XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
14
bergii Ostenf, A.variabilis Kutz, Spirulina gomontiana Geitl, S. mojor Kutz, S. tenuissima Kutz, Phormidium
ambiguum Gom, Ph.valderiae Geitl, Lyngbyna salina Kutz, L. limnetica Lemm.
Яшил сувўтлардан 18 та тур-Scenedesmus acuminatus Chodat, S.obliquus Kutz, S. quadrricauda
Breb, S. acutiformis Schroed, Pediastrum borganum Menegh, Chlorella ellipsoidea Geneck, Chlorella
ellipsoidea Geneck, Ch. vulgaris Beyer, Ankistrodesmus angustus Bern, A. acicularis Korschik, A. arcuatus
Korschik, Ulothrix zonata Kutz, U.variabilis Kutz, Clodophora glomerata Kutz, Vaucheria geminate D.C.,
Closterium parvulum Nag, Cosmarium angulogum Breb, C. granatum Breb, Spiragira varianus Czurd.
Диатом сувўтларидан 19 та тур-Diatoma elongatum Ag, D. anceps Kirchn, D. vulgare Bory,
Melosera ambigua O.Mull, M.varians Ag, Cuclotella comta Kutz, C. operculuta Kutz, C. bodanica Eulenst,
Synedra acus Kutz, S.capitata Her, S.tabulata Kutz, Navicula cari Her, N.cincta Kutz, Cymbella laevis Nag,
C. turgida Cl, Mastogloia baltica Grun, M. elleptica Cl, M. smithii Thw, Cyrosigma spenceri Cl
Эвглена сувўтларидан 7 та тур-Euglena variabilis Klebs, E.acus Her, E.aculeata P.Christ, E.
hemichrcmata Skuja, E. proxima Dang, Phacus alatus Klebs, Ph. caudatus Hubner.
Аниқланган фитопланктонлар ичидан физиологик фаол моддаларга бой бўлган, тезлик билан
кўпайиб, катта миқдорда биомасса ҳосил қилувчи, ўсимликхўр балиқлар учун қимматбахо озуқа
бўлган турларнинг альгологик тоза ҳужайралари ажратиб олинди. Яшил сувўтлари вакилларидан –
Scenedesmus obliquus, Chlorella vulgaris турларининг альгологик тоза ҳужайралари лаборатория
шароитида ҳар хил органо-минерал муҳитларда ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши ўрганилди. Қора-
қир сув ҳавзасидан ажратиб олиган Scenedesmus obliquus ва Chlorella vulgaris ҳужайралари минерал
озиқавий муҳит 04 да кўпайтирилиб, уларнинг ҳужайра сони 4-5 кунда 1 мл сувда 60-65 миллионгача
кўпайиши аниқланди.
Сувўтларнинг ҳужайралари гўнг шарбатида ва айрим оқова сувларда фаоллик билан
ривожланиб, катта миқдорда биомасса ҳосил қилиши аниқланди ва ушбу озуқа билан Қора-қир кўлида
оқ дўнгпешона балиғини боқиш тавсия қилинди.
Қора-қир кўлининг 70-90 % майдони юксак сув ўсимликлари билан қопланган саёз сувлик
ҳисобланади. Кўлнинг юксак сув ўсимликлари Шимолий коллектор суви ҳисобига шаклланган. Кўлда
юксак ўсимликлар қирғоқ бўйи ўсимликлари, ярми сувга ботган ҳолда ўсувчи ўсимликлар, тўлиқ сувга
ботган ҳолда ўсувчи ўсимликлар гуруҳларига мансубдир. Potamageton perfoliatus, P.cripus,
P.pectinatus,Myriophyllum spicatum, Ceratophyllum demersum, Chara fraglis, Phragmites communis, Typha
angustifolia, T.latifolia, Scirpus lacustis, Bolboschoenus maritimus каби доминант турлар катта
майдонларни эгаллаган.
Гидрофитлар- танасининг ярми сувда, ярми сув юзасида ўсувчи ўсимликлардан Typha
angustifolia, T.latifolia, Scirpus lacustis, Bolboschoenus maritimus, Phragmites communis.
Гидатофитлар- танасининг асосий қисми сув остида ўсувчи ўсимликлар Chara fraglis,
Potamageton perfoliatus, P.cripus, P.pectinatus, Ceratophylum demersum, Myriophyllum spicatum.
Кўлда учрайдиган юксак сув ўсимликлари жуда кенг тарқалган бўлиб катта биомассани ҳосил
қилади. Шунинг учун ҳам ўсимликларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш муҳим илмий ва амалий
аҳамиятга эга. Ўсимликларнинг биологик ҳосилдорлигини ўрганишда, асосий эътибор тез ўсиб
ривожланувчи ва катта миқдорда биомасса ҳосил қиладиган ўсимликларга қаратилди.
Кўлда энг кўп тарқалган ва катта майдонларни ҳосил қиладиган ўсимлик оддий қамишдир.
Унинг пояларини узунлиги 2-4 метрни ташкил қилади. Қамиш ҳосил қиладиган биомасса унинг пояси
сувликда жойлашган чуқурлигига боғлиқ. Энг кўп биомасса берадиган қамиш сувликнинг 0,5-1,5 м
чуқурлигида ўсаётган поялар ҳосил қилади. Пояларнинг миқдори 1 м
2
юзада 60-95 донани, оғирлиги
эса нам ҳолда 6-10 кг, қуруқ ҳолда эса 2,5-4,0 кг ташкил қилади. Чуқурлиги паст жойларда ўсаётган
пояларда ҳосилдорлик нисбатан паст.
Юқори ҳосилдорлик билан қўғалар (рогоз) алоҳида ажралиб туради. Уларнинг баландлиги ва
пояларининг қалинлиги деярли бир хил. Қўғаларнинг баландлиги ўртача 3-3.5 м ни ташкил қилади.
Улар асосан сувликнинг саёз жойларида катта майдонларни эгаллаган. 1 м
2
майдонда поялар сони 20-
40 донани ташкил қилади. Биомассанинг ҳўл вазни 2,5-12,0 кг қуруқ ҳолда эса 1,0-1,5 кг га етади.
Катта миқдордаги биомассани сув остида ўсадиган ўсимликлар ҳам ҳосил қилади. Рдестнинг
бир нечта турлари вегетация даврида тонналаб биомасса беради. Юқорида номлари келтирилган
ўсимликларнинг таркиби асосан углеводлардан ташкил топган. Уларнинг таркибида оқсиллар ва
витаминлар кам миқдорда. Бу юксак ўсимлик асосан оқ амур балиғининг озуқаси ҳисобланади.
Қора-қир кўлида оқ амур балиғи умуман учрамайди. Шу сабабли, ушбу кўлда оқ амур балиғини
кўпайтириш ва унинг махсулдорлигини ошириш мақсадида, физиологик фаол моддаларга бой бўлган,
Do'stlaringiz bilan baham: |