31-қоида
«Муштумзўр»нинг иродаси
Агрессиянинг асосий ишораси – тугил-
ган мушт. Ушбу ишора агрессиянинг турли
босқичларини ифодалаши мумкин. Агар
суҳбатдошингизнинг иккала қўллари ҳам
кийим чоки бўйлаб тугилган бўлса, бу ин-
сонда салбий кайфият ортиб бораётгани, у
яккама-якка курашга чоғланаётгани белги-
сидир. Агар муштлар аста кўтарилиб, кўкрак
қисмига етса, бу хатарли омилдир. Инсон
муштлашиш ҳолатини қабул қилди, зарба
беришга тайёрланди, энди унинг агрессияси
очиқ кўринишга ўтишига саноқли сония-
лар қолди. Агар суҳбатдошингиз муштлари
«қичиша бошласа» – у мушт қилиб тугилган
бир қўлини бошқа қўли бармоқлари билан
қашлаётган бўлса, бу ҳолатда ҳам у сизга
нисбатан салбий муносабатга киришган.
Агар суҳбатдошингиз қўллари билан ўз
елкасини ушлаб турган бўлса – бу унинг ўз
жаҳлини босиб турганидан далолат. Яъни,
инсон ҳамла қилишга тайёр, лекин ўзини
тутиб туришга ҳаракат қилмоқда. Агар у
Новербал сигналларга қараб
инсоннинг агрессив кайфиятини
аниқлаш жуда муҳим. Агрессия
1
деганда нафақат тўғридан-тўғри
куч ишлатишни, балки салбий
муносабатни, қаршилик қилишга
ҳозирликни тушунамиз.
1
агрессия
–
тажовузкорлик,
тажовуз
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
88
билан яккама-якка жангга киришиш ния-
тингиз бўлмаса, бундай аломатни кўрга-
нингизда сўзлашув тактикангизни ўзгарти-
ришингиз, мавзуни буриб юборишингиз,
товуш оҳангизни юмшатишингиз лозим.
Сизга нисбатан агрессив кайфиятдаги
инсонга хос ишора – қўлларини орқасига
қилиб олиш. Бундай ишора хатарли, чун-
ки қўллар суҳбатдошга кўринмайди. Агар
инсон қўлларини орқасига қилиб оладиган
бўлса, у сиздан бирор нарсани яшираётган-
дай тасаввур уйғонади, эҳтимол, бу нарса
олдиндаги олишув учун мўлжалланган қу-
ролдир. Қурол бўлмаган тақдирда ҳам, бу
ишора ўз-ўзидан жуда хатарли ва инсонда
бехосият мақсад борлигини билдиради.
Суҳбатдошингизнинг агрессив кайфия-
тини тарқатиш учун қуйидаги новербал
воситалардан фойдаланишингиз мумкин.
Биринчидан, ораларингиздаги масофани
қисқартиришга ҳаракат қилинг, сезги омили
билан таъсир кўрсатинг – суҳбатдошингизга
қўл теккизинг. Ёдда тутингки, сизнинг барча
ҳаракатларингиз жуда секин, оҳиста бўлсин,
акс ҳолда у ҳаракатингизни сизнинг ҳужумин-
гиз сифатида қабул қилиши мумкин. Шуни
ҳам унутмангки, агар у «шубҳасиз» агрессив
кайфиятда бўлса, яъни сизнинг хатти-ҳара-
катларингиздан қатъи назар, аввалдан мушт-
лашишни режалаштириб қўйган бўлса, ҳеч
қандай восита сизга ёрдам бера олмайди.
Сиз суҳбатни тўхтатиш ва хавфсиз жойга ке-
тиш ҳақида ўйлашингиз керак. Шундай қил-
сангиз, у ўз жаҳлини сизга эмас, балки бош қа
бир кимсага сочиши ҳам мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
89
Do'stlaringiz bilan baham: |