See discussions, stats, and author profiles for this publication at


АҲОЛИ КАМБАҒАЛЛИГИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ТУРИЗМ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   195
АҲОЛИ КАМБАҒАЛЛИГИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ТУРИЗМ 
ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
 
 
 
 
 
 
Жўраева З.Т.-  БухДУ Сервис соҳаси 
иқтисодиёти кафедраси катта ўқитувчиси 
 
 
 
 
 
 
 
 
Атоев Муҳаммаджон- БухДУ, 2-
босқич талабаси 
Ҳар қандай иқтисодиётнинг бош масаласи инсон ва унинг эҳтиёжларини қондиришдан 
иборат. Бу албатта инсоннинг жамиятдаги ўрни, ишлаб чиқарилган моддий неъматларни 
тақсимлаш муносабатларига боғлиқ бўлади. Бироқ, айрим сабабларга кўра, жумладан
пандемия шароитида аҳолининг камбағаллик муаммоси бугунги куннинг асосий 
масалаларидан бирига айланди. 
Жаҳон аҳолисининг камбағаллик даражасини белгилайдиган бир неча параметрлар 
қўлланилади. Жаҳон Банки томонидан таклиф этиладиган таққослаш усулига мувофиқ, ўта 
қашшоқлик чегараси киши бошига кунига 1,25 АҚШ доллари, камбағаллик чегараси эса 
кунига 2,5 доллар миқдорида белгиланган. Ҳозирги вақтда дунёдаги энг камбағал 15 мамлакат 
ушбу камбағаллик чизиғи қўллайди. Бироқ, ҳозирги вақтда, турли мамлакатларнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва ривожланиш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, камбағалликнинг бошқа 
чегаралари ҳам қўлланилади. Хусусан, даромади ўртача кўрсаткичдан паст бўлган давлатлар 
учун кам таъминланганлик даражаси кунига 3,2 доллар, даромади ўртача кўрсаткичдан юқори 
бўлган давлатлар учун эса кунига 5,5 долларни қўллаш тавсия этилади. 
Қашшоқлик нафақат мутлоқ, балки нисбий тушунчадир. Одамлар ўз истеъмол 
даражасини тегишли назорат гуруҳидаги бошқа одамлар билан таққослаганда ўзларининг 
ҳолатини субъектив равишда ёмон баҳолашлари мумкин. Бу нисбий маҳрумлик тушунчаси 
туфайли одамлар ўз мамлакатлари ёки жамоаларидаги ўртача кўрсаткичга нисбатан шахсий 
даромадлари ёки истеъмоллар даражаларига аҳамият беришади.
Нисбатан камбағаллик 
чегарасини оддий ижтимоий-иқтисодий фаолиятда муносиб иштирок этиш учун зарур бўлган 
ижтимоий интеграция харажатлари сифатида ҳам изоҳлаш мумкин. Нисбий камбағаллик 
чегарасини қўллаш Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Бу ҳолда кам таъминланганлар 
сифатида мамлакатда энг кам истеъмол қилувчи 25% одам тушунилади. 
Ўзбекистон Республикасида аниқланган кўрсаткич бўйича камбағаллик даражаси 11,4% 
эканлигини кўрсатади. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, камбағалликнинг юқори 
даражаси Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Aндижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон 
Республикасида кузатилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида мазкур ҳудудларнинг камбағаллашиб боришига асосий 
сабаблар сифтида қуйидаги тўсиқларни: қонунлар ва нормаларнинг паст самарадорлиги ёки 
уларнинг мавжуд эмаслиги, бюрократия, қишлоқ инфратузилмаси ва йўлларнинг умумий 
ривожланмаганлиги, шунингдек, таълимнинг паст даражаси енгиб ўтишда давлат органлари ва 
бизнес вакиллари ўртасида мулоқотнинг самарасиз эканлиги кабиларни таъкидлаш мумкин. 


34 
Барча соҳалар каби туризмни ривожлантириш ҳам аҳоли камбағаллигини қисқартиришга 
кўмак беради.. Пандемия шароитида бошқа соҳалар каби туризмни ривожлантириш 
имкониятлари ҳам чекланиб қолди. Дунё миқёсида туризм соҳаси қарийб 70 фоиз зарарга 
учради. Фикримизча, бунда туризм соҳаси турли субъектларининг роли турлича бўлади. 
Жумладан, 
 Туризм соҳасида илмий-тадқиқот ишларига сарфланадиган харажатларни 
кўпайтириш; 
 Туризм хизматлари кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда юқори технологияли 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш, пандемия даврида ўз фаолиятини 
тўхтатган субъектларга имтиёзлар бериш орқали рағбатлантириш; 
 вақтинча фойдаланилмаётган мулк имкониятларини ошириш мақсадида ижарага 
бериш хизматларини жорий этиш; 
 
интернет –саёҳат хизматларини ташкил этиш;
 
 Маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш, шунинг билан бирга улардан 
иқтисодий фаолиятда самарали фойдаланиш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш; 
 
туризм соҳасида ишлаётганларнинг ярмидан кўпи 25 ёшгача бўлганлардан иборат. 
Бу ўз эса ўз навбатида олий ва ўрта-махсус таълим, малака ошириш курслари, тренинглар, 
касбий маҳорат марказлари хизматларига бўлган талабни ошириб боради. Пандемия даврида 
масофавий таълимнинг асосий таълим турига айланишини инобатга олиб, туристик ташкилот 
ва корхоналарда ишлашга тайёрлаш учун шахсларнинг масофавий тарзда ўқиши учун 
имконият яратиш мақсадида online-тайёрлов курсларни ташкил этиш, курсни муваффақиятли 
битирганларга сертификатлар тақдим этиш.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда аҳолининг
камбағаллик ҳолатига тушиб қолиши ва бу ҳолатдан чиқишида туризмнинг роли катта.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish