рақамидан ташкил 
топади. Масалан, биринчи устуннинг биринчи сатрида жойлашган катакча манзили A1 бўлади, C4 
манзилли катакча тўртинчи сатрнинг учинчи устунида жойлашган бўлади.
Катакчаларнинг манзиллари уч турда бўлиши мумкин: мутлоқ (абсолют), нисбий ва аралаш. 
Мутлоқ манзилларда катакча жойлашган сатр рақами ва устун номидан олдин махсус белги $ 
қўйилади, масалан $A$1, $G$245. Нисбий манзилларда эса махсус белги ишлатилмайди, масалан A1 
ёки G245. Аралаш манзилларда сатр ва устунлардан бири мутлоқ, иккинчиси эса нисбий кўринишда 
ёзилади, масалан A$1 ёки $A1. Манзилнинг турлари орасидаги фарқ улардан формулаларда 
фойдаланилганда билинади ва бу тўғрисида кейинги машғулотлардан бирида, формулалар ҳақида гап 
борганда батафсилроқ тўхтаб ўтамиз. 
1.4.3. Катакчалар диапазони.
Баъзи амаллар битта катакча устида эмас, балки 
катакчалар 
тўплами
устида бажарилади. Бу амалларни бажариш учун бир неча катакчаларни ажратиб олишга ёки 
уларни санаб ўтишга тўғри келади. Мисол сифатида катакчаларни форматлаш ва чегараларининг 
кўринишини ўзгартириш ёки бир неча катакчалардаги сонли катталикларнинг қийматлари 
йиғиндисини ҳисоблаш каби амалларни кўрсатиш мумкин. 
Катакчалар тўпламини кўрсатиш учун ундаги катакчаларнинг манзилларини нуқтали вергул 
орқали ажратиб, ёзиб чиқиш етарли. Масалан, A4; A2; B3; C2; C4.
1.4. 


Катакчаларни санаб ўтишда 
катакчалар диапазони
дан кенг фойдаланилади. 
Катакчалар 
диапазони 
деб тўғри тўртбурчак кўринишида жойлашган катакчалар тўпламига айтилади. Катакчалар 
диапазонини кўрсатиш учун унинг бир диагоналда жойлашган бурчакларининг манзилларини икки 
нуқта белгиси билан ажратиб ёзиш етарли. Масалан, қуйидаги расмда кўрсатилган катакчалар 
диапазонини B2:E4 ёки B4:E2 кўринишида ёзиш мумкин. 
Варақлар сарлавҳалари ва ҳолат сатри.Excel дарчасининг ташқи кўринишини ўзгартириш. 
1.5.1. Варақлар номлари.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир электрон жадвал 
алоҳида варақда жойлашади ва янги хужжат яратилганда, одатда, унда дастлаб учта варақ бўлади. Бу 
варақларга стандарт номлар берилади: Лист1, Лист2, Лист3. Варақларнинг номлари ишчи соҳанинг 
қуйи қисмида чап томонда жойлашган бўлади. Бир вақтда фақат битта варақ билан ишлаш мумкин. 
Бу варақ жорий варақ деб аталади ва унинг номи ишчи соҳага қўшилиб туради: 
Хужжатдаги бир варақдан иккинчисига ўтиш учун иккинчи варақнинг устига сичқончани 
олиб келиб, унинг чап тугмасини чертиш етарли:
Варақлардан бирининг номини ўзгартириш учун бу варақ номи устига сичқончани олиб 
келиб, чап тугмасини чертамиз. Экранда пайдо бўлган мавзубоп менюдан 
Переименовать
(
Қайта
номлаш
) бандини танлаймиз. Натижада варақнинг эски номи устида матн курсори пайдо бўлади ва бу 
номни ўзгартириш мумкин. Варақ номи ўзгартирилгач, Enter тугмасини босиб, қайта номлашни 
тугатамиз. 
1.5. 
Жорий варақ 
номи 


Варақ номини ўзгартириш учун мавзубоп менюни чақириш шарт эмас. Варақ номи устида 
сичқончанинг номини икки марта чертиб, унинг номини ўзгартиришга киришиш мумкин. Янги ном 
киритилгач, Enter тугмасини босиб, қайта номлашдан чиқиб кетилади. 
Ишчи китобига янги варақ қўшиш учун бирор варақ номи устига сичқончани олиб келиб, 
мавзубоп менюни чақирамиз ва ундан 
Добавить
(
Қўшиш
) бандини танлаймиз. 
Экранда пайдо бўлган мулоқат дарчасидан 
Лист
(
Варақ
) ни танлаб, ОК тугмасини босамиз: 


Янги варақ жорий варақ олдига қўйилади. Агар бир вақтда бир неча варақ қўшиш керак 
бўлса, мавзубоп менюни чақиришдан олдин бир неча варақни танлаб олиш керак бўлади. Бунинг 
учун биринчи варақ танлангач, охирги варақни танлаш пайтида Shift тугмасини босиб туриш керак 
бўлади. Бунинг ўрнига контекст менюдан 
Выделить все листы
(
Барча варақларни ажратиш
) бандини 
танлаш мумкин. Натижада 
Добавить
(
Қўшиш
) фармойиши ишчи китобида нечта варақ бўлса, унга 
шунча варақ қўшади. 
Варақлардан нусха олиш ёки унинг ўрнини ўзгартириш учун варақни танлаб, мавзубоп 
менюнинг 
Переместить
/
Скопировать
(
Қўзғатиш
/
Нусха олиш
) бандини танлаймиз. 
Натижада экранда мулоқат дарчаси пайдо бўлади ва ундаги перед листом (варақдан олдин)
номли рўйхатдан жорий варақни қайси варақдан олдин қўйишни танлаймиз. Агар жорий варақнинг 
нусхасини жойлаш керак бўлса, мулоқат дарчасидаги 
Создавать копию
(
Нусхасини яратиш

байроқчасини ўрнатамиз ва ОК тугмасини босамиз. 
Жорий варақни мавзубоп менюдан фойдаланмасдан янги жойга ўтказиш мумкин. Бунинг 
учун унинг номи устига сичқончани олиб келиб, уни керакли жойга судраб ўтказамиз. Агар судраш 
пайтида Ctrl тугмасини ҳам босиб турсак, варақнинг ўзи эмас, нусхаси янги жойга ўтказилади.
Бу фармойиш асосий менюнинг 
Правка
(
Таҳрирлаш
) бўлимига ҳам жойлаштирилган ва 
F10→Правка 
(Таҳрирлаш)→Переместить/скопировать 
лист... (Варақни қўзғатиш/нусхалаш)
фармойиши ёрдамида ҳам бу амални бажариш мумкин. 
Жорий варақни ўчириб ташлаш учун 
F10→Правка (Таҳрирлаш)→Удалить лист (Варақни 
ўчириш)
фармойишидан фойдаланиш мумкин. Варақни ўчиришнинг яна бир усули унинг номи 
устига сичқончани олиб келиб, мавзубоп менюни чақириш ва ундан 
Удалить
(
Ўчириш
) бандини 
танлашдир.


Бунда бир вақтда бир неча ёки барча варақларни ўчириш ҳам мумкин. Бунинг учун 
ўчириладиган барча варақлар Ctrl тугмасини босиб туриб танланади ёки мавзубоп менюдан
Выделить все листы
(
Барча варақларни ажратиш
) бандини танлаб, сўнг варақлар ўчирилади. 
Варақларни бир-биридан фарқлашнинг яна бир усули уларнинг номларини турли рангдаги 
фонларда ёзишдир. Бунинг учун мавзубоп менюдан 
Цвет ярлычка
(
Ёрлиқ ранги
) банди танланади. 
Натижада экранда мулоқат дарчаси пайдо бўлади. Унда керакли рангни танлаб, ОК тугмаси 
босилади. Агар аввал танланган рангни бекор қилиш керак бўлса, у ҳолда бу мулоқат дарчасида 
Нет 
цвета
(
Ранг керак эмас
) банди танланади. 
1.5.2. Excel дарчасининг ташқи кўринишини ўзгартириш. 
Янги хужжатларни яратиш, мавжуд хужжатларни юклаш, уларни турли жойларга ва 
турли форматларда сақлаш

1.6.1. Янги хужжатларни яратиш.
Excelда ишлаш одатда янги хужжат яратишдан бошланади. 
Янги хужжат яратишнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, улардан учтаси билан танишамиз: 1) 
асосий меню орқали; 2) стандарт ускуналар панелидаги ускуна ёрдамида; 3) қўш тугма ёрдамида.
Асосий меню орқали янги хужжат яратиш учун 
F10→Файл→Создать (Яратиш)
фармойишини берамиз.
Натижада экраннинг ўнг томонида масалалар соҳаси пайдо бўлади ва унинг 
Создание книги
(
Китоб яратиш
) бўлими очилади. Унинг 
Создание 
(
Яратиш
) қисмидаги
Чистая книга
(
Тоза китоб

тугмасини босиб янги китоб (хужжат) яратамиз. 
1.6. 


2) Янги хужжатни ускуналар панели орқали яратиш учун стандарт ускуналар панелидаги  – 
Создать
(
Яратиш
) тугмасини босамиз. Натижада ҳеч бир мулоқат дарчасисиз янги хужжат яратилади. 
3) Янги хужжатни клавиатурадан бармоқларни узмасдан туриб ҳам яратиш мумкин. Бунинг 
учун Ctrl+N қўштугмасидан фойдаланиш етарли. N ҳарфи инглиз тилидаги 
New
(
янги
) сўзидан 
олинган.
1.6.2. Мавжуд хужжатларни юклаш. 
Мавжуд хужжатларни юклашнинг ҳам бир неча усуллари 
мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари билан юқорида дастурни ишга тушириш усуллари билан танишиб 
чиққанимизда танишганмиз. Бу ерда яна учта усул билан танишамиз: 1) асосий меню; 2) ускуналар 
панели; 3) қўш тугма ёрдамида.
1) Асосий меню орқали мавжуд хужжатни юклаш учун 
F10→Файл→Открыть (Очиш)
фармойишини берамиз. Натижада экранда мулоқат дарчаси пайдо бўлади.
Мулоқат дарчасининг юқори қисмида 
жорий папка номи
майдончаси, унинг ўнг томонида 
ускуналар панели
, дарчанинг чап томонида 
папкалар панели
, ўртада 
жорий папкадаги файл ва 
папкалар рўйхати
, пастки қисмида файл номи ва 
тури
майдончалари, унинг ўнг томонида танланган 
файлни очиш
ва 
очишни бекор қилиш
тугмалари жойлашган.
Жорий папка номининг ёнидаги  тугмачани босиб, пайдо бўлган рўйхатдан керакли папка 
ёки дискни танлаб жорий папкани ўзгартиришимиз мумкин. Битта юқори даражадаги папкага ўтиш 
учун ускуналар панелидаги тугмани босиш керак. Папкалар панелида энг кўп ишлатиладиган бешта 
папка: охирги хужжатлар рўйхати жойлашган папка, ишчи столи папкаси, менинг хужжатларим 
папкаси, менинг компьютерим папкаси ва компьютер жойлашган тармоқ тизими папкасидан бирини 
танлаш ва унга ўтиш мумкин.
Жорий папкадаги файллар ва папкалар рўйхатидаги бирон бир папкани танлаб, уни икки 
марта чертсак, бу папка жорий папкага айланади ва унинг номи жорий папка майдончасида акс этиб, 
ундаги папка ва файллар жорий папкадаги файллар ва папкалар майдончасига чиқарилади.
Керакли хужжатни танласак, унинг номи файл номи майдончасида акс этади ва 
Открыть
(
очиш
) тугмасини босиб, керакли хужжатни дастурга юклаб оламиз. Жорий папка рўйхатида ундаги 


папкалар билан бирга фақат тури файл тури майдончасида кўрсатилган файлларгина акс этади. Агар 
керакли файл номи бу рўйхатда бўлмаса, файл турини ўзгартиришга тўғри келади. 
Мулоқат дарчасининг ускуналар панелида еттита ускуна бўлиб, улардан биринчиси олдинги 
папкага ёки охирги папкалардан бирига қайтиш учун хизмат қилади. Охирги папкалардан бирига 
қайтиш учун бу тугманинг ёнидаги  тугмани босиб, охирги папкалар рўйхатини чақириш ва ундан 
кераклисини танлаш керак бўлади. Бу тугма ёнидаги тугма битта даража юқори папкага, яъни жорий 
папка жойлашган папкага ўтиш учун хизмат қилади.
Учинчи тугма интернетга боғланиш ва ундан керакли хужжатни юклаш учун хизмат қилади. 
Тўртинчи тугма ёрдамида танланган папка ёки файлни ўчириш мумкин. Бешинчи тугма жорий 
папкада янги папка яратади. Янги папка яратилаётганида унга ном бериш мумкин. Олтинчи тугма 
жорий папкадаги объектларни акс эттириш усулларини таклиф этади. Бунинг учун унинг ёнидаги  
тугмани босиб, яширин рўйхатни чақириш ва ундани саккизта усулдан кераклисини танлаш мумкин.
Еттинчи тугма турли қўшимча хизматларни таклиф этади. Бу хизматларнинг турларини 
кўриш учун унинг ёнидаги  тугмани босиб, яшириш рўйхатни чақириш керак. 
Жорий папка 
Очиш тугмаси 
Папкалар панели 
Файл номи 
Файл тури 
Ускуналар панели 
Жорий папкадаги 
папкалар ва файллар 
Бекор қилиш 
тугмаси 
1 2 3 4 5 6 7 


Бу рўйхатда еттида банд бўлиб, улардан биринчиси керакли хужжатни қидириш, иккинчиси 
танланган объектни ўчириш учун хизмат қилади. Учинчи банд ёрдамида танланган объектни қайта 
номлаш, тўртинчиси ёрдамида чоп этиш мумкин. Бешинчи банд (
Добавить на панель адресов
– 
Папкалар панелига қўшиш
) жорий папкани папкалар панелига жойлайди. Папкалар панелидаги 
папкани ўчириш учун уни танлаб, delete тугмасини босиш керак. 
Олтинчи банд (
Подключить сетевой диск
– 
Тармоқ дискини улаш
) компьютер тармоғидаги 
ёки сервердаги умумий фойдаланиш учун очилган папкани тармоқ диски сифатида кўрсатиш учун 
хизмат қилади. Бунда янги диск учун ном (ҳарф), масалан, Z: ва бу диск таркибига кирувчи 
тармоқдаги папка кўрсатилади. Натижада 
Мой компютер
папкасидаги дисклар рўйхатида янги диск 
пайдо бўлади ва ундан бошқа дисклар каби фойдаланиш мумкин. 
Еттинчи банд (
Свойства
– 
Хоссалар
) ёрдамида танланган объектнинг хоссалари билан 
танишиб чиқиш ва улардан баъзиларини ўзгартириш мумкин. 
2) Дастурга ускуналар панели орқали хужжат юклаш учун стандарт ускуналар панелидаги 1
ускунадан фойдаланилади. Натижада экранда юқорида кўриб чиқилган мулоқат дарчаси пайдо 
бўлади ва ундан керакли хужжат танланади.
3) Дастурга хужжат юклаш учун 
Ctrl+O
(
Open
– 
Очиш
) қўштугмасидан ҳам фойдаланиш 
мумкин.
1.6.3. Хужжатни турли жойларга ва турли форматларда сақлаш. 
Хужжатни сақлаш учун 
иккита фармойиш: 
Сохранить
(
Сақлаш
) ва 
Сохранить
как…
(
…га сақлаш
) ларнинг биридан 
фойдаланиш мумкин. Улардан биринчиси хужжатни эски номи билан сақлаш учун хизмат қилади. 
Иккинчиси эса хужжатни янги ном билан ёки янги жойга сақлаш учун хизмат қилади. Бунда экранда 
мулоқат дарчаси пайдо бўлади.
Агар хужжат яратилганидан кейин биринчи марта сақланаётган бўлса, у ҳолда 
Сохранить
фармойиши ҳам мулоқат дарчасини экранга чиқаради ва хужжатга яратилаётган пайтда берилган 
Книга1 ёки бошқа номни ўзгартириш мумкин. 



Download 4,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish