Мавзу` Булажак математика ва информатика 73утувчисининг узликсиз таълим тизимидаги урни



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/39
Sana24.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#196504
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
1-курс малакавий амалиёт услубий кулланма

"Мозайка
1. Индивидуал ишлаш. 
Ўқитувчи ҳажми етарлича катта бўлган вазифани тавсия этади. Масалан: 
дарсликнинг 3-4 параграфини ўрганиш ва режасини тузиш; долзарб муаммо 
буйича бахсга саволлар уйлаб топиш ва ҳоказо. 15-20 минут вақт берилади. 
Муддат тугагунча ҳар бир гуруҳ аъзоси масаланинг ечими буйича ўзининг 
вариантига эга бўлиши керак.
2. Жуфтликларда ишлаш. 
Ҳар бир иштирокчи ўзига шерик танлайди. Лекин ушбу босқичнинг 
мақсади жуфтликлар орасида умумий ечимни топишдан иборат. Топилган 
ечим ҳар икки иштирокчининг фикрини ифода этган бўлиши керак. 
Муҳокама учун – 10 минут. 
3. Жуфтликларда ишлаш (давоми). 
Жуфтликлар алмашишади. Масала олдингича қолади. Янги шериклар 
ўзларининг ечимларини бир–бирига тушунтирадилар ва яна масаланинг 
ечимини янгилаш
имконини излайдилар. Мухокама учун – 10 минут. 
Шундай қилиб, гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси бошқаларнинг фикрини 
билиб олиш, муаммони ўзи қандай тушунтиришни бошқаларга таклиф этиш 
ва топилган ечимни химоя қилишга ўрганиш имкониятига эга бўлади. 
4. Гуруҳий ечимни қабул қилиш. 
Гуруҳ биргаликда тўпланади. Гуруҳ аъзоларининг хаммаси муаммони 
ечиш йўллари хақида маълумот беради. Бунда катта эътибор мазмуний 
қисмгагина эмас, балки ижро этиш шаклига хам қаратилади (гуруҳлар 
Б 
В 
Г 
В 
Г 
А 
Б 
В 
А 
Б 
А 
Г 
А 
А 
А 


45 
ечимни конспект, расм, схема ва бошқа кўринишларда тавсия этиши 
мумкин). 10 минут вақт берилади. 
5. 
Ҳaр бир гуруҳ ишини баҳолаш. Машғулот охирида ҳар бир гуруҳ 
муаммонинг топилган ечимини тавсия этади. Эксперт комиссияси тавсия 
этилган лойиҳаларнинг мазмуни ва расмийлаштирилишини баҳолайди. 
"6*6*6 методи" 
Бу шундай методки, унга кура 36 иштирокчи зарур вақт мобайнида 
бирор масалани мухокама қилиб, кўпчилик гуруҳ аъзоларининг масалага 
бўлган муносабатларини билиб олиш мумкин. Ҳар бири 6 кишидан иборат 6 
та гуруҳда маълум бир вақт мобайнида ўқитувчи томонидан қўйилган 
муаммо муҳокама қилинади. Шундан сунг ўқитувчи янги гуруҳларни тузади, 
унинг аъзолари орасида олдинги бахс гуруҳида қатнашган бўлсин. Янги 
гуруҳларда иштирокчилар ўз гуруҳларида қилган ишларининг натижаларини 
муҳокама этадилар. 
Ушбу метод гуруҳ аъзоларининг хаммасини фаоллаштиради. Уларнинг 
ҳар бири қисқа фурсат давомида бахс иштирокчиси бўлиши билан бирга, 
маърузачи вазифасини бажаради. 
Ушбу метод билан машғулотни қандай олиб бориш керак? 
1. Машғулот олдидан ўқитувчи 6 та стол атрофига 6 та уриндиқ қуйиб 
чиқади. 
2. Синф ҳар бири 6 та ўқувчидан иборат 6 та гуруҳга бўлинади. 
3. Ўқувчилар ўз уринларини эгаллаб бўлганларидан сўнг ўқитувчи бахс 
мавзусини аниқлайди (гуруҳлар учун вазифалар бир хил ѐки битта 
масаланинг турли жихатларига тегишли бўлиши мумкин). 
4. Ўқитувчи гуруҳларда иш боришини назорат қилиб туради. Барча 
гуруҳ аъзоларини масаланинг шартини тўғри тушунганлигига ишонч хосил 
қилади, саволларга жавоб беради ва агар иштирокчилар ѐрдамга мухтож 
бўлиб қолсалар, уларга қушимча кўрсатмалар беради. 
А 
А 
Б 
А 
Г 
А 
В 
А 


46 
5. Белгиланган вақт тугаганидан сунг ўқитувчи шундай янги гуруҳлар 
тузадики, ҳар бир гуруҳда олдинги баҳс гуруҳларидан албатта биттадан 
вакил иштирок этсин. 
6. Якун ясалади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish