Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/148
Sana24.02.2022
Hajmi2,98 Mb.
#191574
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148
Bog'liq
maxsus axb

Тадқиқот объекти. Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидаги дехқон хўжаликлари ва 
ахолининг мавжуд дала томорқа ер майдонлари.
Дала ишларини олиб бориш учун ҳар бир қишлоқлар чегараси туширилган массивларнинг 
1:10000 миқёсли қишлоқ хўжалиги хариталаридан фойдаланилди. 
Дала ишларини бажаришда маҳалла фуқаролар йиғинларидан вакил, қишлоқ оқсоқоллари 
билан биргаликда қишлоқ хўжалиги харитасида аҳолининг мавжуд дала томорқа ер майдонлари 
жойида ўлчанди, шаклига қараб ўлчамлари дафтарга туширилиб, схематик белгилаб олинди. Далада 
ўлчанган майдонлар ўлчами фуқароларнинг фойдаланиб келинаётган ер майдонлари экин турлари 
бўйича тузилган жадвалларга туширилди (1-жадвал) [3]. Бундан ташқари дала томорқа ер 
майдонларида аҳоли томонидан қурилган ноқонуний уй жойлар ва бошқа мақсадлар учун 
фойдаланилаётган ер майдонлари жадвалларга туширилди ва изоҳ берилди.


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
 
73
 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON 
74
Маҳаллалардан аҳоли томонидан фойдаланиб келаётган уй жойлар ва дала томорқа ер 
майдонлар тўғрисидаги маьлумотлар йўқлама натижалари билан таққосланди.
Йўқлама (инвентаризация) натижалари бўйича аниқланган ердан фойдаланувчилар тўғрсидаги 
маълумотлар қишлоқлар ҳамда маҳаллалар кесимида ушбу ердан фойдаланувчиларнинг уй-жойлари 
тўғрисидаги маълумотлар билан таққосланди. 
Таққослашлар натижасида қуйидагилар аниқланди: 
Жондор тумани бўйича 14 та массивда 48 та махалла фуқаролар йиғинида 825 та контурда 
16726 та фуқароларнинг жами 1585,71 гектар майдонда дала томорқа ер майдонлари мавжуд бўлиб, 
шундан 3,69 гектар сабзавот, 1155,82 гектар озуқа экинлари, 288,71 гектар бошоқли дон экини, 93,81 
гектар шудгорлаб суғорилган майдон ҳамда фуқаролар томонидан 43,68 гектар дала томорқа ер 
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди. Шундан 10,09 гектар кўп 
йиллик дарахтзорлар, 18,6 гектар ноқонуний бино-иншоотлар, 0,62 гектар ноқонуний балиқхона ва 
14,37 гектар ташландиқ ва самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди. Жондор туман МФЙларидан 
олинган маьлумотлар бўйича жами 16130 та дала томорқа еридан фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, 
хатлов натижасида 16726 та ердан фойдаланувчи аниқланди, яьни МФЙлардан олинган маьлумотга 
нисбатан 596 та ортиқча фойдаланувчи борлиги аниқланди.
Масалан: Туманнинг Бухоро номли массивидаги МФЙлар томонидан берилган 
маълумотларига асосан 244,93 гектар уй-жой ва дала томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, хатловдан 
ўтказиш натижасида 204,69 гектар уй-жой ва дала томорқа ер майдони борлиги, МФЙлардан олинган 
маьлумотга нисбатан 40,24 гектар кам уй-жой ва дала томорқа ер майдони борлиги ҳамда фуқароларга 
қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонларининг 0,15 гектар қисмига 
ноқонуний уй жойлар қурилганлиги, 96,29 гектар қисмига озуқа экинлари экилганлиги аниқланди. 

Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish