Тошкент молия институти


-мавзу. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

12-мавзу. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА 
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ОМИЛЛАРИ ВА 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Режа 
1. Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш омиллари. 
2. Инновацион ривожланиш имкониятлари ва уларни молиявий 
маблағлар билан таъминланганлик даражаси. 
3. Ўзбекистонда 
инновацион 
ривожланиш 
негизида 
барқарор 
иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятлари. 
Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг бир неча 
омиллари мавжуд бўлиб, уларнинг тўрттаси мамлакат иқтисодий ўсишига 
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Хусусан: 
1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати; 
2) меҳнат ресурсларининг сони ва сифати; 
3) асосий капиталнинг ҳажми; 
4) замонавий техника ва технология. 
Юқорида 
келтирилган 
омилларни 
мамлакатда 
инновацион 
ривожланиш негизида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг асосий 
омиллари сифатида таъкидлашимиз мумкин, бироқ табиий ресурслар ва 
меҳнат ресурслари омилларига ушбу мавзу доирасида батафсил тўхталмоқчи 
эмасмиз. Чунки, мамлакатимизда инновацион ривожланишни таъминлашда, 
фикримизча, ушбу омиллар бўйича муаммо ва зиддиятли ҳолатлар мавжуд 
эмас. 
Демак, мавзу доирасида асосий капиталнинг ҳажми, замонавий 
техника ва технологиялар борасида атрофлича тадқиқот ишларини амалга 
оширамиз ҳамда уларнинг истиқболлари юзасидан тегишли хулоса ва 
тавсияларни шакллантирамиз. 


140 
Тадқиқотлар 
ва 
ўрганишлар 
натижаси 
шуни 
кўрсатмоқдаки,
мамлакатда инновацион ривожланиш орқали барқарор иқтисодий ўсишни 
таъминлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 
 мамлакатда 
инновацион 
ривожланишни 
узоқ 
муддатга 
мўлжалланган стратегик меморандумини яратиш мақсадга мувофиқ. 
Меморандумда мамлакатда инновацион ривожланиш бўйича 5, 10, 15 ва 20 
йил давомида инновацион муҳит ва инновацион инфратузилманинг ҳолати 
ҳамда ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш лозим. Хусусан, 
мамлакатда таълим билан ишлаб чиқариш соҳасидаги барча таркибий 
тузилмаларни 5, 10, 15 ва 20 йилга мўлжалланган фаолиятини ўзаро мувофиқ 
ҳолда амалга оширишни аниқ белгилаб қўйиш зарур; 
 мамлакатда инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш 
лозим. Маълумки, инновацион ривожланиш жуда катта миқдорда молиявий 
маблағни талаб этади, айниқса уни молиявий маблағ билан таъминлашда 
хусусий шахсларнинг молиявий маблағларини жалб этишга алоҳида эътибор 
қаратиш лозим. Бу албатта мамлакат инновацион ривожланишига 
киритилаётган хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кафолатлаш, 
инвесторларни 
манфаат 
ва 
ҳуқуқларини 
ҳимоялайдиган, 
шуниндек 
мажбуриятларини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари ва низомларни 
қабул қилиш зарур бўлади; 
 мамлакат тўлов баланси ва иқтисодий ўсишни таъминлашда 
хорижий инвестицияларга бўлган боғлиқлик даражасини пасайтириш лозим. 
Чунки, мамлакат тўлов баланси ва миллий иқтисодиётнинг ўсишини 
хорижий инвестицияларга бўлган боғлиқлик даражасининг ҳаддан зиёд 
ортиб кетиши турли даражадаги ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни вужудга 
келишига сабаб бўлади. 
Инновацион ривожланиш орқали миллий иқтисодиётни барқарор 
ўсишини 
таъминлашда 
аҳоли 
истеъмол 
эҳтиёжидан 
ортиқча 
пул 
маблағларини реал иқтисодиётга йўналтирилаётган жамғарма нормаси ва 
ҳажми муҳим ўрин тутади. Бунинг муҳимлигини кейнсчиларнинг бозор 


141 
иқтисодиёти моделидан излаш лозим. Унга кўра: даромад Y, истеъмол С,
жамғарма S ва инвестицияга I тақсимланади.
Бу қуйидаги кўринишни олади:
Y=С-S-I 
Аҳолининг даромадларини ҳажми мамлакатдаги макроиқтисодий 
индекаторларнинг барқарорлиги бевосита боғлиқ бўлиб, хусусан барқарор 
иқтисодий ўсиш, миллий валютанинг барқарорлиги шароитида даромад 
ҳажми ортиб боради. 
Даромаднинг ортиши бевосита юқоридаги омилларга боғлиқ 
бўлганлиги туфайли, ушбу омилнинг ижобий ҳолатда бўлиши нафақат 
аҳолининг даромадлари ҳажмини ортишига балки, истеъмол товарлар ва 
хизматлар баҳосининг пасайишига олиб келади. Бу шароитда ўз-ўзидан 
аҳолининг истеъмолга йўналтирадиган харажатлари миқдорини камайишига, 
жамғармалар ва инвестицияларни эса ортишига олиб келади.
Юқорида келтирилган тенгликда (Y=С-S-I) бизни қизиқтирадиган 
жиҳати шундаки, аҳолининг жамғарма ва инвестиция ҳажми ортиб бориши 
билан мамлакатда инновацион ривожланишни молиялаштириш манбалари 
кўпайиб боради. Қуйидаги жадвалда дунёнинг айрим мамлакатларида аҳоли 
томонидан жамғармага йўналтираётган пул маблағларининг ЯИМга нисбати 
келтирилган. 
12-жадвал 

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish