8-Мавзу: инвестицияларни бошқариш


Давлат нуқтаи-назардан инвестицияларни бошқариш жараёни



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#176247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу

Давлат нуқтаи-назардан инвестицияларни бошқариш жараёни 
бевосита муҳим аҳамиятга эга. Бунда давлат асосан қонунчилик ва ушбу 
жараёндаги барча ҳолатларни назорат қилади. Инвестиция лойиҳаларини 
бошқаришда эса, асосан режалаштириш ва ташкил этиш ҳамда лойиҳанинг 


самарадорлигини аниқлашдан иборат. Корхона ёки алоҳида хўжалик 
субъектларида инвестицияларни бошқариш бугунги кунда долзарб 
ҳисобланади. 
2-расм. Инвестицион фаолиятни бошқариш жараёни.
Корхоналарда қисқа муддатда капитал қўйилмасини бошқариш ва уни 
фойдалилигини назорат қилиш корхонанинг келажакдаги истиқболига 
боғлиқдир. 
Ўз навбатида инвестиция жараёнларини бошқаришнинг асосий 
функциялари қуйидагилардан иборат (1-жадвал): 
1-жадвал 
инвестиция жараёнларини ривожланиш стратегиясини қайта ишлаш 
↓ 
инвестицияларни бошқаришнинг самарали ахборот тизимини яратиш, бошқарувнинг 
турли муқобил вариантларини асослаш 
↓ 
инвестицион жараёнларни турли жиҳатларининг таҳлилини амалга ошириш. 
↓ 
инвестициялардан самарали фойдаланиш ва режали ривожлантиришни амалга ошириш 
↓ 
инвестиция фаолияти доирасида самарали бошқарув ва назорат тизимини амалга ошириш 
↓ 
инвестицион бозорни ривожланишини таҳлил қилиш ва башоратлаш 
↓ 
мамлакатнинг ривожланиш йўлида инвестиция сиёсати йўналишлари стратегиясини 


ишлаб чиқиш 
↓ 
давлатнинг яхлит инвестицион дастурларини ишлаб чиқиш 
↓ 
инвестицион фаолиятни назорат қилиш, тартибга солиш, рағбатлантириш борасидаги 
қонунчилик фаолиятини кўриб чиқиш 
↓ 
инвестицион фаолиятни ва барча даражадаги тартибга солиш чора- тадбирларини амалга 
ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, алоҳида инвестицион лойиҳаларни 
молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш 
Ушбу қайд этилган инвестиция жараёнларини бошқаришнинг асосий 
функциялари турли нуқтаи-назардан таҳлил этилади. Давлат инвестицион 
сиёсатини амалга ошириш, тартибга солиш ва шакллантириш маъсулияти, 
шунингдек аниқ хусусий инвестицион жараёнларни инфраструктурасини 
ривожлантириш ва таъминотини ташкил қилиш асосида инвестицион 
фаолиятни бошқаришнинг қуйидаги стандарт функцияларини ҳам кўриб 
чиқиш мақсадга мувофиқдир: 

таҳлил ва башоратлаштириш; 

стратегик, жорий ва тезкор бошқарув; 

фаолиятни назорат қилиш ва тартибга солиш. 
Бошқарув субъектлари даражасида ушбу функциялар бир-биридан 
фарқли равишда амалга оширилади. Масалан, давлат даражасида 
инвестицион фаолият ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожланиш 
соҳаларидаги бошқаришни ўз ичига олади. Шунингдек, давлат 
инвестицияларини тўғридан - тўғри бошқарувини ҳам ташкил этади. Давлат 
даражасида инвестицияларни бошқариш жараёнини асосий мақсади 
қуйидагилар эканини эътиборга олишимиз даркор (3-расм). 
Тармоқ нуқтаи-назардан инвестицион лойиҳаларни бошқариш. 
Ҳудудлар миқёсида инвестицияларни бошқаришнинг функциялари 
бугунги кунда муҳим аҳамият касб этадики, ҳар бир ҳудудда 
инвестицияларни самарали бошқарув жараёни ушбу ҳудуднинг иқтисодий 
ўсишига ижобий таъсир этади. 


3-расм. Давлат даражасида инвестицияларни бошқариш жараёнини асосий 
мақсади. 
 
Ҳудудлар 
даражасида 
инвестицияларни 
бошқариш 
қуйидаги 
функцияларни ўз ичига олади (2-жадвал): 
2-жадвал 
Ҳудудларнинг инвестицион фаолияти стратегиясини ишлаб чиқиш 
↓ 
Ташқи инвестиция воситалари ва инвестиция бозори конюктурасини башоратлашни 
тадқиқ қилиш. 
↓ 
Ҳудудларнинг инвестицион ресурсларини шаклантириш стратегиясини ишлаб 
чиқиш 
↓ 
Алоҳида лойиҳаларни инвестицион жозибадорлигини баҳолаш ва буларнинг ичидан 
энг самаралиларини ажратиш 
↓ 
Ҳудудлардаги инвестицион портфелни шакллантириш ва даромадлилик, 
таваккалчилик ва ликвидлилик мезонлари бўйича уларни баҳолаш. 
↓ 
Ҳудудларда алоҳида инвестицион дастурлар ва лойиҳаларни тезкор бошқарувини 
амалга ошириш ҳамда жорий режалаштириш 
↓ 
Ҳудудларда алоҳида инвестицион дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш 
мониторингини ташкил этиш. 
↓ 
Ҳудудларда капитални қайта инвестициялаш ва самарасиз инвестицион 
лойиҳалардан воз кечиш. 
Демак, 
ҳудудларнинг 
инвестицион 
фаолиятини 
стратегик 
бошқарувининг муҳим функцияси бу - ҳудуд инвестицион стратегиясини 
ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бунда инвестиция фаолият йўлида узоқ 
муддатли мақсадларни шакллантириш тушинилади ва бунда энг самарали 
инвестицион фаолиятга эришиш кўзда тутилади. 


Инвестициявий лойиҳани бошқаришнинг ўзига хослиги унинг 
характери, мураккаблиги, молиялаштириш хажми, амалга ошириш 
давомийлиги, натижаларнинг ноаниқлик даражаси ва бошқа кўпгина омиллар 
билан белгиланади. 
Маълумки хозирги кунда, бошқарувга бўлган учта ўзаро боғлиқ 
ёндошув амалга оширилади – жараёнли, тизимли ва вазиятли. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish