янги билимларни яратувчи ахборот, билимлардан бепул фойдаланишни чеклаш,
яъни муаллифлик ва янгиликни патентлаш муаммосига дуч келади.
Янги иқтисодиётда тармоқлар икки гуруҳга бўлинади:
•
билимларни ишлаб чиқувчилар ва истеъмолчилар. Билимларни ишлаб
чиқувчи гуруҳларга ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи,
муҳандислар, илмий ходимлар,
дастурчилар, дизайнерлар ва бошқалар
меҳнат қиладиган илмий муассасалар киради.
•
Ахборотни бошқарадиган, қайта ишлайдиган ва тақсимлайдиган соҳалар,
яъни телекоммуникациялар, банклар, реклама агентликлари, суғурта,
юриспруденция, тиббиёт, давлат бошқаруви, таълим соҳаси билимлар
истеъмолчилари ҳисобланади.
Инновациялар билимларни ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда
асосий восита ҳисобланади ва билимларга асосланган иқтисодиётнинг
асосий
хусусиятини ифода этади. Иқтисодчилар тадқиқотлари шуни кўрсатадики,
инновациялар бугун иқтисодий юксалишнинг асосий манбаи ва корхоналар,
минтақалар ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг муҳим омилидир.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти экспертлари ҳисоб-китобларига
кўра, кейинги йигирма йилда ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий юксалиши
бевосита инновациялар билан боғлиқ.
Замонавий иқтисодиётда инновация жараёнларини ривожлантиришнинг бир
қанча принципиал хусусиятлари ва йўналишларини ифодалаш мумкин (уларнинг
айримлари янги йўналиш эмас, балки инновацияларнинг янги тушунчалари
ҳисобланади):
1. Тадқиқотлар ва ишланмалар инновациялар учун билимларнинг ягона манбаи
ҳисобланмайди. Бозорни ўрганиш, рақобатчилар ва шериклар тажрибаси
инновацион ахборотнинг кўп фойдаланадиган манбаларини ташкил қилади.
2. Инновациялар иқтисодиётнинг фақат илмталаб секторлари учун имтиёз
ҳисобланмайди. Инновацион фаоллик муҳим ва бугунги кунда саноат тармоқлари,
хизматлар соҳаси ҳамда иқтисодиётнинг давлат тармоғи,
жумладан, давлат
бошқаруви органларида амалга оширилмоқда.
3. Инновацион жараённинг чизиқли модели (фундаментал тадқиқотлардан
тижорат учун сотиш) нотўғри. Инновацияни замонавий тушуниш инновацион
жараёнларнинг интерфаол ва тизимли моделидан бошланади ва ушбу моделда
инновация тизимлари (минтақавий, миллий ва халқаро) муҳим ўрин
тутади. Мазкур тизимлар доирасида эса янги илмий ва технологик билимлар
яратилади, жорий этилади ҳамда
улардан фойдаланилади, инновацион жараёнлар
қўллаб-қувватланади.
4.
Инновациялар
жадаллашмоқда
ва
уларни
рағбатлантириш
рақобатбардошликни таъминлаш учун муҳим ҳисобланади.
5. Инновацион жараёнлар янада глобаллашмоқда.
6. Корхоналар кенг кўламли технологияларга таянган ҳолда, кўп ҳолларда
билимларни ташқаридан олишга мажбур бўлмоқда. Технологик альянслар, илмий
ташкилотлар билан шартномалар, инновацион фаол корхоналар тармоқлари ва
клатерлари сони кўпаймоқда.
Иқтисодий ривожланишда ахборот ва билимларнинг муҳимлигини умумий
англашни эътироф этиш, сиёсий доиралар,
бизнес вакиллари, менежерларнинг
рақобатбардошликни таъминлашда инновациялар муҳим роль ўйнашига қатъий
ишониши билимларга асосланган иқтисодиётни шакллантиришни белгиловчи яна
бир замонавий йўналишдир. Бу йўналишни ривожланиш омили сифатида
баҳоламай бўлмайди. Жамият ва иқтисодиёт “аксини кўрсатувчи, рефлекцияли
тизимлар” ҳисобланади, иқтисодий ўсиш омиллари тўғрисидаги тасаввурни
ўзгартириш ўз-ўзидан бу тизимларни ҳам ўзгартиради ва уларнинг ривожланишига
таъсир кўрсатади. Билимлар ва инновациялар муҳимлигини
англаш
менежментнинг маълум даражада бозорларда фирмалар ўзини тутиши ва уларни
ривожлантириш стратегиясини белгилайдиган замонавий йўналишларини
шакллантиради (билимларни бошқариш, инновацияларни бошқариш). Буни давлат
даражасида англаш билимларга асосланган иқтисодиётни ривожлантиришнинг
давлат стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқишга ундайди
2
.
Кейинги ўн йилда билимларни яратиш, етказиб бериш ва қайта ишлаш
воситаларига таъсир кўрсатган технологик ўзгаришлар, уларни яратиш ва етказиб
бериш, технологик ўзгаришлар кўлами айрим экспертларнинг янги билимлар даври
бўсағасида турганимиз ҳақидаги тахминга келишини тақозо этди.
Оғзаки
анъаналар, ёзма сўз, кейинчалик эса босма сўзларга асосланган билимлар
шаклларидан бошлаб, рақамли оммавий ахборот воситалари ривожланиши
тармоқларни етказиб беришларини жадаллаштирадиган горизонтал ўқ ва
бирикишни жадаллаштирадиган вертикал ўқ бўйича мислсиз кенгайтиришни
рағбатлантирди. Халқ фаровонлигини таъминлаш ва мамлакатимизнинг жаҳондаги
юқори позицияни сақлаш учун кўпроқ ва тезкор мулоқот қилишимизни талаб
қиладиган даврга қадам қўймоқдамиз. Интерфаоллик – ушбу янги билимлар
услубларининг яна бир ўзига хос хусусиятидир.
Аслида эса, манбадан жамиятга
марказлаштирилган коммуникацияни таъминлайдиган радио, телевидение ёки
матбуот каби “бир томонлама оммавий ахборот воситалари” ва илк бор масофадан
туриб “юзма-юз” гаплашиш имконини берган телефон ёки кечиктирмасдан
боғланишни, мультимедия интерфейслари,
авваламбор, уланган одамлар ва
ташкилотларга реал вақтда ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини таклиф
этадиган Интернет каби интерфаол оммавий ахборот воситалари ўртасидаги
фарқни аниқлашимиз даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: