122
Давлат органлари қарорлари,
мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
аризани рад этишни сўраган. Шунингдек, шикоят аризасига 2018 йил 28
май да ги
апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
11-сонли ва ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш тўғ ри си да ги 12-сонли
илтимосномалар илова қилинган.
Аризачининг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш ҳақидаги илтимосномасида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
уларга 2018 йилнинг 25 майида етиб келганлигини асос қилган ва далил сифатида
почта алоқа хизматининг жавобгарга ҳал қилув қарори 25
майда топширилганлиги
тўғ ри си да ги 2018 йил 25 май да ги 5-сонли маълумотномасини илова қилган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги
кодексининг 227-мод да си га кўра кассация шикояти (протести) суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (про-
тест) берган шахс нинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди то мо ни дан,
агар илтимоснома ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборили-
шининг сабаблари суд то мо ни дан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд аризачи кассация шикоятини бериш муддатини узрли сабаб-
ларга кўра ўтказиб юборган ва муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома қаноат-
лантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, кассация шикоятига ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш
тўғ ри си да ги илтимоснома илова қилинган бўлиб, унда аризачи ишдан бўшатилгандан
кейин унинг ўрнига бошқа шахс ишга қўйилганлиги, суд қарорининг ижросини
таъминлаш учун эса шахсий таркибга ўзгартириш киритилишини тақозо этиши, шунга
кўра низо кассация инстанцияси судида кўрилиб ўз ечимини топгунга қадар суд
қарори ижросини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлиги баён этилган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги
кодексининг 236-моддасида қайд этилишичаишда иштирок
этувчи шахс лар нинг
илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судида қабул
қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш
тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарнинг ҳал қилув қарорининг ижросини кассация
инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туриш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра ҳамдаЎз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини
юритиш тўғ ри си да ги кодексининг 168, 169, 227, 232 ва 236-моддаларига
асосланиб,
Do'stlaringiz bilan baham: