Имо-ишоралар сири


-қоида  Учрашув пайтида таассурот



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/51
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#181979
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
Imo ishoralar siri (2)

37-қоида 
Учрашув пайтида таассурот
уйғотиш йўллари
Таассурот уйғотиш учун бир неча қои-
даларни эслаб қолинг. 
Биринчи қоида – ташқи кўриниш: ба-
тартиб, саранжом-саришта бўлинг, ўта 
расмиятчилик ва майдакашликдан тийи-
линг. Қандай услубни афзал билишга ик-
киланаётган бўлсангиз, классик вариантни 
танланг – бу услуб билан ҳеч қачон ютқиз-
майсиз. Аксессуарларга алоҳида эъти-
бор қаратинг, айнан шулар услубингизни 
бетак рор қилади, сизнинг ўзига хослигин-
гизга урғу бериб туради.
Одамлар қаршисида пайдо бўлишни 
ойна олдида – қадам ташлаш ва салом-
лашишни машқ қилинг. Таассурот уйғо-
тишни хоҳлайсизми? Бундан осони йўқ. 
Тўғри юришни ўрганинг. Чиройли қадам 
ташлаш ва гавдани чиройли тутишни ўр-
ганишдан аввал қизлар бошида сув тўлди-
Донолар айтганидек, инсонни кийи-
мига қараб кутиб олинади, ақлига қа-
раб кузатиб қўйилади. Сиз гапириш-
ни бошлаб улгурмасингиздан, одамлар 
сизга баҳо беришни бошлашади. Сиз 
ҳақингизда фақат яхши маълумотлар 
берувчи новербал воситалардан тўғри 
фойдаланишни ўргансангиз, суҳбатдо-
шингизнинг ишончини қозонишингиз 
мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


102
рилган кўза кўтариб юришган
1
. Бизнинг 
давримизга келиб бу анъана эскирди. 
Лекин шунга ўхшаш техникадан фойда-
ланиш мумкин. Бу нафақат қизларга ва 
аёлларга, балки кучли жинс вакиллари 
бўлмиш эркакларга ҳам тааллуқли. Бо-
шингизга бир неча китоб қўйинг ва бу ки-
тобларни тушириб юбормасдан юришни 
машқ қилинг. Натижада қуйидаги сама-
рага эришишингиз керак: тез юрган пай-
тингизда ҳам бошингиздан бирорта китоб 
тушиб кетмасин. Аста-секин бу юкни оши-
риб боришингиз мумкин.
Аёл кишининг қадам ташлаши – унинг 
шахсияти тимсоли. Бу ҳаракат аёл ҳақида кўп 
нарсадан ҳикоя қилади. Масалан, ёнбошла-
рини қаттиқ ликиллатиб юриш қиз-аёлнинг 
жуда енгилтабиатлигидан, эркакларнинг 
эътиборини тортишга уринишидан дарак 
беради. Агар аёл-қиз қадам аскарча тик, 
шахдам ташлаб юрса, бу унинг қўрслиги, қў-
поллиги, ёқимсиз табиатидан далолат бери-
ши мумкин. Аёл кишининг қадам ташлаши 
мўътадил, равон, оҳиста, «сакрашга шайлан-
ган қоплон ҳаракатларидек нафис» бўлмоғи 
даркор. Агар сизнинг қадам ташлашингиз 
етарлича чиройли бўлмаса, унинг устида 
бироз ишлашингиз лозим. Мерилин Монро 
услубини эсланг, унинг қадам ташлашидан 
қанча-қанча эркакларнинг боши айланган. 
Пошнали пойабзал ҳам қадам ташлашнинг 
1
Ўзбек
аёллари
орасида
бошига
тугун
қўйиб
юриш
одати
бўлган.
Айрим
ҳудудларда
ҳозир
ҳам
бу
одат
учраб
туради
(таржимон
 
изоҳи).
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


103
чиройли бўлишида муҳим роль ўйнайди. 
Афсоналарга қараганда, Мерилин Монро 
туфлисининг бир пойи бошқасига нисбатан 
пастроқ пошнали бўлган ва шу ноқулайлик 
сабаб у жуда оҳиста қадам ташлаган.
Саломлашиш тартиб-таомили ҳам би-
ринчи таассурот уйғотишда жуда муҳим 
омилдир. Учрашув пайтида одоб-ахлоқ 
қоида ва меъёрларига қатъий амал қи-
лишингиз лозим. Масалан, иш юзасидан 
учрашувга борган бўлсангиз, суҳбатдо-
шингизни қучоқлаш ёки юзидан ўпишдан 
тийилинг. Бундай вазиятларда оғир-ваз-
минлик билан қўл бериб сўрашиш мақ-
садга мувофиқ. Қўл бериб сўрашиш – са-
ломлашишнинг стандарт таомили бўлиб, 
иш юзасидан учрашувлар мобайнида 
аёлларга ҳам мос келаверади. Қўл бериб 
сўрашиш жуда қисқа бўлмаслиги ва айни 
пайтда, лидерлик позициясини эгаллашга 
Эркак кишининг оёқ олишида 
ўзига ишонч кўзга ташланиб 
турмоғи лозим. Эркак қадами 
йирик-йирик бўлиши ва юрган 
пайтда қўллар икки тарафга 
силкинмаслиги керак. Ўзига 
ишонган, ўз қадрини биладиган, 
бемалол суянса бўладиган одам 
сифатида таассурот уйғотиш 
учун имкон қадар оёқларда 
мустаҳкамлик, барқарорлик 
сезилиб туриши даркор.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


104
мўлжалланган бўлмаслиги лозим бўлиб, 
айрим одамлар шу мақсадда суҳбатдо-
шининг қўлларини узоқ вақтгача қўйиб 
юбормайдилар. Бу эса ножўя, хунук қилиқ 
ҳисобланади. Юзидан ўпиб саломлашиш, 
одатда, икки дугона учрашган пайтда, Ев-
ропа мамлакатларида эса, аёл ва эркак-
нинг илк учрашувида ҳам қўлланилиши 
мумкин. Ўпиб саломлашиш енгилгина ҳа-
ракат билан амалга оширилгани маъқул. 
Баъзи қиз-аёллар пардоз-андозини бу-
зиб қўймаслик ва суҳбатдошининг ташқи 
кўринишига путур етказмаслик учун «ҳа-
вони ўпадилар». Бу ҳам беҳурматлик ва 
ножўя қилиқ ҳисобланади. Агар аёл киши 
бўлсангиз ва лабингизда оч қизил рангли 
лаб бўёқ бўлса, бу ҳақида огоҳлантириб 
қўйишингиз ёки ундан қолган изни артиб 
ташлаш учун бир марталик сочиқча узат-
ганингиз маъқул.
Агар ушбу шартларни 
бажарсангиз, ютуқ сизнинг 
чўнтагингизда, сизга бошиданоқ 
етарлича жиддий муносабатда 
бўлишади, сизни ҳамма 
муносабатларда ёқимли шахс 
сифатида баҳолашади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


105

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish