ЎУК: 631.1.
ВОБКЕНТ ТУМАН ҲУДУДИДАГИ АХОЛИНИНГ МАВЖУД ДАЛА ТОМОРҚА ЕР
МАЙДОНЛАРИНИНГ ЙЎҚЛАМА (ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ)ДАН ЎТКАЗИШ
Э.Қ. Каримов, катта ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ф.Ш. Худойбердиев, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация: Ушбу мақолада ахоли дала томорқа ерларидан самарали ва мақсадли
фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда алмашлаб экишни жорий этиш, шунингдек ерлардан оқилона
фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: Дала томорқа, инвентаризация, мелиоратив ҳолат, қишлоқ хўжалик харитаси.
Аннотация: В данной статье разработаны мероприятия по установлению эффективного и
целевого использования огородов население и внедрению севооборота, а также организация
рационального использования земель.
Ключевые слова: огород, инвентаризация, мелиоративное состояние, сельскохозяйственная
карта.
Abstract. In this article measures for establishment of effective and target use of lands of an population
and introduction of a crop rotation, and also the organization of rational use of lands are developed.
Key words: Field roof, inventory, non-state, reclamation state, agricultural map.
Кириш. “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат
муҳофазасидадир” [1]. Ундан ташқари табиий ресурслар жумладан, ер ресурсларидан оқилона ва
самарали фойдаланиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги бир қанча мейёрий
ҳужжатларда ўз аксини топган. Глобаллашув даврида халқнинг озиқ-овқат, ер ва уй-жойга бўлган
эҳтиёжини қондириш – ер ресурсларидан фойдаланиш маданиятига чамбарчас боғлиқдир.
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги
ПФ-5199 сонли Фармони [2], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-
3318 сонли Қарори [3], Бухоро вилоят ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги № 618 сонли қарори,
Вобкент туман ҳокимининг 2018 йил 21 майдаги № 94-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш
мақсадида Вобкент тумани ҳудудидаги дехқон хўжаликлари ва ахолининг мавжуд дала томорқа ер
майдонларини йўқлама (инвентаризация)дан ўтказишда дала ва камерал ишлари бажарилиши назарда
тутилиши ушбу муаммонинг долзарблигини белгилайди.
Дала ишларини олиб бориш учун ҳар бир қишлоқлар чегараси туширилган массивларнинг
1:10000 миқёсли қишлоқ хўжалиги хариталаридан фойдаланилди.
Дала ишларини бажаришда маҳалла фуқаролар йиғинларидан вакил, қишлоқ оқсоқоллари
билан биргаликда қишлоқ хўжалиги харитасида аҳолининг мавжуд дала томорқа ер майдонлари
жойида ўлчаниб, шаклига қараб ўлчамлари дафтарга туширилиб, схематик белгилаб олинди. Далада
ўлчанган майдонлар ўлчами тузилган жадвалга фуқароларнинг туман миқёсида фойдаланиб
келинаётган ер майдонлари экин турлари бўйича жадвалларга туширилди [4]. Бундан ташқари дала
томорқа ер майдонларида ахоли томонидан қурилган ноқонуний уй жойлар ва бошқа мақсадлар учун
фойдаланилаётган ер майдонлари жадвалларга туширилди ва изоҳ берилди. Маҳаллалардан аҳоли
томонидан фойдаланиб келаётган уй-жойлар ва дала томорқа ер майдонлар тўғрисидаги маьлумотлар
йўқлама натижалари билан таққосланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |