Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


«JIT» тизими бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

«JIT» тизими бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш. Ҳозирги 
вақтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар фаолияти ишлаб чиқаришга 
харажатларни максимал даражада камайтириб, юксак сифатли ва 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлмоғи лозим. 
Бундай шароитда ишлаб чиқаришни бошқариш ва меҳнатни ташкил этишда 
иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда қўлланиладиган илғор 
шакл ва услублардан фойдаланиш алохида аҳамият касб этмоқда. Шу 
муносабат билан бизда «JIT» («Jasf-in-time», яъни «аниқ муддатда») тизими 
бўйича ишлаб чиқа-ришни бошқариш усули алоҳида қизиқиш уйғотади.
«JIT» тизими харажати ХХ аср 70-йилларида Японияда «Тойота» 
компаниясида пайдо бўлди ва ҳозирги вақтда мамлакатнинг жуда кўп 
саноати ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланмоқда. Бу 
тизимнинг Япониядаги белгиси ўрнида «Кенбон», яъни «кар-точка» ёки 
«ёзувнинг визуал тизими» атамалари ишлатилади. «JIT» атамаси инглизча 


229 
сўз бўлиб, муқобили бўлмагани учун япон ишбилармонлари уни қўллаган 
бўлиши мумкин. 
«JIT» тизимининг моҳияти маҳсулотни йирик туркумларда ишлаб 
чиқаришдан воз кечишдир. Бунинг ўрнига узлуксиз-оқимли буюмли ишлаб 
чиқариш яратилади. Бунда ишлаб чиқариш цехлари ва участкалари 
майдамайда туркумлар билан таъминланади, доналаб маҳсулот чиқарила 
бошлайди. Манзур тизим товар-материаллар захиралари мавжудлигига дарди 
бедаво деб қарайди. Сақлашга кўп харажатлар талаб этиб, катта моддий 
захиралар молиявий ресурслар, корхона саъй-ҳаракатларидан ва 
рақобатбардошлиги етишмаслиги юзага келади. Амалиёт нуқтаи-назаридан 
«JIT» нинг бош мақсади ҳар қандай ортиқча сарфларни йўққа чиқариш ва 
корхона ишлаб чиқариш қувватидан самарали фойдаланишдир. 
«JIT
» тизимида маҳсулотни бозорга чиқариш, анъанавий усулга 
қараганда ҳийла талабчанлик билан амалга ошади. Ушбу тизимда 
маҳсулотни харидор нечта сўраса, шунга ишлаб чиқариш талаб этилади ва 
бутун жараён давомида шу усул қўлланилади. Ишлаб чиқариш жараёни то 
кейинги операция жойидан маҳсулотга талаб келмагунча бошланмай туради. 
Ишлаб чиқариш жараёнида керакли деталлар, қисмлар ва материалар 
фойдаланиш вақтидагина етказиб берилади.
«JIT» тизими ишлаб чиқарилаётган туркум миқдорини камайтиришни, 
тугалланмаган маҳсулот (ишлаб чиқариш)ни амалда йўққа чиқаришни, 
товар-материал захиралари ҳажмини энг кам даражага келтириш ва ишлаб 
чиқариш буюртмаларининг ойлар ва ҳафталар бўйича эмас, балки кунлар ва 
соатлар бўйича бажаришни кўзда тутади. Бундай шароитда ишлаб чиқариш 
ҳисоби тизими ҳам соддалашади, чунки ишлаб чиқаришга кетадиган
материаллар ва хизматлар ҳисобини биргина яхлитлашган ҳисобда амалга 
ошириш имко-нияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, ушбу тизимни қўллаш 
чоғида корхона харажатларининг бир қисми бевосита разрядидан билвосита 
разрядига ўтади. Масалан, «JIT» тизими бўйича ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш шароитида ишлаб чиқариш линияларидан ишчилар яъни техник 
хизмат, таъмир ва созлаш ишларини ҳам бажаришлари керак бўлади, аслида 
буларни бошқа ишчилар бажарар ва билвосита харажатларга киритишар 
эди. Бу, ўз навбатида, маҳсулот бирлиги таннарҳини аниқлигини оширади. 
Қийматни бошқариш ишлаб чиқариш ҳисобидан шу билан фарқ 
қиладики, бунда харажатлар товар-материал захираларига ва молия-вий 
ҳисоботга бевосита таъсир кўрсатадими-йўқми — қатъий назар, харажатлар 
даражаси бошқарилади. «JIT» тамойилларини қўллаш ишлаб чиқариш 
харажатлари жараёнини соддалаштиради ва сарфларни бошқариш ва назорат 
қилишда мененжерларга ёрдам беради. Бундай соддалаштириш маҳсулот 
сифатини яхшилашга, яхши хизмат қилишга ва нархни яхши баҳолашга олиб 
келади. Анъанавий тарзда ишлаб чиқариш ҳисоби тизими кўплаб ҳисоб учёт 
операциялари ва ҳисобот маълумотлари билан янада мураккаб тизимга 
айлана боради. Бу жараённинг соддалашиши ишлаб чиқариш ҳисоби 
тизимини нарх-ни бошқариш тизимига айлантиради. «JIT» учёт тизимида 
материаллар ва тугалланмаган маҳсулот ҳисоби битта яхлит ҳисобда олиб 


230 
борилади. Бундай шароитларда материалларнинг омборидаги захиралар 
устидан назорат учун алоҳида ҳисобдан фойдаланиш ўз долзарблигини 
йўқотади. Моддий бойликлар ҳаракати бўйича бухгалтерия қайдлари 
қуйидаги тарзда амалга оширилади: 
1. 
Пудратчилардан моддий захираларнинг келиб тушиши:
«Тугалланмаган маҳсулотдаги ресурслар» ҳисоб дебети; 
«Пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» ҳисоб кредити. 
2. Тайёр маҳсулотни чиқариш ва сотиш «Сотишлар» ҳисоб дебети. 
«Тугалланмаган маҳсулотдаги ресурслар» ҳисоб кредити. 
«JIT» учёт тизимини қўллашда меҳнатга ҳақ тўлаш ва заводнинг 
қўшимча сарфларга кетган харажатлари ишлаб чиқариш ҳисо-бига
ёзилмайди. Бевосита меҳнатга умумзавод қўшимча сарфларининг қўшимча 
қисми сифатида қаралади. Заводнинг қўшимча сарфлари меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатлари билан биргаликда бевосита сотилган маҳсулот таннарҳига 
ёзилади. Уларнинг буюмлар ишлаб чиқариш таннарҳига ёзилиши, яъни 
«Тугалланмаган маҳсулотдаги ресурслар» ҳисоб рақамида акс эттирилиши 
бундай шароитда ҳеч қандай маънога эга эмас. 
Анъанавий ишлаб чиқариш ташкил этилган кўплаб корхоналарда 
ишлаб чиқариш ҳисоби соҳасида ҳаракатларнинг катта қисми меҳ-нат 
ҳаражатлари ва қўшимча сарфлар бўйича меъёрий харажатларни татбиқ 
этишга, шунингдек, бу меъёрий харажатлар эски оғишлар ҳисобини ҳам 
аниқлашига сарф қилинади. Корхона даражасида оғишлар таҳлилидан 
фойдаланиш сақланиб қолади, бироқ ҳар бир муайян ҳодиса учун оғишларни 
мутлақ аҳамияти нуқтаи-назаридан асосий эътибор ишлаб чиқариш 
жараёнини ривожлантиришнинг маълум тенденциялари ҳисобига ўтади.
Бундан ташқари, самарадорликнинг ишлаб чиқариш ҳисобини кўплаб 
тизимларида эътироф этилган анъанавий кўрсаткичлари (масалан, маҳсулот 
ишлаб чиқариш меъёрини бажарилиши ва ускуналардан фойдаланиш 
коэффициенти), «JIT» тизимидаги нархни бошқа-риш тамойиллари 
доирасига киритилмайди, Бундай номувофиқлик сабаблари қуйидагича: 
1. Бу барча кўрсаткичлар аниқ вақт режимидаги зарурий эҳтиёжлар 
ҳисобисиз товар-моддий бойликлар шаклланишини кучайтиради; 
2. Кўпроқ меъёрий кўрсаткичлар бўйича самарадорликни баҳолаш 
тамойилига эргашиш сотиш ҳажми ва маҳсулот сифати устидан ишлаб 
чиқариш ҳажмининг устуворлигига олиб келади; 
3. Кўпгина корхоналарда бевосита меҳнат харажатлари маҳсулот 
ишлаб чиқаришга кетган тўлиқ харажатлар катталигининг 5-15% гачасини 
ташкил этади. 
4. Ускуналардан фойдаланиш коэффициентини қўллашнинг 
мақбуллиги, товар-моддий бойликлари захираларининг эҳтиёжи ошишига 
имкон беради. 
«JIТ» тизимини қўллашда буюртмани бажаришга ишонч ўсади, чунки 
материалларнинг сотиб олиш ва сақлашга анча оз вақт кетади. Буюртмани 
бажариш жараёнининг қисқариши ва уни бажариш ҳисоби ҳам захирадаги 


231 
эҳтиёжнинг жиддий камайишига имкон туғдиради. Бу эҳтимол тутилган 
етишмовчиликларнинг олдини олиш учун сақланадиган захираларнинг 
қўшимча учётлари бирлигини ўзида намоён этади. Бундай шароитда ишлаб 
чиқариш графиги ишлаб чиқариш режаси истиқболи доирасида қисқаради. 
Бу бозор тузилмасининг ўзгаришини ҳисобга олиш учун зарар бўлган 
вақтдан ютишга имкон беради. 
Ушбу тизимни қўллаганда маҳсулот сифатининг яхшиланиши 
кузатилади. Буюрилган маҳсулот миқдори катта бўлмаганда сифат билан 
боғлиқ муаммо енгил ҳал бўлади ва тузатишлар тезлик билан киритилади. 
Бундай шароитда кўпгина фирмаларнинг ишчиларида сифат ҳақидаги 
тушунча ортади, ўз навбатида иш жойларидаги маҳсулот сифати ҳам 
яхшиланади.
«JIТ»нинг бошқа афзалликлари: 
1. 
Материаллар 
ва 
тайёр 
маҳсулотлар 
захиралари 
учун 
омборхоналарган капитал харажатлар камаяди. 
2. 
Захираларнинг маънавий жиҳатдан эскириш таваккали камаяди. 
3. 
Брак туфайли зарар кўриш камаяди ва қайта ишлаш хара-жатлари 
озаяди. 
4. 
Харажатларнинг ҳажми қисқаради. 
5. 
Сифатини ошириш ҳисобига асосий ишлаб чиқариш материаллари 
харажатлари камаяди. 
Хулоса 
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига таяниб, “Бошқарув 
ҳисоби”га қуйидаги таърифларни бериш мумкин: 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish