16
(цилиндрга биринчи томчи тушиши), сўнгра 10, 50, 90% қайнаб ҳайдалиши ва
қайнаш охири ҳароратлари ёзиб борилади. Бу маълумотлар сифат паспортида ва
стандартларда келтирилади.
Бензиннинг
енгил фракциялари (графикда қайнаш бошланишидан 10%
қайнаб чиққунча) (2.2-расм) ёнилғининг ўт олдириш хоссаларини тавсифлайди:
10% қайнаб ажралиши ҳарорати қанчалик паст бўлса, ўт
олдириш шунчалик
осон бўлади. Совуқ двигателни ўт олдириш учун 10% бензин қайнаб
чиқишининг ҳарорати 55
0
С дан (қишки сорт) ва 70
0
С дан (ёзги сорт) юқори
бўлмаслиги лозим.
2.2–расм. Бензиннинг асосий фракциялари
Енгил фракциялар двигателни ўт олдириш ва қиздириш даврида керак.
Двигател қизигандан сўнг улар ёнилғи бакида ва бензопроводларда интенсив
буғлана бошлайдилар. Жиклёрлардан суюқлик билан бирга буғ чиқади ва
натижада қувват камаяди, двигател қизиб кетади; ёнилғи билан таъминлаш
тизимида буғ тиқинлари ҳосил бўлади, двигател ишида нобарқарорлик пайдо
бўлади ва двигател ўчиб қолади. Бу ҳол, айниқса, ёзда бензиннинг қишки
сортларидан фойдаланилганда содир бўлади. Шунинг учун бензин таркибидаги
енгил қайнайдиган углеводородлар миқдори чекланади, бензиннинг ҳамма
сортлари учун қайнаш бошланишининг ҳарорати 35
0
С дан паст бўлиши
мумкин эмас.
Ёнилғининг асосий қисми –
ишчи фракция (ҳайдалиш графигида 10 дан
90% гача) деб аталади. Двигател ишининг турли режимларида ёнувчи
аралашманинг ҳосил бўлиши, қизиш муддати (салт
юришдан юк остида
ишлашга ўтиши), қувватининг тез ўзгариши (бир режимдан бошқа режимга тез
ўтиш имконияти) ишчи фракция буғланишига боғлиқ. Стандартга мувофиқ
ишчи фракцияни 50% нуқтаси билан меъёрлашади. У қанчалик паст бўлса,
алоҳида цилиндрлар бўйича ёнилғи ва ёнувчи аралашма таркиби бир хил
бўлади, двигател иши барқарорроқ бўлади, қувватининг тез ўзгариши
яхшиланади (2.2-расм).
17
Ёнилғи таркибида
оғир углеводородларнинг (90% дан то қайнаш
охиригача) бўлмагани маъқул, чунки улар тўлиқ буғланмайди. Улар суюқ томчи
ҳолатида қолиб, цилиндр билан поршен ҳалқалари орасидаги тирқишдан
картерга ўтади, натижада улар мой плёнкасини ювади, двигател ейилишини
кўпайтиради, мойни суюқлаштиради, ёнилғи сарфини кўпайтиради.
90% дан қайнаш охиригача бўлган ҳарорат интервали қанчалик кичик
бўлса, ёнилғи сифати шунчалик юқори,
конденсацияга мойиллиги кам,
тежамкорлиги яхши ва двигател деталларининг ейилиши тезлиги кам бўлади.
Ёнилғи 90% қайнаб чиқиши ҳарорати унинг конденсацияга мойиллигини
тавсифлайди; уни кўпинча «шудринг» нуқтаси деб аташади.
90% ҳайдаш ва қайнаш охири ҳароратлари юқори бўлган бензиндан
фойдаланилганда
двигател ейилиши тезлашади, ёнилғи сарфи ва двигател
деталларида сўхта ҳосил бўлиши ортади, ишланган газлар заҳарлилиги
кўпаяди. 90% ҳайдалиши ҳарорати бензиннинг ёзги сортлари учун 180
0
С дан,
қишқи сортлари учун эса – 160
0
С дан юқори бўлмаслиги ва мос равишда
қайнаш ҳарорати 205 ва 195
0
С дан юқори бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: