Имо-ишоралар сири


-қоида  Майл имо-ишораларда



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/51
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#181979
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
Imo ishoralar siri (2)

28-қоида 
Майл имо-ишораларда
яширин
Юқорида таъкидланганидек, эркак ва 
аёлларнинг мойиллик имо-ишоралари 
бир-биридан фарқланади. Шубҳасиз, аёл-
ларнинг новербал сигналлари эркаклар-
никига қараганда анчайин турфа хил ва 
қизиқарлироқ. Иккала жинс ҳам қўллай-
диган баъзи универсал имо-ишоралар ҳам 
мавжуд бўлиб, аксинча, мойилликни яши-
ришда қўлланади.
Мисол учун, агар инсон танлаган киши-
сидан муносиб жавоб олишига шубҳалан-
са, унинг имо-ишораларида эҳтиёткорлик 
зоҳир бўлади. Агар тасодифан ёки атайлаб 
инсон кўнглидаги инсон унга тегиб кетса, 
у шу заҳоти қўлини тортиб олади, худди 
қайноқ нарсага тегиб кетгандай. Бунинг ўз 
сабаблари бор: ўзининг мойиллигини ва 
мафтунлигини яширар экан, инсон ўзига 
ёққан инсон билан алоқага киришишдан, 
ўз инстинктлари устидан назоратни йўқо-
тиб қўйишдан, кўнгил сирларини фош қи-
либ қўйишдан қўрқади. 
Майл имо-ишоралари 
турли хил ва қизиқарли. 
Ҳар бир инсонда 
ўзига ёққан инсоннинг 
эътиборини тортишга 
кўмаклашувчи ўзига 
хос имо-ишоралар 
тўплами бўлади. 
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


80
Эркаклар одатда ўз мойиллигини қуйи-
даги тарзда ифодалайдилар: дастлаб, ўзига 
ёққан аёл эътиборини тортишга ҳаракат қи-
лади, у бор жойда ўзини муносиб тутишни 
бошлайди, сочларини силаб текислайди, 
галстугини тўғрилайди, тугмасини қадаб 
олади, кўйлагини, ёқаларини, костюмини 
тартибга солади, чанг бўлмасада, устидан 
чанг ёки қазғоқларни қоқиб қўяди. 
Аёл киши эркак ўзига ёққанлигини 
намойиш қилиш учун қуйидаги имо- 
ишоралар ва тана ҳолатидан фойдала-
нади: Ўзига ёққан инсон қаршисида ҳеч 
қандай важсиз сочларини тутамлайди, 
кийимини ёки пардозини тўғрилайди. 
Мойилликнинг ёрқин кўринишларидан 
бири қуйидагича: аёл билакларини эр-
как томон қаратади ва бу билан териси-
нинг майин ва силлиқлигини кўрсатади 
(масалан, қўлида қалам бўлса, билагини 
кўнглини тортаётган эркак томонга қа-
ратиб, қўлини бўйни ёки елкаси сатҳида 
тутиб олади). Қадам ташлаш чоғи у ўз 
Эркак киши қуйидаги маънодор 
имо- ишораларни қўллайди: 
белидаги қувватни ғайриихтиёрий 
намойиш қилиш учун қорин қисми 
бўйлаб бош бармоғини камар 
ортига тиқади; қаддини тик 
тутиб, қўлларини белига қўяди, 
гавдасини аёл тарафга буради, оёқ 
учларини у томонга қаратади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


81
мафтункорлигини намойиш қилиш учун 
очиқчасига белларини икки томон чай-
қалтириб юриши ҳам мумкин.
Агар учрашув норасмий 
вазиятда ўтаётган бўлса, 
масалан, базм ёки байрам 
кечасида, аёл ошкора имо-
ишоралардан ўзини тиймаслиги 
ҳам мумкин. У стулда ўтирган 
чоғида ҳам дилини тортаётган 
эркак томонга оёқларини 
қаратиб ўтириши мумкин. 
Суҳбат чоғида оёқ кийимини 
оёғи учида ўйнаши, иккала 
оёғини устма-уст қўйиб, 
қизиқиш объекти томон 
йўналтириши мумкин. Агар 
у эркак аёлга яқинроқ жойда 
бўлса, аёл оёқларини эркак кўз 
ўнгида оҳиста чалкаштириб ва 
яна оҳиста дастлабки ҳолатга 
қайтариши, белларини сезилар-
сезилмас силаб қўйиши мумкин. 
Кўпинча бу пайт аёл майин, 
сокин овозда сўзлайди.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


82

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish