Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

8. Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш 
8.1. Бурғилаш ускуналари 
мундарижа 
Қудуқларни бурғилаш учун ишлатиладиган ускуналар асосан 
икки катта гуруҳга бўлинади:
1) 
қудуқ ичидаги ускуналар:
2) 
қудуқ, ташқарисидаги ускуналар.
Қудуқ ичидаги ускуналарга бурғи, турбобур, бурғилаш 
қувурлари 
бирикмаси 
ва 
кичик 
қувур 
киради. 
Қудуқ 
ташқарисидаги ускуналарга дизеллар, превентерлар тўплами, 
чиғир, бурғилаш насоси, бошқарувчи штанга, бурғилаш шланги, 
вертлюг, ротор столи, ротор, бурғилаш минораси, лойли эритмани 
тайѐрлаш ва тозалаш тизими ва бошқалар киради.
Қувур ичидаги ускуналар билан яқиндан танишиб чиқамиз.
Қудуқларни бурғилашда тоғ жинсини механик тарзда 
майдалаб, қудуқни чуқурлаштириб борувчи асосий асбоб бўлиб 
бурғи ҳисобланади.
Тоғ жинсини қандай қилиб майдаланишига қараб бурғилар уч 
тоифага булинади:
1. Қирқувчи - синдирувчи бурғилар - асосан парракли 
бурғилар бўлиб, парраги бурғи айланадиган томонга қараб озгина 
қийшайтирилган бўлади. Бундай бурғилар юмшоқ тоғ жинсларини 
бурғилашда ишлатилади (8.1-расм).
2. 
Майдаловчи – синдирувчи бурғилар - тоғ жинсини 
шарошкаларида жойлашга тишлар билан майдалашга асосланган. 
Тоғ жинсини майдалаш жараѐни шарошкаларни ўз ўқи ва бир 
пайтда қудуқ ўқи атрофида айланиши натижасида бажарилади. 
Бундай бурғилар тоғ жинсини ҳам майдалаб, ҳам қирқиб қудуқни 
чуқурлаштириш жараѐнини анча тезлаштиради. Бундай тоифадаги 
бурғилар ўртача қаттиқ, қаттиқ ва ўта қаттиқ емирилувчи ѐки 
емирилмайдиган тоғ жинсларини бурғилашда ишлатилади.
3. 
Қирқувчи – эговловчи бурғилар - тоғ жинсини 
майдалашнинг олмос доначалари ѐки ўта мустаҳкам қилиб 
ишланган конуссимон ўзаклар орқали амалга оширади. Бундай 


75 
бурғилар ўртача қаттиқ ва қаттиқ бўлган емирилувчи тоғ 
жинсларини бурғилаш учун ишлатилади.
8.1-расм. Икки паракли бурғи
 
Бурғилар, шунингдек, бажарадиган вазифасига кўра уч турга 
бўлинади: қудуқ тубини ялписига бурғилайдиган; қудуқни фақат 
айлана четлари бўйлаб бурғилаб марказини бурғиламайдиган 
колонкали бурғилар; махсус вазифаларни бажарадиган бурғилар, 
масалан, қудуқ диаметрини кенгайтириш, қудуқ ичида ѐн томонга 
қараб тешик очиш, қудуқ ичида қолиб кетган бегона нарсаларни 
бурғилаш каби ишларни бажарадилар.
Бурғи махсус ўзгартма орқали турбобурга, агар бурғилаш 
турбобур орқали амалга оширилаѐтган бўлса ѐки агар бурғилаш 
ротор усули билан бажарилаѐтган бўлса тўғридан тўғри бурғилаш 
қувурлари бирикмасига уланади.


76 
ўзгартмалар бурғилаш қувурлари бирикмасида бурғидан то 
вертлюккача бўлган оралиқда ҳар хил элементларни бир – бирига 
улаш учун ҳам ишлатилади. ўзгартма устида турбобур бўлиши 
мумкин.
Турбобур кўп босқичли турбинадан иборат бўлиб, ҳар бир 
турбинаси бир дона ротор ва бир дона статордан ташкил топган 
бўлади.
Турбобурнинг ўқига бурғи ўзгартма орқали уланган 
бўлади.Турбобурнинг босқи паридан лойли эритма катта тезликда 
ўтиши натижасида турбобур ўқи (демак у билан бирга бурғи ҳам) 
катта айланма тезликка эга бўлади. Одатда турбобур бир, икки ѐки 
уч босқичли қилиб тайѐрланиши мумкин. Ҳар бир босқичдаги 
турбиналарнинг сони 12 тадан 48 тагача бўлиши мумкин. Агар 
бурғилаш жараѐни ротор усули билан олиб борилаѐтган бўлса, 
бурғи ўзгартма орқали бурғилаш қувурлар бирикмасига уланади ва 
бурғилаш қувурлари бирикмасининг иккинчи учи яна ўзгартма 
орқали бошқарувчи штангага уланади.
Бошқарувчи штанга деворлари қалин бўлган кесими 
хочсимон қувур бўлиб, вертлюгдан чиқаѐтган лойли эритмани 
бурғилаш қувурлари бирикмасига йўналтириш ҳамда ротор усули 
билан бурғилаш ишлари олиб борилганда, роторнинг айланма 
ҳаракатини бурғиловчи қувурлар бирнкмасига етказиб бериш учуи 
хизмат қилади.
Бошқарувчи штангага вертлюг уланган бўлиб, унинг асосий 
вазифаси бурғилаш қувурлари бирикмасини кўтариб туриш ҳамда 
лойли эритмани бурғилаш шлангидан қабул қилиб бошқарувчи 
штангага узатиш учун хизмат қилади. Ўз навбатида вертлюг 
махсус илгаги орқали тал тизимига уланган бўлади.
Тал тизими эса ўз навбатида осма чиғир, осма пўлат арқон ва 
устки чиғирдан иборат бўлиб, асосий вазифаси бурғилаш 
қувурлари бирикмасини кўтариб тушириш учун хизмат қилади.
Юқорида санаб ўтилган ускуналар (тал тизимидан ташқари) 
ҳаммаси алоҳида - алоҳида бурғилаш ускуналари бўлиб, уларни
бурғилаш ташкилотларига махсус буюртма орқали келтириш 
мумкин.


77 
Булардан ташқари ихчам ҳолда ишланган йирик блокли 
бурғилаш ускуналари мавжуд. Буларга бурғилаш минораси (тал 
тизими билан биргаликда), пўлат арқонли чиғириқ, ротор, лойли 
эритмани 
тозалаш 
тизими, 
ички 
ѐнар 
двигатели 
ѐки 
электродвигател ва бошқа бурғилаш учун керак бўладиган 
қўшимча ускуналари киради. Бундай бурғилаш ускуналар энг катта 
масса кўтара олиши билан бир - биридан фарқ қилади.

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish