Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга ўргатиш ва жисмоний сифатларни



Download 354,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana24.02.2022
Hajmi354,21 Kb.
#190161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
maktab oquvchilari misolida volejbolga orgatish va zhismonij sifatlarni rivozhlantirish uslubiyati

Уз-узини бахолаш:
1.
қўлни елка баландлигидан кутарилмаган холда тўп 6-8 м масофага,


19
қўлни тугри тутган холда пастдан олдинга юқорига улоктириш.
2.
Куриш ва эшитиш сигналларига жавобан жойида туриб ва турли
йўналишдаги ҳаракатлардан сунг дастлабки тутри холатни қабул қилиш.
3.
Девордаги нишонга тегиб кайтаётган тўпни қабул қилиш,
аникликка 30 балл. Деворгача булган масофа 3 м, хужум майдонида (3-2 зона
орасида) 5 тадан тўп узатиш.
Хужум зарбаси. Муаммоли саволлар:
1. Депсинишда қўл ҳаракати қандай роль уйнайди. (Таяниш босими
ошади).
2. Нима учун тўпни уришда қўл тутри булшпи керак. Кучни оширади.
Кафт-панжа ҳаракатларини фаоллигига коптокни уришда қандай эришилади.
Қўлни актив жойи билан бугини тезкор куч сифатини ривожлантирйш
даражасига боғлиқ.
3. Хужум зарбасининг техника рационаллиги нимаси билан фарк килади.
(Сакраш баладдлжги, қўл афти зарбасини аниклиги ва кучлилиги билан
фаркланади.
Уз-узини бахолаш: жойида туриб қўллар иштирокида ва қўл
иштирокисиз икки оёклаб депсиниш баландликларнинг фарки Қўллар елка
баландлигидан туширилмаган холда теннис тўпини югуриб келнб, бир қўллаб
сетка устидан улоктириш.
Тўпни мустақил баландликка иргитиб, югургандан кейин бир кадам
куйиб сетка устидан хужум зарбасини бериш. Тўсиқ қўйиш:
Муаммоли саволлар;
1.
Тўсиқ қўйишни актив ва пассивлигини нима белгилайди. (сетка
оркали рақиб томонга утказилган қўл катталиги)
2.
Хужум зарбасини тўсиқ қўйиш учун сакраш вакти қандай
аникланади (узатиш траекторияси буйича). Тўп баланд булса, хужумчини
сакрашидан кейин, ўртача баландликда булса, хужумчи билан биргаликда, паст
булса, хужумчидан олдин бажарилади.
3.
Тўсиқ қўйиш самарадорлиги қандай факторлар билан шартланади


20
(сакровчилик, уз вактида сакраш, зарба йўналишини ва тур оркали рақиб
томонига утган қўллар анча узоқликда эканлигини аниклаш.
Уз-узини бахолаш:
1. Жойидан сакраш ва ҳаракатдан кейин сакрашда қўлни тур оркали утиш
масофаси 20 см ва ундан ортик булиши мумкин.
2. Тутиш мустақил иргитиб берилган зарбага куйилган тўсиқ қўйиш
самараси 70-80 фоиз.
Шундай қилиб, ўргатиш жараёни юқорида кайд этилган муаммоли
саволлар асосида ташкил этиш болаларни мустақил фикрлашга, эркин ҳаракат
қилишга ва турли ўйин малакаларини узига хос махорат билан бажаришга
ундайди.
Ўргатиш жараёнининг турли босқичларида қўлланиладиган услубларни,
восита ва ўргатиш технологияси самарадорлигини аниклаш, назорат қилиш ва
бахолаш куп йиллик спорт тайёргарлиги тизимининг асосий талабларидан
биридир. Бу тадбирни ўқитувчи тренер ўргатиш жараёнининг хар бир
босқичида, спорт тайёргарлигининг барча даврларида амалга оширадилар.
Жараённинг самарасини аниқлаш, мунтазам педагогик назорат, бахолаш
машғулотларни кузатиш, талқин қилиш, ўқувчилар ўрганилаётган техник
малакаларни қай даражада ўзлаштирганликлари ёки уларнинг жисмонии
имкониятлари белгиланган махсус назорат ва синов машқари ёрдамида жорий
этилади. Айрим вактларда, имкони булса, техник ёки жисмонии тайёргарликни
бахолаш махсус аппаратлар оркали аникланса айни муддао бўлади. Олинган
натижалар талқин қилинади, мухокамада такдим этилади. Агар бордию
натижалар ўргатиш жараёнини ёки жисмонии сифатларни буш, нотуғри
йўналишда ривожланганлигини исбот килса, унда ўргатиш жараёнига,
режалаштирув хужжатларига керакли тузатишлар, узгартиришлар киритилади,
сунг маълум муддат утгандан кейин кайта текширилади.
Бундан ташкари жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишда ва
ўқувчиларни такдим этилаётган вазифани (масалан: спорт малакасининг
техникасига ўргатиш) тезрок, осонрок ва самаралирок ўзлаштиришлари учун


21
ўргатиш жараёнига ноанъанавий педагогик технологиялар асосида ёндошиш
катта амалий аҳамиятга эгадир. Бу борада А.А. Пулатов томонидан утказилган
тадқиқот натижалари диккатни узига тортади. Муаллиф 50 нафардан зиёд
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг волейбол буйича дарс утиш услубиятини
кузатган.
Кузатувчиларнинг 72 фоизидан ортиги ўйин малакаларини волейболчини
тўп узатиш холати, тўп узатиш малакаси, майдонда ҳаракатланиш малакалари
ижро этиш техникасига ўргатишда «тўпгувтириш», «курсатиш», «кайтариш»
услубларини қўллаш буйича катор хатоликларга йул куйдилар ва кам самарали
ўргатиш технологиясини намойиш этдилар. Чунончи, волейболчини тўп
узатиш холатига ўргатишда «тушунтириш», «курсатиш», ва «кайтариш» каби
услубларни қуйидагича таърифладилар: oёклap тизза қисмидан бироз букилган
булиб бири олдинда, иккинчиси оркарокда жойлашиши керак. Бундай услубий
курсатма ўқувчилар диккатини чалгитиши эхтимолдан холи эмас. Чунки
оёкларни бири олдинда жойлашган булса, икинчиси ёнма-ён параллел
жойлашиши мумкин эмас.
Услубий хатога оид яна бир мисол. «Дастлабки тўп узатиш холатидан унг
томонга силжиб ҳаракатланищда ҳаракат унг оёқдан бошланиб, силжитиб
куйилади, сунг чап оёк силжитиб куйилади». Ушбу ҳаракат малакасини техник
нуктаи-назардан бажарилиш тартиби максадга мувофикдир ва уни тугрилиги
табиий холдир. Чунки мазкур харакат малакасини узга йул билан ижро
этилишини самарали булиши мумкин ҳам эмас. Ахир унг томонга оёкларни
силжитиб ҳаракатланишда ҳаракатни чап оёкдан бошлаш, унг қўлни бошни
орка томонидан утказиб чап қўлокни ушлаш билан баробардир. Куриниб
турибдики, ҳаракат малакаларини иккинчи даражали, майда қисмлари табиий
ва узига хос йўналишда бажарилиши лозим. Ўргатиш жараёнида бу ҳаракатни
бундай майда қисмларига эътиборни кучайтириш, ўргатиш самарасини
сусайтиради ва уни муддатини узайтириши мумкин. Шунинг учун ўргатиш
технологиясида асосий эътиборни ҳаракатни мазмуний максадини хал этувчи
қисм ва босқичларига каратиш керак. Харакатни иккинчи даражали қисмлари


22
эса, уни хал этувчи қисмларига буисинганлиги сабабли шу ҳаракатни тулик
бутун «занжири»дан чикиб кетмайди.
Жисмоний тарбия ва спорт турларига оид ҳаракат малакаларига
ўргатишда, жисмоний 
сифатларни 
ривожлантиришда, ҳамда 
спорт
машғулотларига болаларни, махаллий миллатга мансуб булган кизларни жалб
қилиш жараёнида қўлланиладиган танлов ва саралов машқларини кайта куриб
чикиш билан бир каторда, бу жараённи ташкил қилишда хар бир спорт турига
мос халқ ўйинларидан фойдаланиш тадбирини хал этилиши ута зарур булган
долзарб масалалардан биридир. Чунки дарс машғулот ва танлов имтихонлар
жараёнида 
қўлланиладиган 
назорат 
мапщлари 
катъий 
меъёрланган
чегараланган булиб, бир хил стандарт шароитда бажарилади. Бундай тартибда
ва вазиятда утказиладиган танлов, дарс ва машғулот машқлари
шутулланувчиларни х;аракат эркинлигини чегаралайди ва маълум даражада,
малакаларни турли усулда ижро этиш доирасини торайтиради. Халқ
ўйинларида қўлланиладиган ҳаракат малакалари эса уз мазмуний максадига
караб шуғулулланувчига ҳаракат усулини эркин ва мустақил равишда танлашда
катта имконият яратади.
Ўқитиш ва ўргатиш жараёнида ужувчиларга маълум ҳаракатни бажариш
усулини танлашга ёки бутунлай уни янги усулини кашф этишга эркин вазият
тугдирилиши максадга мувофикдир.
Бинобарин, мактабда, ўрта махсус билим юртларида, болалар ва усмирлар
спорт мактабларида ва бошқа муассасадарда фаолият курсатаётган жисмоний
тарбия ўқитувчилари, тренерлар белгиланган режага асосан махсус хайъат
куригидан утказилжши ва зарурият булса уларни уз малакаларини мавжуд
малака ошириш масканларида такомидлаштиришлари максадга мувофикдир.
Ўргатиш жараёни ва техни тайёргарлик-бу куп йиллик педагогик фаолият
булиб маълум ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуасини техник жихатдан маълум
максадли тартибда, вазиятга мувофик бир катор мукаммал ва самарали ижро
этилишини таъминловчи мураккаб жараёндир. Мазкур жараён спорт
тайёргарлигини асосий ва ажралмас қисми булиб хисобланади.


23
Ўргатиш жараёни ва техник тайёргарликнинг асосий вазифаси ўйин
техникасининг 
биомеханик 
конуниятларини 
ўзлаштириш, ҳаракатлар
мажмуасини хар қандай вазиятларда маҳорат билан баркарор ва самарали ижро
этиш имконини яратишдан иборатдир.
Янги ҳаракат техникасини ўргатиш ва ўзлаштириш мавжуд ҳаракат
тажржбасига асосланади.
Ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуасининг техникасини ўзлаштириш
шугулланувчида куч, тезкорлнк, чакконлик, чидамкорлик, эгилувчанлик каби
жисмоний сифатларни етарли даражада ривожлантирилишини такозо этади. Бу
сифатларни ривожлантирувчи, машқларни бажарилиш тартиби ва йўналиши
ўргатиладиган ўзлаштириладиган ўйин малакаси техникасига «ҳамоханг»
булиши максадга мувофикдир.
Харакатлар техникасига ўргатиш жараёнида қуйидаги услуб тавсияларга
амал қилиш лозим:
- Биринчидан, маълум ҳаракат техникасини кайтадан ўргатиш холатига
чек қўйиш максадида ўргатиш жараёнини бошланишидаёк тўғридан-тўғри
ҳаракат техникасини энг самарали нусхасини ўргатиш зарур.
- Иккинчидан, ўргатиш жараёнида назарий машғулотларга алохида
эътибор берилиши зарур, токи урганувчи харакат техникасини ижро этиш
тартибини «ипидан игнаси»гача фикран тулик англасин, хотирада яхши эслаб
колсин ва тафаккурида тутри «бажара» олсин.
- Учинчидан, ўргатиш жараёнида урганувчи ўргатилаётган харакат
техникасини хар хил вазиятда. хар хил тезликда аник ва максадга мувофик
бажарилиш имконини таъминловчи етарли даражада ривожланган, жисмоний
сифатлар пойдеворини яратиш зарур. Чунки, ўргатувчи жисмонан заиф булса
ўргатилаётган ҳаракат техникаси хатолар билан ижро этилади, самара
бўлмайди, ўргатув йўналишини максадга мувофик томонга буриш имкони
чегараланади, хато йўқолади.
Техник 
тайёргарликни 
амалиётга 
жорий 
этиш, ўргатиш 
ва
такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ булиб, уз ичига бир неча босқичларни


24
олади. Ю.Н.Клешев, А.Г.Айриянц 1985: Ю.Д.Железняк, 1988,
Жумладан юқорида кайд этилган 4 босқичдан иборат ўргатиш жараёнини
янада купрок босқичларга булиш мумкин.
I-босқич. Ҳаракат техникасини ижро этиш тартиби хакида илк бор
тушунча хосил қилиш ва ўргатилувчини рухий жихатдан мазкур
ҳаракат техникасини ўзлаштиришга тайёрлаш.
II-босқич. Ҳаракат техникасига ўргатиш жараёнида бошланғич кўникма
ва малакаларни хосил қилиш тарбиялаш. Ўзлаштиришни секин-аста
мураккаблашиши.
III-босқич. Харакат техникасини тулик ва мукаммал бажариш. Ортикча
ҳаракатлардан халос булиш.
IV- босқич. Ҳаракат техникасини баркарорланиши ва тез бажариш.
V-босқич. Ҳаракат техникасини турли узгарувчан вазиятларда максадга
мувофик бажариш.
VI-босқич. «Чукурлаштирилган» мураккаблаштирилган ўргатиш ва
такомиллаштириш жараёни.
VII-босқич. Ўргатилган малакалар ва техникасининг мукаммаллигини
таъминлаш, саклаш ва уларни ижро этиш усулларини кенгайтириш, «бойитиш»
ва такомиллаштириш.
Техник тайёргарликни максад ва вазифаларини амалиётга жорий этиш
ихтисослаштирилган воситалар машқлар ёрдамида амалга оширилади. Аслида
«воситалар» кенг маънога эга булиб, уларни турлари хилма-хилдир.
Асосийлари, табиийки, ёндоштирувчи машқлар, техникага оид машқлар ёки
асосий машқлар ва икки томонлама волейбол ўйини булиб хисобланади. Лекин
масалани муваффакиятли ва самарали хал этиш учун ўргатиш ва
такомиллаштириш жараёнида тайёрлов машқлари ва тактикага оид машқлардан
фойдаланиш максадга мувофикдир. Бошқача қилиб айтганда, жисмоний
сифатларни ривожлаптирувчи ва тактикага оид машқларни техникага ўргатиш
жараёнида қўллаб бориш, уиин жараёнида волейболчига уз
техник
имкониятидан фойдаланиш даражасини орттиради. Демак, техник тайёргарлик


25
жисмоний ва тактик тайёргарлик билан узвий ва чамбарчас боғлиқдир.
Юқорида кайд этилган воситалар маълум услублар асосида қўлланилади.
Услублар-бу ўргатиш технологиясининг куролидир.
Услублар шартлж равишда 3 турга булинади: тушунтириш, кургазмали ва
амалий,
Техник 
тайёргарлик 
жараёнида 
шутулланувчиларнинг 
ёшига,
имкониятларига, ўргатиш босқичига караб у ёки бу услубларни устунлиги
мавжуд булиши мумкин.
Тушунтиришга оид услублар уз ичига сузлаб бериш, сухбат, курсатма,
тахлил ва мухокама кабиларни олади,
Кургазмали
-
услублар: ўқув фильмлари, тасвирий фильмлар,
суратлар, техникани тренер томониданг намойиш килиниши,
уиинларни кузатиш ва хоказо.
Амалий услублар:
1.
Ҳаракат техникасини тулик холда ўргатиш.
2.
Ҳаракат техникасини қисмларга булшб ўргатиш.
3.
Бошқарув услуби.
4.
Ҳаракатли кургазма услуби.
5.
Кайтариш услуби.
6.
Мураккаблаштириш услуби.
7.
Чарчов холатида ўйин малакаларини бажариш услуби.
8.
Ўйин услуби
9.
Мусобақа услуби
10.
Кушимча услуб.
11.
Айланма усулда машқ бажариш.
Волейболчининг техник маҳоратини оширишда шундай омиллар
мавжудки,- уларни ўқув-тренировка жараёнини режалаштиришда, ташкил
қилишда ва бошқаришда эътиборга олиш самара заминидир.
Булар жумласига қуйидагилар киради:


26
A) махсус жисмоний сифатларни ва қобилиятларни юқори даражада
ривожланган булиши:
Б) ўйин малакаларининг барча усулларини техник жихатдан
ўзлаштирилган булиши:
B) мусобақанинг узгарувчан вазиятларда ҳамда ташки ва ички таъсирлар
шароитида ҳаракат ўйин техникасини баркарор ва мукаммал бажарилиши:
Г) волейболчини уз ўйин ихтисосини юқори маҳорат билан бажарилиши;
Д) ўйин коидаларига ва ўйин интизомига риоя килган холда курсатиш,
зукколик, маккорлик, тадбиркорлик сифатларини намойиш кила билиш:
3) волейболчи уз шахсий имкониятларидан самарали фойдалана олиши:
Ж) организмнинг 
функционал 
имкониятини 
юқори 
даражада
ривожланганлигини таъминлаш, уни нагрузкага бардош бериш даражасини
ошириш,
Юқорида кайд этилган омиллар нафақат техник маҳоратни
такомиллашувида эътиборга олиниши керак, балки спортчига куйиладиган
шарт ва талаблардир.Шунинг учун мазкур омиллар спорт тайёргарлигини
бошқаришда асосий мўлжал булиб хизмат қилиши керак.
Ўйин малакалари ва кўникмаларини хосил булиши, уларни ўзлаштириш
тартиби ва ўргатиш технологияси услубияти ҳаракат малакаларини таркиб
топишидаги ва такомиллашувидаги биорухият конуниятларига асосланади.
Ҳаракат техникасига ўргатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ўргатиладиган ҳаракат техникаси билан танишиш, уни ижро этиш
тартибини кузатиш ва хотирада ҳаракат изини нусхасини колдириш:
2. Малакани оддий шароитда ўзлаштириш:
3. Малакани мураккаблаштирилган шароитда ўзлаштириш:
4. Малакани ўйинда мукаммал эгаллаш ва такомиллаштириш.
Ўргатиш жараёнини кайд этилган тартибда амалта оширишда
қўлланиладиган воситалар машқларни куйидаги дидактик принципларига
асосланиши шарт:
—«оддийдан мураккабга»:


27
—«енгилдан огирига» нагрузка нуктаи назаридан:
—«утилганидан утилмаганига».
Ўргатиш жараёнида қўлланиладиган барча услуб ва воситалар айтиб
утилган принципларга асосланиши керак.
Ўйин техникасини техник маҳоратни такомиллаштириш тренировка
нагрузкасини, сезиларли даражада ортиши билан боБлик. Чунки ўйин
малакалари доираси уларнинг турлари, усуллари, бажарилиши тезлиги,
мураккаблиги хисобига кенгажиб боради. Масалан, факатгина, майдончани хар
хил жойларидан турли усулларда ва кайта-кайта жавоб зарба бериш
волейболчидан катта жисмоний тайёргарликни талаб килади.
Мазкур босқичда ужин малакаларини узгарувчан вазиятларда ташки ва
ички таъсирлар шароитида бажаришни машқ қилиш: спортчи организмини
нагрузкага бардош бериш имкониятини ошириш керак бўлади. Бунинг учун
машғулотларда бериладиган техника ва тактикага оид машқларни чарчаш
холатида, рухиятга таъсир этувчи шовкин, иссиклик вазиятларда кайта-кайта
қўллаш зарурдир.
4. Жисмоний тайёргарлик ва уни болаларда ривожлантириш муаммолари
Инсон болаликдан турли йўналишдаги ҳаракат малакаларини онгсиз ва
онгли тарзда бажаради. Натижада шу ҳаракатлар маълум жисмоний сифатлар
(куч, тезкорлик, чакдонлик, чидамкорлик, эгилувчанлик) тусида ривожлана
боради. Секин-аста хаётий зарур ҳаракат малакалари (юриш, югуриш, сакраш,
тухташ, осилиш ва х.) сайкал топади.
Мутахассисларнинг фикрига асосан шу жисмоний сифатлар ва хаётий
зарур ҳаракат малакалари ҳаракатли ўйинлар ёрдамида янада самаралирок,
ривожланиши исботлаб берилган. (Т.С.Усмонхужаев, Х.А.Мелиев, 2000;
А.И.Лисица, 1991; В.А.Лепешкин, 2004).
Оилада, мактабгача тарбия муассасаларида, турли босқичдаги таълим
масканларида ушбу муаммога хар доим ҳам режали ва илмий жихатдан
ёндошилмайди.
Жисмоний машқларни тўғри қўллаш, уларни болалар қандай


28
ўзлаштираётганлигини назорат қилиб бориш шу болалардаги жисмоний
сифатларни, унинг кадди-комати жисмоний ва функционал таракдиёти тўғри
йўналишда тарбияланиб борилишига имкон яратади.
Маълумки, инсоннинг жисмоний сифатлари унинг тугилишидан бошлаб
шакллана боради. Лекин, унинг болалигида шу сифатлар қандай даражада
шаклланиши, оддий ёки мураккаб харакатларни ўзлаштириб олиши нафақат
уни усиб яшаб келаётган мухитга боғлиқ,, балки боланинг муайян сифатини
қандай воситалар ёрдамида ривожлантириш билан белгиланади.
Шу билан бир каторда ҳаракатни тури, йўналиши ва қандай максадга
каратилганлигига (касб, рузгор иши, спорт, харбий фаолият ва хрказо) караб,
хар бир жисмоний сифатни шу ҳаракат ижросидаги ўрни турлича бўлади.
Шундай булсада, турли касб фаолиятларида ёки спорт турларида шу жисмоний
сифатларнинг интеграл аҳамияти узига хос улушга эга бўлади. Аммо қандай
бўлмасин, купинча тадкикртчиларнинг фикрича, барча ҳаракат фаолиятида
айрим жисмоний сифатларнинг устуворлиги дархрл кузга ташланади.
Замонавий спорт амалиётида юкори натижаларга эришиш спортчининг
узоқ, муддат давомида юкори сифатли ва самарали иш крбилиятини сакдай
олиш имконияти билан боғлиқдир.
Хар хил спорт турлари буйича утказиладиган мусобақалар муд-дати
халқаро мусобақалар кридалари билан белгиланади. Шу мусобақалар
муддатида кайси спортчи уз иш крбилиятини сифати ва самарадорлиги
жихатидан канчалик узоқ, вакт сакдай олса ёки уни ошира олиш «кучи» га эга
булса, унга муваффакият шунчалик «қўлиб» бокиши мукаррар. Бошқача қилиб
айтганда иш к,обилиятининг сифат ва самарадорлик даражасини куп ёки кам
вакт давомида сакданиши умумий ва махсус чидамкорлик сифатларининг
турлари (тезкорлик, куч, тезкор-кучга булган чидамкорлик, сакрашга булган
чидамкорлик, «техник-тактик 
чидамкорлик» ва 
хрказо) канчалик
ривожланганлиги билан белгиланади.
Маълумки, иш крбилияти хакида ran кетганда, айниқса суз унинг сифати
ва самарадорлигига тегишли булса, масаланинг мохияти ва пировард «магизи»


29
бошқа жисмоний сифатларнинг шаклланган ёки шаклланмаганлигига бориб
такалади. Яъни самарали натижага мос умумий ва махсус чидамкорлик, куч,
тезкорлик, чакконлик, эгилувчанлик сифатларини узида мужассам килган
бўлади. Ушбу сифатларнинг ўзаро узвий боғлиқлиги ва уларнинг юк-сак
даражадаги интеграл натижаси маҳоратнинг муайян такдирини белгилаб
беради.
Максадга мувофик, режалаштирилган жисмоний тайёргарлик спорт
махрратини шакллантириш ва мусобақа давомида юксак натижага эришишда
нихоятда муҳим омиллардан биридир. Лекин, спорт амалиётида хар доим ҳам
режалаштирилган жисмоний машқлар мувофик, ҳаракат сифатларини
ривожлантирипгда кутилган натижани бермаслик хрлатлари тез-тез учраб
туради. Бунинг асосий сабабларидан бири машғулотларда қўлланилган у ёки бу
жисмоний машқларнинг хажми ва шиддати хамда ушбу курсаткичларни
шуғулланувчилар организмига таъсир этиш даражаси (организмни нагрузкага
булган акс жавоби - реакцияси) объектив равишда бахоланмаслигидадир.
Шунинг учун ҳам ўқув тренировка жараенида қўлланилаётган жисмоний
нагрузка (жисмоний машклар) нинг шуғулланувчилар организмининг
функционал имкониятларига мувофиклиги эътиборга олиниши шу нагрузкани
максадга мувофик, режалаштириш имкониятини яратади.
Умумий жисмоний тайёргарлик тушунчаси бу спортчининг ҳаракат
сифатларини 
хар 
томонлама (гармоник 
равишда) ривожланганлик
даражасини англатади. Масалага шу тарзда ёндошиш оддий инсон соглигини
(спортчини ҳам) шакллантириш нуктаи назаридан максадга мувофикдир.
Албатта, «Катта» спортда бу хам зарур. Лекин, бундай амалиёт ва шунга
асосланган тренировка услубияти малакали спортчиларни тайёрлаш ҳамда
юксак мусобақа натижасига эришиш самарасини сусайтириши эхтимолдан
холи эмас. Чунки, хар бир спорт турининг узига хос ва узига мос хусусиятлари
мавжудлиги туфайли бир спорт турида купрок, куч-тезкорлик сифати устун
турса, иккинчи бир спорт турида чидамкор-лик сифати етакчи ролни уйнайди
ёки учинчи бир спорт турида эги-лувчанлик сифати асосий ахдмиятга эга


30
бўлади. Аммо, кайд этилган фикрдан муайян спорт турида маълум жисмоний
сифат жуда зарур, бошкдеи эса муҳим эмас деган хулоса келиб чикмайди.
Аксинча, хар бир сифатнинг муайян спорт вазиятида озми-купми, лекин муҳим
«улуши» мавжуд бўлади (М.А.Годик, 2006; Ю.В.Верхошанский, 1988;
В.П.Филин, 1982; В.Е.Фомин, 1985 ва б).
Сунги йилларга келиб олимлар ўртасида малакали спортчиларни
тайёрлашда жисмоний тайёргарликни ўрни, жумладан жисмоний сифатларнинг
бир-бирига узвий боғлиқдиги ҳамда уларни спорт махрратига булган таъсири
хакидаги 
муаммолар 
тобора 
катта 
қизиқиш 
уйготиб 
бормокда
(В.М.Зациорский, 1970; Ю.В. Верхошанский, 1988; В.Н.Платонов, 1986;
М.А.Годик, 2006; В.П.Филин, 1987, Ф.А.Керимов, 2001 ва х,)
Узоқ йиллар давомида малакали волейболчилар сакровчанлиги ва сакраш
чидамкорлигининг усишини кузатиб келган М.Бойирбеков (2003) илмий ва
амалий аҳамиятга эга катор хулосалар қилишга муваффак, булди. Жумладан,
унинг фикрича юк,ори малакали волейболчилар бир ўйин мобайнида зарба
бериш ва тўсиқ, к,уйиш учун 306 мартадан 600 мартагача сакрар эканлар. Ушбу
малакаларни ижро ЭТИН1 учун энг куп марта сакраш 4 партияга тутри келади
(142 марта). Тўсиқ, қўйиш учун сакраш (122), зарба бериш учун сакрашдан
купрок, кайтарилар экан (113 марта). Кузатувларга кура битта тренировка
машғулоти давомида бажариладиган сакраш сони, битта мусобақада сакраш
сонидан кам эканлиги аникланган.
Юкори малакали спортчиларни эришган ютуклари маълум маънода
уларнинг фундаментал тайёргарлигига боғлиқдир (В.П.Филин, Н.А.Фомин,
1980; М.Я.Набатникова, 1982).
Шундай экан, юкори малакали волейболчиларни тайёрлаш ва спорт
махрратини юксак даражага олиб чикиш дастлабки ўргатиш жараёни
самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ю.Д.Железняк (1991) нинг
фикрича 
волейболга 
ихтисослашган 
машғулотлар 
билан 
илк 
бор
шуғулланишни 10-11 ёшдан бошлаш максадга мувофикдир. У узининг
тадкикртларида айнан шу ёшдаги болаларни жисмоний ва техник


31
тайёргарлигини жадал устириш имкониятларини очиб берди.
Исбот 
килинганки, дастлабки 
тайёргарлик 
босқичида 
ёш
волейболчиларнинг келажакдаги истеъдодини аникдашга ёрдам берадиган тест
машқларини танлай билиш ва қўллаш катта аҳамиятга эга. Э.А.Сергеев (1979)
бундай машқлар каторига биринчи навбатда сакровчанлик ва чакдонликни
бахрловчи машқларни киритигц муҳимлигини таъкидлайди. Тайёргарликнинг
кейинги босқичларида асосий жисмоний сифатларни, шу жумладан махсус
сифатларни бахрлаш имкониятини берувчи тест машқларини таркибини
ошириш тавсия этилади.
Албатта, сакровчанлик ва сакраш чидамкорлигини ривожлантириш
тайёргарликнинг кайси босқичида амалга оширилишидан катъий назар бу
масала умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик жараёнини қандай даражада
режалаштирилишига боғлиқ. Шунинг учун ушбу жараённинг малакали
волейболчиларни 
тайёрлашдаги 
аҳамияти, крлаверса 
асосий 
ўйин
малакаларини (зарба бериш, тўсиқ, қўйиш) ижро этинх самараси сакровчанлик
ва сакраш чидамкорлигига тўғридан-тўғри боғлиқдиги хакидаги маълумотлар
тахдили алох,ида аҳамиятга эгадир.
Махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) спорт фаолиятидаги долзарб
муаммолардан биридир ва барча спорт турларида юксак спорт натижаларга
эришиш учун муҳим аҳамиятга эга (В.В.Кузнецов, 1975; В.Б.Сорвалов, 1979;
Е.В.Фомин, 1985; З.К.Аурелиус-Казис, 1989; Чан Суан Донг, 1987). Шунинг
учун махсус жисмоний сифатларни (МЖС) ривожлантириш спортчиларни
мусобақа олди тайёргарлигининг асосий йўналишларидан бири булиб турибди.
Волейболчилар 
тренировкасининг 
муваффакияти,
ўйинчилар
МЖСларининг ривожланиш даражасини аник, ва тутри назорат килинишига
боғлиқдир. Педагогик назорат (ПН) алохида МЖСни узгариш даражаси
динамикасини (суръатини) аникдаш имкониятини беради. Буни асосида,
МЖТни самарали бошқаришни янги йулларини белгилаш мумкин»
(Е.В.Фомин, 1981). Негаки «тайёргарлик тузилишини окилона ташкил этишни
замонавий йулларидан бири, киска вак,т ичида спорт


32
формасини 
ривожлантиришни 
куп 
киррали 
моделини 
тузишдир»
(В.М.Максимова, В.А.Ниқўличев, 1983).
Юкорида кайд этилганидек волейболчилар учун асосий жисмоний
сифатлардан 
бири 
сакровчанликдир. Сакровчанлик 
тезкор-кучлилик
сифатларига мансуб булиб оёк, мушакларининг киска муддат ичида кучли
кискариш билан ифодаланади. Айнан шу сифатни юксак даражада булиши
нисбатан паст буйли ўйинчиларни баланд буйли ўйинчилар ўртасидаги ракрбат
таъсирига ўйин малакаларини (зарба бериш ва тўсиқ, қўйиш) самарали ижро
этилишини таъминлайди (В.Д.Ковалев 1980).
Сакровчанликни ривожлантириш учун энг қўлай давр бу 10-11 ёшдир. Бу
даврда ёш волейболчиларда жойдан туриб баландга сакраш 12,5 см гача
ортиши кузатилади (Е.В.Фомин, 1986).
Сакровчанлик сифатининг турлари куп. Масалан, икки оёк, билан
дебсиниб югуриб келиб ёки жойдан туриб вертикал сакраш бир оёк, билан
дебсиниб вертикал ёки узунликка сакраш, икки оёк, билан дебсиниб узунликка
сакраш ва хрказо. Хар бир сакраш турининг узига хос мак,сади ва максадга мое
ижро этиш тартиби (техникаси) бўлади. Волейбол, баскетбол, футбол ва бошқа
спорт ўйинлари билан шуғулланувчи спортчиларнинг сакровчанлиги бир-
биридан фарк, кдлади. Таъкидлаш лозимки, хатто бир спорт ўйинида, масалан
волейболда - зарба ёки тўсиқ, қўйиш, тўп киритиш ёки узатиш учун ижро
этиладиган сакрашлар мохияти бир-бирига сира ухшамайди (Голомазов В.А.,
Ковалев В.Д., Мельников А.Г. 1976). Боз устига яна шуни эслатиш уринлики,
факат бир ўйин малакаси - зарба бериш турига караб (киска ёки баланд тўпдан
зарба бериш) сакраш хусусияти умуман бошқача бўлади. Бинобарин,
сакровчанлик ёки сакраш чидамкорлиги деган тушунча куп камровли мазмун,
мохият, хусусият ва маънони англатади. Демак, бу сифатларни ривожлантириш
хакида ran борганда муайян сакраш тури ва уни узига муносиб машқларига
алохида эътибор берилиши ута муҳим масаладир.
Сунгги йилларда волейбол мусобакаси коидаларининг тубдан узгариши
ўйин фаолияти ва ўйин малакаларининг ижро этилишига батамом янгича тус


33
бериб юборган. Хозирги кунда деярли барча ўйин малакалари аксарият
вазиятларда «хавода», яъни сакраб ижро этилади (зарба, тўсиқ, қўйиш, тўп
киритиш, узатиш, тўпни қабул қилиш, йиқилиб қабул килиш). Ушбу холатни
юзага келиши волейбол амалиётида сакровчанлик ва сакраш чидамкорлиги
сифатларига эътибор каратишни нафақат кучайтираяпти, балки бу сифатларни
жадал ривожлантиришга каратилган янги илмий технологиялар яратишни
таказо этмокда.
Шунинг учун куп йиллик спорт тайёргарлиги жараёнида малакали
волейболчиларни тайёрлаш самараси сакровчанлик ва сакраш чидамкорлиги
сифатларини хар томонлама мукаммал тарбиялаш устиворлигига бевосита
боғлиқ, булиб боряпти.
Волейболчилар 
сакровчанлиги 
ва 
сакраш 
чидамкорлигини
ривожлантириш муаммоларини ёритувчи илмий тадкикртлар ҳамда илмий
адабиётлар доираси жуда кенг (Као Ван Тхы, 1971; Кондак Н.Н., 1985; Ивойлов
А.В., 1985; Железняк Ю.Д., 1988; Попичев М.И., 1990; Айрапетьянц Л.Р., 2006;
ва бошқалар).
Хозирги жахон спортидаги курсаткичларнинг жадал равишда янгиланиб
бораётганлиги, ёш спортчиларни тайёрлашнинг янги, янада самарали
воситаларини, услубларини ва шаклларини излашни таказо этади
(В.Н.Платонов, 1997; Л.П.Матвеев, 1999; Ф.Д.Керимов, 2001).
Купгина тадқиқотлар (Као Ван Тхы, 1971; Ю.Д.Железняк, 1973;
А.В.Беляев, 1975; Е.В.Фомин, 1980; Р.С.Насимов, 1990 ва бошқалар) шуни
курсатадики, волейболчиларнинг спорт махрратини юксалиши аксарият
холларда тезкорлик-кучлилик сифатлари буйича белгиланади. Ушбу
сифатларни ривожлантириш малакали волейболчилар тайёрлашнинг муҳим
вазифаларидан биридир (Ю.Д.Железняк, 1978; Е.В.Фомин, 1979; А.В.Беляев,
1983; М.А.Наралиев, 1987; А.Т.Гарипов, 1990 ва бошқадар).
Маълумотлар шуни курсатадики, ёш волейболчиларни махсус жисмоний
тайёргарлигини ошириш, уларнинг техник малакаларини шаклланишида муҳим
аҳамият кашф этади. Бинобарин, дастлабки тайёргарлик босқичидан бошлаб


34
жисмоний сифатларни спорт тури хусусиятига мослаб ривожлантириш техник
малакаларга ўргатиш жараёнини анча енгиллаштиради.

Download 354,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish