Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


Ҳал қилув қарорига нисбатан шикоят



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

Ҳал қилув қарорига нисбатан шикоят 
бериш муддати қа рор қабул қилинган 
куннинг эртасидан ўта бошлайди.
Ёдда тутинг!
Ҳал қилув қарори у қонуний кучга кирганидан сўнг ижрога 
қаратилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳуж жат ва сайлов комиссия-
ларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғ ри си-
да ги ишларга доир ҳал қилув қарорлари эса дарҳол ижро этилади. 
ЎзбЕкистон рЕсПубликаси номиДан
ҳал қилув қарори
2018 йил 12 май куни 19-1805/144-сонли маъ му рий ишни Шеробод туман маъ-
му рий суди ўз биносида, судья Г.Мирзаеванинг раислигида, Д.Сабированинг котиб-
лигида, Шеробод туман прокурори ёрдамчиси Ш.Гафуров, аризачи С.Соатова, 
жавобгар вакили К.Равшанованинг иштирокида, аризачи Д.Сабированинг Шеробод 
туман ФҲДЁ бўлими ман саб дор шахсининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топиш ҳақидаги аризасини иш ҳуж жатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб 
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и :
аризачи Д.Сабирова (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга шикоят 
аризаси билан мурожаат қилиб, Шеробод туман ФҲДЁ бўлими ман саб дор шахсининг 
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.


67
II БОБ
Суд мажлисида аризачи ариза талабини қўллаб-қувватлаб, Шеробод туман ФҲДЁ 
бўлимига фамилиясини турмуш ўртоғининг фамилиясига, яъни “Машарипова”га 
ўзгартиришни сўраб 2018 йил 3 январда ариза билан мурожаат қилганлиги, бироқ 
шу кунга қадар аризаси жавобгар то мо ни дан тегишли тартибда кўриб чиқилмасдан 
қолаётганлигини баён қилиб, Шеробод туман ФҲДЁ бўлимининг аризани кўриб 
чиқмасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўради.
Шеробод туман ФҲДЁ бўлими вакили ўз кўрсатмасида ҳақиқатдан ҳам аризачи 
фамилиясини ўзгартириш ҳақида мурожаат қилганлиги, бироқ иш ҳажми кўплиги 
сабабли аризани кўриш имкони бўлмаётганлигини маълум қилиб, шикоятни рад 
этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини эшитиб, 
шикоят аризада келтирилган важларни иш ҳуж жатлари билан бирга муҳокама қилиб, 
қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳуж жат ла ри дан аниқланишича, аризачи Д.Сабирова 1998 йил 25 февралда 
Шеробод туманида туғилган. 2016 йил 20 декабрда эса фу қа ро Ш.Машарипов билан 
қонуний никоҳдан ўтган.
Шундан кейин аризачи Шеробод туман ФҲДЁ бўлимига фамилиясини турмуш 
ўртоғининг фамилиясига, яъни “Машарипова”га ўзгартиришни сўраб 2018 йил 3 
январда ариза билан мурожаат қилган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 
387-сон ли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд 
этиш қоидалари”нинг 165-167-бандларига кўра ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган 
ҳуж жатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби 
бўйи ча керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳуж жатларни 
йиғма жилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига 
жўнатади.
Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳуж жатларни 30 кун мобайнида ўрганиб 
чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида 
асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига тақдим этади.
Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга 
мувофиқ эмаслиги тўғ ри си да хулоса тузилган тақдирда ушбу ҳолатнинг аниқ 
сабаблари кўрсатилади.
Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган 
ҳуж жатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад 
қилиш тўғ ри си да асосланган хулоса тузади.
Ички ишлар органининг хулосасида ариза берувчи фамилияси, исми, ота исмини 
ўзгартириш тўғ ри си да илтимос қилган пайтда тергов ёки суд остида бўлганлиги ёхуд 
фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши қонун ҳуж жатларига зид эканлиги 
кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ органи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришни рад 
этиши ва рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилиши керак.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодекси 
67-моддасининг иккинчи қисмига кўра маъ му рий органларнинг низолашилаётган ҳуж-
жат ла ри нинг, фу қа ролар ўзини ўзи бош қа риш органлари қа рор ла ри нинг, улар ман-
саб дор шахслари ҳаракатларининг (ҳа ра кат сиз ли ги нинг) қонунийлигини исботлаш 
маж бу ри яти тегишли органлар ва ман саб дор шахслар зиммасига юклатилади. Мазкур 
органлар ва ман саб дор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни 
ҳам тасдиқлаши шарт.


68
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
Аризачи то мо ни дан Шеробод туман ФҲДЁ бўлимига Ўз бе кис тон Рес пуб ли-
каси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан 
тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 
162-бандида белгиланган барча ҳуж жатларни тақдим этган бўлса-да, бироқ ушбу 
ариза қонун ҳуж жат ла ри да белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодекси 
189-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд устидан шикоят қилинаётган қа рор 
ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳуж жатларига 
зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳа-
қи қий эмас, ёхуд ҳа ра кат лар ни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғ ри си-
да ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ушбу ҳолатда Шеробод туман ФҲДЁ бўлимининг аризачининг аризасини белги-
ланган муддатларда кўриб чиқмасликдан иборат хатти-ҳаракатлари қонунга хилофдир.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги 
кодекси 189-моддасининг бешинчи қисмига кўра қа рор ҳа қи қий эмас, ҳаракатлар 
(ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки 
ман саб дор шахс нинг зиммасига қуйидаги маж бу ри ятларни юклайди:
қонунга мувофиқ қа рор қабул қилиш ёки муайян ҳа ра кат лар ни амалга 
ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг 
бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш;
йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш ва ҳал қилув қарорининг ижроси тўғ ри-
си да судга ва аризачига, агар суд то мо ни дан бошқача муддат бел ги лан ма ган бўлса, суд-
нинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб суд аризачининг шикоятини 
қаноатлантиришни, Шеробод туман ФҲДЁ бўлими зиммасига аризачининг аризасини 
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб 
чиқиш маж бу ри ятини юклашни, тўланган 172 240 сўм давлат божи ва 7 000 сўм суд 
харажатларини жавобгардан аризачига ундиришни лозим деб топади. 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги 
кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish