Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


кассация инстанцияси суди ишни кўрганидан кейин



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

кассация инстанцияси суди ишни кўрганидан кейин
қуйидагиларга ҳақли:
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишва янги қа рор 
қабул қилиш
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахс лар нинг ҳуқуқ ва маж бу-
ри ятлари тўғ ри си да суд то мо ни дан ҳал қилув қарори қабул қилинган 
тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни ҳал қилув қарори 
бекор қилинган суд инстанциясига янгидан кўриш учун юбориш
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ва иш юритишни 
тугатиш ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан 
қолдириш
ҳал қилув қарорини ўзгартириш
МСИЮтКнинг 244-мод да си га мувофиқ биринчи инстанция судининг 
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос 
бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолат-
ларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига 
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги 
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри 
қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қи ли ни шига 
олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, суднинг ҳал қилув 
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.


125
IV БОБ
кассация инстанцияси суди то мо ни дан ҳал қилув қарори ўзгартирилиши
ёки бекор қи ли ни ши мумкин, агар:
моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёхуд нотўғри қўлланилган бўлса, хусусан:
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ёхуд нотўғри қўлланилган бўлса, хусусан:
қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонун ҳуж жатининг 
қўлланилмаганлиги
суд то мо ни дан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахс лар нинг ҳуқуқ ва маж бу ри-
ятлари тўғ ри си да суд то мо ни дан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
қўлланилиши мумкин бўлмаган қонуннинг ёки бошқа қонун ҳуж жати 
қўлланилганлиги
ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғ ри си да тегишли тарзда 
хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида 
кўрилганлиги
ҳал қилув қарорининг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида 
кўрилган бўлса, судьяларнинг бири то мо ни дан имзоланмаганлиги 
ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар то мо ни дан 
имзоланганлиги
қонуннинг ёки бошқа қонун ҳуж жатининг нотўғри талқин қилинганлиги
суд иши юритилаётган тил тўғ ри си да ги қоидалар ишни кўриш чоғида 
бузилганлиги
ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги ёки унинг 
МСИЮтК176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа 
шахслар то мо ни дан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг
аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг 
электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб 
қўйилмаганлиги
суднинг арз қилинган талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги
судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғ ри си да ги қоиданинг 
бузилганлиги


126
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
МСИЮтКнинг 245-мод да си га кўра кассация инстанцияси суди касса-
ция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қа рор қабул 
қилади, қа рор ишни кўрган судьялар то мо ни дан имзоланади.
Кассация инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) кассация инстанцияси судининг номи, қарорни қабул қилган суд 
таркиби, суд мажлисининг котиби;
2) ишнинг рақами, қа рор қабул қилинган сана ва жой;
3) кассация шикоятини (протестини) берган шахс нинг номи, унинг 
процессуал ҳолати;
4) ишда иштирок этувчи шахс лар нинг, шунингдек улар вакилла-
рининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фами-
лия си, исми, отасининг исми);
5) талаб предмети;
6) ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, уни қабул қилган судья-
ларнинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;
7) иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қис-
қача баёни;
8) кассация шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарори-
нинг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғ ри си да талаб 
арз қи ли ни шига сабаб бўлган асослар;
9) кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қи-
линган важлар;
10) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахс лар-
нинг тушунтиришлари;
11) кассация инстанцияси суди то мо ни дан аниқланган иш ҳолатлари; 
суднинг ушбу ҳолатлар тўғ ри си да ги хулосалари учун асос бўлган 
далиллар; суд қа рор қабул қилишда амал қилган қонунлар ва 
бошқа қонун ҳуж жатлари;суднинг у ёки бу далилларни рад 
этишигаҳамда ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган 
қонунлар ва бошқа қонун ҳуж жат ла ри ни қўлламаганлигига доир 
сабаблар;
12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки 
қисман бекор қилинган бўлса, унинг хулосаларига кассация 
инстанцияси суди қўшилмаганлигининг сабаблари;
13) кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари тўғ ри си да ги 
хулосалар;
14) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, суд то мо ни дан 
бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар.


127
IV БОБ
Кассация инстанцияси судининг қарорида ишда иштирок этувчи 
шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилади. 
Суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун 
юборилган тақдирда, суд харажатларини тақсимлаш тўғ ри си да ги масала 
ишни янгидан кўраётган суд то мо ни дан ҳал этилади.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish