Калит сўзлар. Ғўза, дурагай, турлараро, чангчи, мейотик жараён, чангчиларни пуштлилиги,
тетрада, микроядро.
Аннотация. Анализ стадии тетрад, проведенный у сложных межвидовых гибридов
хлопчатника с участием сорта Жаркургон, обнаружил высокий мейотический индекс и небольшой
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
75
процент тетрад с микроядрами, что свидетельствовало о высокой мейотической стабильности
изученных гибридных форм. Анализ фертильности пыльцы, обнаружил снижение фертильности
пыльцы у одна гибридных вариантов, тогда как у растений 16 вариантов опыта наблюдалась высокая
фертильность пыльцы.
Ключевые слова: хлопок, гибрид, межвидовой, пыльца, мейотический процесс, плодовитость
пыльцы, тетрада, микроядро.
Abstract. As a result of the analysis of the tetrad stage carried out in complex interspecies of cotton
hybrids with the participation of the Jarqurgon variety, a high meiotic index and a small percentage of tetrads
with micronuclei was revealed, which indicated a high meiotic stability of the studied hybrid forms. An analysis
of pollen fertility, revealed a decrease in pollen fertility in one hybrid variants, whereas in plants of 16
variables of the experiment high pollen fertility was observed.
Key words: cotton, hybrid, interspecific, pollen, meiotic process, pollen fertility, tetrad, micronucleus.
Маълумки, ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда экилаётган ғўза навлари, асосан, геномичи
дурагайлари ва навлараро чатиштириш орқали яратилган бўлгани учун, уларга хос қимматли-хўжалик
белгиларини, селекцион услублардан фойдаланган ҳолда, тубдан ўзгартириш қийин. Мураккаб ғўза
турлараро 3-4-5 турларни чатиштириш тадқиқотларида тетраплоид турлардан (G.hirsutum L.,
G.barbadense L.) AD геномли ва диплоид тур А геномига мансуб (G.arboreum L.) ва D геномига
(G.thurberi Tod., G.raimondii Ulbr.) мансуб турлар асносида олинган янги ва аҳамиятли турлараро
линиялар, оилалар ва ғўза навлари яратилган бўлиб улар ғўзанинг амалий селекцияси ва генетик
селекцион тадқиқотларда бошланғич материал сифатида хизмат қила олиши мумкин (1, 2). Турли хил
тадқиқотчилар томонидан донорлик ҳусусиятларига эга вакилларни аниқлаш, ирсият ва ўзгарувчанлик
қонуниятларини ўрганиш, ҳамда турлараро дурагайларда шакл ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганишга
катта эътибор қаратилмоқда (4). Нормал ҳолатда мейоз жараёнининг якунида тўртта микроспора эга
бўлган тетрадалар ҳосил бўлиши керак, бироқ, мейознинг анафаза босқичида айрим хромосомаларнинг
фрагментлари ортда қолиши натижасида цитоплазмада нерудицирланган хромосом тўпламига эга
микроспоралар (диада, триада ҳаттоки монода) ҳосил бўлади. Қачон мейозда кўп қутбли бўлиниш
ипчалари ҳосил бўлса, ҳар-ҳил турдаги микроспораларнинг юзага келиши ва спорадалар 4 турдаги
холати юзага келиши мумкин (пентадалар, гексадалар, гептадалар, октадалар, ва бошқалар).
Р.Лавнинг (1951) фикрига кўра, мейотик индекс 90-100% га тенг бўлган материалларда
цитологик жараён турғунлигидан далолат беради ва 90% дан паст миқдордаги кўрсаткич селекцион
жараёнларни амалга оширишда қийинчилик туғдиради. Чангчиларнинг пуштлилик даражаси ташқи
мухит омилларига, агротехнологияларига, об-хавога маълум даражада боғлиқ бўлиши мумкин, лекин
асосий омил унинг келиб чиқишига боғлиқдир (3).
а
б
в
1-Расм. F
2
(Л-12/06 x Жаркўрғон) дурагайларнинг спорадалари:
а) тетрада; б) ва в) ўзгаришга учраган бир ва икки микроядроли монада
Жаркўрғон нави иштирокида олинган 17 та F
2
дурагай авлодларда мейознинг таҳлили
ўрганилганда, мейотик индекс юқорилиги (97,73% дан 99,6 % гача) аниқланди. Бу натижалар мейоз
жараёнини турғунлигидан далолат беради (
1-ж
адвал
, 1-р
асм).
Ацетокармин ёрдамида чанг доналарни бўялиши натижасида 16 та дурагай авлодда юқори пуштлилик
даражаси аниқланиб (90,22±1,34% дан 97,58±0,52% гача) фақатгина битта дурагай авлодда F
2
(F
32
(К-
203 х Наманган 1) x Жаркўрғон) пуштлилик даражаси паст бўлгани билан ажралиб турди
(87,82±1,27%). Бундай чанг ҳўжайраларни кам пуштлилик даражаси генетик фоннинг муҳит омиллари
таъсирининг натижаси бўлиши мумкин (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |