62
Бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги шароитларида айланма
маблағлар, биринчи ўринда моддий ресурслардан рационал фойдаланиш ва уларни
шакллантириш заҳираларини излаб топиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифа
ҳисобланади. Бунда заҳира деганда, моддий ва пул ресурсларини яхшилашнинг юзага
келган ѐки юзага келаѐтган, лекин ҳали фойдаланилмаган (тўлиқ ѐки қисман)
имкониятларини тушуниш лозим.
Бу заҳиралар келиб чиқиши ва фойдаланилишига кўра халқ хўжалигига ва
тармоқларга тегишли ѐки тармоқлараро, ишлаб чиқариш ичидаги (завод, цех ва ҳоказо)
турларига бўлинади. «Корхона иқтисодиѐти»да ички ишлаб чиқариш заҳиралари - ишлаб
чиқариш жараѐнларини ташкил қилиш ҳамда техника ва технологияни такомиллаштириш,
маҳсулотларнинг янги ва янада мукаммал турларини ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулот сифатини ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган моддий ресурслардан
фойдаланишни яхшилаш имкониятлари, катта аҳамият касб этади. Заҳиралар шунингдек,
моддий ресурсларни сарфлашни нормаллаштириш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг
меҳнат сиғимини камайтириш, меҳнатни ташкил қилишнинг рационал усулларини қўллаш
натижасида ҳам аниқланади. Қисқачаайтганда ҳар бир корхона, айниқса, йирик ва
машинасозлик корхоналари ҳамда уларга яқин бўлган корхоналар, моддий ва пул
ресурсларидан, яъни хусусий капитал ва бошқа активлардан рационал фойдаланиш бўйича
пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирлар мажмуасига эга бўлиши зарур.
Ресурслардан самарали фойдаланишнинг техник-ишлаб чиқариш йўналишлари
қаторига, бирламчи хом ашѐни ишлаб чиқаришда фойдаланишга сифатли равишда
тайѐрлаш,машина ва ускуналар конструкциясини такомиллаштириш, хом ашѐ, материал,
ѐқилғиларнинг тежамкор турларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш чиқитларини
камайтирувчи ҳамда иккиламчи ресурслардан максимал даражада фойдаланиш ва барча
турдаги йўқотишларнинг олдини олишни таъминловчи янги техника ва технологияларни
жорий қилишни киритиш мумкин.
Ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий йўналишлари қаторига,
маҳсулотлар материал сиғимини режалаштириш ва нормалаштиришнинг илмий
даражасини ошириш, ресурсларни сарфлашнинг техник жиҳатдан асослаб берилган норма
ва нормативларини ишлаб чиқиш, ―эски‖ ва ―янги‖ маҳсулот ишлаб чиқариш ўртасида
прогрессив пропорцияларни белгилаш, меҳнатни ташкил қилишнинг самарали усулларини
рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар киритилади.
Айланма маблағлар ва уларнинг таркибий қисмларидан самарали фойдаланишнинг
асосий йўналишлари иш жойларида (бригада, цех ва ишлаб чиқариш участкаларида) битта
миқдордаги хом ашѐ ва материаллардан тайѐрланувчи якуний маҳсулотларни
кўпайтиришдадир. У ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларнинг
малакаси, моддий-техника таъминоти, моддий ресурслар заҳираларини сарфлаш
нормаларига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: