244
Айтиш мумкинки, бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш
методи сўз бирикмаси ва гапларнинг синтактик тузилишини,
уларнинг
қандай қисмлардан таркиб топганини, улар орасидаги муносабатни
аниқлайди ёки аниқлашда хизмат қилади, ёрдам беради.
Эслатамиз, мазкур метод гапни-гап бўлакларини нисбатан аниқ
чегаралаш, ажратиш ва гап структурасидаги синтактик алоқа, муносабат
турларини аниқлаштириш,
ойдинлаштириш воситаси, методи сифатида
тилшунослик назарияси ва амалиётига кириб келди.
Маълум бўлдики, бевосита ташкил этувчиларга ажратиб таҳлил қилиш
методи орқали гап таркибидаги бирликларнинг синтактик муносабати
белгиланади. Бундай муносабат тилшунослик фанида – синтаксисда ҳоким-
тобелик (ёки тобе - ҳокимлик) муносабати деб юритилади. Бунда сўз
бирикмаси ёки гапни бевосита ташкил этувчилар,
биринчидан, жуфтлик
ҳолатида бўлади, иккинчидан, улар тобе-ҳоким позициясида келади, яъни
жуфтлик аъзоларидан бири ҳоким, бири тобе ҳисобланади. Демак, сўз
бирикмаси, гап, матн кабилар лисоний бирликларнинг ўзаро бир-бири билан
семантик-синтактик
муносабатга
киришувидан,
аниқроғи,
айни
бирликларнинг
заруран
ички
боғланишидан-бири
иккинчисига
тобеланишидан, тобелик принципидан юзага келади. Қиёсланг:
мустақиллик
байрами, бунёдкорлик ишлари, муомала маданияти, китобни севмоқ; болалар
тарбияси умумхалқ иши, инсон саломатлиги унинг ўз қўлида, Ватанимиз
қиёфаси йилдан-йилга ўзгариб бормоқда, мустақилликни мустаҳкамлаш ҳар
биримизнинг виждонан бажарадиган ишимиздир.
Маълум бўлдики, сўз бирикмаси ва гапни бевосита ташкил этувчиларга
ажратиб таҳлил қилиш методи гапнинг синтактик структурасини ва
динамикасини ўрганишда катта ёрдам
беради
1
. Айни вақтда ушбу метод
муайян камчиликларга ҳам эга бўлиб, бунда грамматик системалар-
морфология ва синтаксис қориштирилади, ўзаро фарқланмайди, лексик ва
семантик сатҳлар тадқиқотдан четда қолади
2
.
Шунингдек, мазкур метод тилнинг энг содда синтактик бирлиги нима ва
қандай қилиб содда бирликлардан мураккаб синтактик конструкциялар (сўз
1
Қар: Б.И. Косовский.Ўша асар, 23-25-бетлар. Н.А.Баскаков, А.С. Содиқов, А.А.
Абдуазизов. Ўша асар, 125-бет.
2
Қар: Б.И. Косовский.Ўша асар,ўша бет.Н.А.Баскаков. А.С. Содиқов, А. А.
Абдуазизов. Ўша асар, 127-бет.
245
бирикмаси, гап, матн кабилар) ҳосил бўлади, деган саволга ҳам
жавоб бера
олмайди.
Хуллас, айтилган камчиликларга кўра бевосита ташкил этувчиларга
ажратиб таҳлил қилиш методини тўлдирувчи, уни мустаҳкамлаш учун
хизмат қиладиган усул сифатида трансформацион таҳлил методи юзага
келди.
Do'stlaringiz bilan baham: