Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Фб=ФС +Фт+Фм 


56 
бу ерда: Фб 
-асосий воситаларни бошланғ ич қиймати; 
Фс-асосий восита сотиб олиш қиймати; 
Фт 
- транспорт ҳаражатлари қиймати; 
Фм 
- қуриш ѐки ўрнатиш ҳаражатлари. 
Асосий фондларнинг бошланғ ич қиймати корхона томонидан қанча маблағ
сарфланганлигини билдиради. 
Асосий фондларга эскириш (амортизация) ҳисоблашнинг бир қатор усуллари мавжуд, 
яъни : 
1.Чизиқли усул -обеъкт қийматининг эскириш ҳисобланаѐтган қисми хизмат муддати 
давомида бир текисда амартизация ажратиб борилади ва қуйидаги формула ѐрдамида 
аниқланади. 
Фб-Фт 
Н 
ам
 = -------------- 
Т 
Фб-асосий воситаларни бошланғ ич қиймати; 
Фт –асосий воситаларни тугатилиш қиймати 
Тх–асосий фондларнинг меъѐрланган хизмат муддати. 
Амортизация ажратма миқдорини бир меъѐрда ҳисоблаш усули билан аниқлади, 
асосий фондларнинг бир меъѐрда жисмоний ва маънавий эскиришига мўлжалланган. 
Бундай мўлжал жисмоний эскиришга нисбатан ҳаққонийдир. Маънавий эскиришда ҳолат 
бундай эмас. Фан, техника, ишлаб чиқариш технологияси нотекис ривожланади. Маънавий 
эскириш кўпчилик ҳолатларда бир меъѐрда эмас, тез суръатларда бўлади. Шунинг учун 
тадбиркор асосий фондларнинг тезлик билан эскирган ҳолида, янгиси билан алмаштириш 
имконини берадиган амортизацион ажратмага эга бўлиши керак. Бу муаммони асосий 
фондлар амортизациясини тезлаштириб, жадаллаштирилган усулда ҳисоблаш мумкин. 
2.Ишлаб чиқариш усули- бу усулда иш бирлигига тўғри келувчи эскириш суммаси 
ҳисоблаб олинади ва қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади. 
На2= Фб – Фт ғ П 
П-асосий воситаларни бажариши керак бўлган иш ҳажми. 
3.Камайиб борувчи усул- яъни қаътий белгиланган эскириш меъѐрини қўллаш 
мумкин бўлсада, кўпинча тўғри чизиқли усул асосида нормал эскириш меъѐрига нисбатан 
икки кара кўпайтирилган меъѐр қўлланилади, яъни амартизация меъѐри 20% бўлса, бу 
иккига кўпайтирилиб амалга оширилади. (20 х2) 
Мисол. Асосий воситаларни амортизация ажраатиладиган қисми 260000 сўмга тенг 
бўлса, фойдаланиш муддати 5 йил бўлса, тугатилиш қиймати 26000 сўмга тенг бўлса, у 
ҳолда 
1 йил учун 260000+100 * 40=104000 
2 йил учун (260000- 104000)+100 * 40= 156000+100*40 = 62400 
3 йил учун (156000- 62400)=100 * 40+ 93600+100*40 = 37440 
4 йил учун (93600-37440)+100 * 40= 56160+100*40 = 22464 


57 
5 йил учун 56160-22464-26000=7696 
Бу усулни авфзаллиги шундаки асосий восита янгилиги даврида амартзация миқдори 
юқори даражада ажратилади. 
4.Сонлар йиғ индиси усули- эскириш асосий воситаларни хизмат қилиш муддати йиғ 
индиси орқали аниқланади. Юқори мисол асоаида кўриб ўтамиз. 
1+2+3+4+5қ15 
1 йил учун (5:15) *260000=86666 
2 йил учун (4:15) *260000= 69333 
3 йил учун (3:15) *260000= 52000 
4 йил учун (2:15) *260000= 34666 
5 йил учун (1:15) *260000= 17333 
Жадаллаштирилган амортизация самараси 
Ҳозирги вақтда нотекис амортизация ривож топмоқда. Бунда, фойдаланишнинг 
биринчи йилларида жиҳозлар қийматининг катта қисми ишлаб чиқариш ҳаражатларига 
қўшилади. Масалан, биринчи йилда – 50%, иккинчи йилда – 30%, учинчи йилда – 20%. Бу 
корхонада инқироз шароитида қилинган ҳаражатларни тезроқ қоплаб ва уларни жиҳозлар 
нархини янгилаш имконини беради. 
Асосий капиталдан жадаллаштирилган амортизация ажратмаси талаб ѐки таклиф ва 
бошқа ҳолатлардан боғлиқ бўлмаган ҳолда капитал маблағ лар жамғ арилиши 
рағбатлантирилади. 
Биринчидан, солиқ ҳиссасини қўшимча қисқариши, солиққа тортилган баланс фойда 
қисқаришига тўғри келади, солиқ даражасининг прогрессивлиги қисқариб боради. Масалан, 
баланс фойда 3 баробарга қисқарса, солиқ кам ставкада тўланганда, соф фойда 2 баробарга 
қисқаради. 
Иккинчидан, жадаллаштирилган амортизация асосий воситалар реал баҳосидан 
ажратилади. 
Асосий 
капитални жадаллаштирилган амортизацияси нормаси кўпчилиги 
муваффақиятли йиллар ичида самарали ҳисобланади. Танглик табиатдаги қийинчиликлар 
юзага келган даврларда эса амортизация сиѐсати таъсирчанлиги пасаяди. Талаб ва таклиф, 
конюнктура қанчалик ѐмон бўлса, фойдадан фойдаланиш шунчалик қийин бўлади. Ўз 
ўзини молиялаштириш имкониятлари камаяди, давлат томонидан амортизация сиѐсатига 
имтиѐзлар берилади, хусусий сармоя жалб этиш ҳолати камаяди. Жадаллаштирилган 
амортизация имтиѐзи, тенг даражада давлат бюджетига маблағ тушумини қисқаритади. 
Натижада давлат тартибга солиш воситалари сифатида хўжалик мақсадларида бюджет 
ҳаражатларидан фойдаланиши қўлланилади. Булар биринчи навбатда давлат кредитлари, 
субсидиялари ва кафолатлар шу жумладан хусусий секторни товарлар ва кўрсатилган 
хизматлар, ҳарид сарфларини қоплаш ҳам киради. 
Асосий фондларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг бир шакли 
жиҳозларни модернизация қилишдир. Бунда иккинчи шакл маънавий эскиришни тўла ѐки 
қисман бартараф этиш ва техник-иқтисодий кўрсаткичларни такомиллашган, ўхшаш 
жиҳознинг даражасигача кўтариш мақсадида асосий фондларни янгилаш тушунилади. 
Жиҳозларнинг модернизацияси бир неча йўналишда олиб борилиши мумкин: 


58 
1. ишлаб турган машиналарнинг конструкциясини, уларнинг тавсифловчи 
(кўрсаткичларини) 
техник 
имкониятини 
ошириш 
мақсадида 
такомиллаштириш; 
2. жиҳозлар унумдорлигини ошириш имконини берадиган дацгох (цанок) ва 
механизмларни механизациялаш ва автоматизациялаш; 
3. жиҳозларни дастурли бошқарувга ўтказиш. 
Агар, жиҳозлар модернизация қилиниш натижасида йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 
ошса, меҳнат унумдорлиги кўтарилса ва маҳсулот таннархи тушса, қилинган тадбир 
иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқариш рентабеллиги ошириши 
шарт. Унга эришиш учун фойданинг нисбий ўсиши, модернизация учун қилинган 
ҳаражатлар натижасида ишлаб чиқариш фондлари қиймати ошганлигидан катта бўлиши 
керак. 
Мисол. Асосий аппаратларни модернизацияси натижасида йиллик маҳсулот ишлаб 
чиқариш 48000 тоннадан 52000 тоннагача ўсди. Маҳсулот таннархи 400 минг сўмдан, ҳар 
бир тоннаси учун, 390 минг сўмгача тушди. Модернизация ҳаражатлари 1000 млн. сўм.
Ишлаб чиқариш фондлари модернизациягача – 5,0 млрд. сўм эди. Модернизациягача 
йиллик фойда 2000 млн. сўм эди. Таннархи тушишидан йиллик тежам суммаси: 
(400000-390000) х 52000=520 млн. сўм. 
Модернизация ҳаражатлари таннарх тушиши ҳисобида икки йилда қопланади
(1000:520=2). Фақат таннарх тушиши ҳисобида фойданинг йиллик суммаси 26 %га 
ошади(520,0/2000,0х100=26).

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish