14
Февраль 2021 7-қисм
Тошкент
Бирон нарсани йўқ қилиш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган бир қатор хитой
фразеологик бирликлар мавжуд бўлиб, улар таркибига草 компоненти киради ва шу билан
бирон нарсанинг кераксиз ва кам аҳамиятга эгалигини кўрсатади:草薙禽狝 (cǎotìqínxiǎn)
–ўтларни ўташ
1
(юлиб ташлаш) ва қушларни тутиш/қуш инларини бузмоқ (маж.маъно:
ҳаммасини ўлдириш); 杀人如草 (shā rén rú cǎo) –одамларни ўт юлгандай (ўт пичоғи каби)
ўлдириш” (маж.маъно: инсоният ҳаётини қадрламаслик, қасддан уни ўлдириш кабидир).
Дарахт ва полиз меваларининг номлари
Гўзаллик ҳақида сўз кетганда яна бир ўсимликни эслаб ўтиш жоиз – бу桃шафтолидир.
Юқорида эслаб ўтилганидек, шафтоли дарахти унинг мевалари ва гуллари абадийлик, баҳор,
аёллик латофати ва малоҳати рамзи бўлган.桃夭柳媚 (táo yāo liǔ mèi) - “ажойиб шафтоли,
латофатли мажнунтол”
2
; 柳夭桃艳 (liǔ yāo táo yèn)– “гўзал мажнунтол, гулловчи шафтоли”
иборасини ёш қизларнинг гўзалигига нисбатан ишлатадилар.
夭桃秾李
(yāotáonónglǐ)– “ мулойим шафтоли ва олхўрининг гўзал гули”
3
фразеологик
бирлик чиройли келин-куёвга нисбатан ишлатадилар.
Юқорида эслатилганидек, шафтоли – баҳор рамзи, шунинг учун баҳор табиатининг
гўзаллиги кўпинча шафтоли фразеологик бирлик образини ишлатиш орқали етказилади:
桃夭李艳
(táoyāo lǐyàn) – юмшоқ (дўмбоқ) шафтоли ва гуллаган олхўри”
4
(маж.маъно:
баҳорнинг гўзал манзараси).
“Шафтоли рамзи”нинг аҳамиятини қуйидаги фразеологик бирликларни айтадилар: 桃李
不言
(táo lǐ bù yán), 下自成蹊过 (xià zìchéng chéng xī guō) (сўзма-сўз: “Шафтоли ва олхўри
гапирмасада, аммо уларнинг остида йўлакни оёқ ости қиладилар”
5
. Бу шуни англатадики:
юқори ахлоқий сифатларга эга бўлиш ҳар доим ҳурмат қилинади ва эътироф этилади.
Хулоса: хитой тилидаги фразеологик бирликларининг таҳлили натижасида уларнинг
таркибида асосан қуйидаги финоним компонентларнинг кенг учраши аниқланди:
- сабзавот экинлари: 大葱 пиёз, 蒜 саримсоқ, 葫芦 нос-қовоқ, 瓜 қовоқ, 姜 занжабил, 萝
卜
турп.
- гуллар: 莲花/连,芙蓉лотос, 兰花/兰 орхидея, 桃花 шафтоли гуллари, 水仙наргис, 菊
хризантема.
- донли экинлар: 竹子/竹 бамбук ўсимлиги.
- дарахтлар : 松 қарағай (терак), 柏кипарис, 桑 тут дарахти (ипак қурти).
- полиз мевалари:桃 шафтоли, 梅 олхўри, 杏 ўрик, 西瓜 тарвуз.
Фразеологик бирликдаги компонент-фитоним миллий ва маданий ўзига хосликка эга
бўлиб, унинг ассоциатив муносабатларини белгилайди ва одамларга нисбатан қўлланганда
маълум ижобий ёки салбий маънони англатади. Таҳлилга тортилган ФБларда инсоннинг
юқори аҳлоқий сифатлари асосан шафтоли, олхўри каби мевалар, орхидея ва хризантема,
лотос каби гуллар, бамбук ва қарағай каби дарахтлар, пиёз каби сабзавотлар мисолида
берилиши кузатилди. ФБларда инсоннинг салбий жиҳатлари эса ўт, тут, қовоқ каби
компонентлар ёрдамида ифодаланиши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: