Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Фуршет-банкетда хизмат кўрсатиш. Фуршет-банкетларида 
хизмат кўрсатиш меъёрий, хар бир официантга 18—20 тадан меҳмон 
тўғри келади. Официантлар зал столлари қаршисида тик турган холда 
меҳмонларга ичимликлар қўйиб беради, таом ва газаклар солиб 
олдиларига столга қуяди. Таклиф қилинганларнинг ҳаммаси столлар 
ёнига кела олмаган меҳмонларни хисобга олиб официантлар чеккароқда 
турган меҳмонларга ҳам хизмат тавсия қилиши, ичимликлар, таом, 
газаклар тақдим этиши лозим.
Ичимликлар тарқатишда қуйидаги қоидага риоя қилинади. 
Официант патнисда рюмкалар, ичимлик шишалари қуйилган холда чап 
қўли билан олиб юради, рюмкалар устига салфеткалар ёпилган бўлади, 
меҳмонларга ичимликлар таклиф қилади ва ўнг қули билан қуйиб 
беради. Шу нарсага эътибор бериш керакки, ичимлик шишалари 
этикетекаси меҳмонларга кўриниб турсин. Бу ишни иккита официант 
бажарса ҳам бўлади: битта официант бутилка ва рюмкалар қуйилган 
патнисни олиб боради, иккинчи официант меҳмонларга ичимликлар 
тавсия этади ва хоҳиш билдирганларига қўйиб беради. 
Столлар яқинида бўлмаган меҳмонлар учун официант столдан 
газак олиб таклиф қилади, бундай холларда меҳмон столдан буш 
тарелка олади ва официант унга газак солиб беради. Баъзи официант 
патнисида газак билан буш тарелкалар ҳам бўлади, официант меҳмонга 
исталган таом ёки газак солиб олиши мумкинлигини айтади, ёки ўнг 
қули билан ўзи солиб беради. Официант фойдаланилган идишларни 
йиғиштириб олади. 
Бош официант ишораси билан, меҳмонлар совуқ газакларнинг 
асосий қисмини тамадди қилиб олганларидан сўнг (20—30 дақиқа), 
Официантлар иссиқ газак беришни бошлайдилар. Иссиқ газак, таомлар 
хар бир киши учун алоҳида идишларда келтирилади. Иссиқ газак ва 


138 
таомларни официантлар икки киши бўлиб олиб келиши мумкин. Иссиқ 
таомдан сўнг хар хил ширинликлар берилади. Уларга тегишли 
анжомлар қўйилади. 
Шампан виноси ва қадахлар келтирилади. Патнислардаги 
қадахларга вино қуйиб, хар бир меҳмон олдига бориб тавсия қилинади. 
Фуршет-банкет қаҳва ичиш билан яқунланади. Хохловчилар бўлса, 
коньяк ичишлари ҳам мумкин. 
Бутун хизмат кўрсатиш жараёнида официантлар столларга қараб 
туради, фойдаланилган идишлар, бўшаган шишаларни дарров 
йиғиштириб олади, уларни ювадиган хонага топширади, тоза 
идишларни олиб келиб қуйиб туради. Худди шунингдек, қулдонларни 
ўз вақтида олиб, тозалаб келади ёки ўрнига тозасини алмаштиради. 
Меҳмонлар кўп бўлган холларда бу ишларга алоҳида официант 
ажратилади. Залда бир нечтагина стол бўлса, газак, таомлар, 
ичимликлар бир вақтда бирданига берилади. Столлар залга кириш 
жойидан узоқроқда бўлса, энг аввал уларга хизмат қилинади. Банкет 
тугагач, йигиштириш ишлари қуйидаги тартибда ўтади: энг аввал 
салфеткалар, шишалар, гулдонлар, анжомлар навбати билан олинади. 
Чинни, шиша идишлар йигиштирилади. Стол устига солинган 
дастурхонлардан увоқ-ушоқлар четга ёки салфетка билан артилиб 
олинади, патнисларга солинади. Дастурхонлар ва улар остига солинган 
матолар ураб олинади ва сўнгра пол супурилади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish