90
даражалари бўйича суст ўқийдиган талаба-ўқувчилар бўлиши мумкин. Яхши ўзлаштирувчи
талаба-ўқувчи кичик гуруҳнинг сардори бўлиб, ўз навбатида
шерикларининг маълум
ҳажмдаги билимларни ўзлаштиришлари бўйича ўқитувчига ёрдамчилар ҳисобланади. Ҳар
бир талаба-ўқувчининг дарсга тайёргарлик даражасидан келиб чиққан ҳолда барча
шерикларининг баҳоланиши ўқитувчи томонидан ўқув йили бошида ҳаммага эълон
қилинади.
Кичик гуруҳдаги талабаларнинг фан бўйича бутун ўқув фаолияти қатъий ўзаро
масъулиятга асосланган бўлиб «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори остида
боради. Чунки сардорларга жорий назорат бўйича рағбатлантирувчи балларни қўйишда
кичик гуруҳлар талаба-ўқувчиларининг уйга берилган топшириқларни бажарганлик
даражалари, айниқса суст ўзлаштирувчи талабаларнинг мавзу бўйича ўқитувчи ва
бошқаларнинг саволларига оғзаки ёки ёзма
жавоб беришлари, масала ечимини тушунтира
олишлари эътиборга олинади. Уй вазифасини кўпроқ суст ўзлаштирувчи, бироқ билим
олишга иштиёқи бор талаба-ўқувчилардан сўраб, кичик гуруҳнинг
барча талаба-
ўқувчиларини унинг жавобини эътиборга олган ҳолда баҳолаш катта таълимий ва тарбиявий
самара беради. Суст ўзлаштирувчиларни яхши тайёрлаган кичик гуруҳ сардорларига энг
юқори балл қўйилади. Натижада сардорларга ҳам табақалаштирилган балл қўйишга
эришилади. Кичик гуруҳдан бирор талаба-ўқувчи уй вазифасини бажармаган ёки қисман
бажарган бўлса, бу камчиликни йўқотиш учун унинг сардори ёки барча шерикларини бир-
икки марта қўйиладиган баллардан маҳрум этиб, ўша мавзуни қайта ишлаб дарсдан кейин
топширадиган қилиш кифоя. Ўқитувчининг уй вазифасини нега тайёрламай келдинг дейиши
билан бу гапни кичик гуруҳ талабаларининг жамоа бўлиб норози оҳангда шерикларига
айтиши орасида жуда катта тарбиявий фарқ бор.
Дарснинг мустақил ишлаш қисмида барча кичик гуруҳларга
бир хил муаммо
(масала)ни суст ўқийдиган талаба-ўқувчиларга ўргатишлари сўралади. Чунки, берилган
топшириқ типидаги муаммо(масала)лар дарснинг асосий қисмида ўқитувчи ва талаба-
ўқувчилар ҳамкорлигида ўрганилган бўлади.
Битта кичик гуруҳга кирган талаба-ўқувчилар аудиториянинг маълум қисмидаги
кетма-кет қўйилган парталарда биргаликда, сардор эса орқадаги партанинг ўқитувчи бориб
ёрдам кўрсатиши ва ўзининг келиб ўқитувчидан ёки бошқа кичик гуруҳ сардоридан ёрдам
олиши учун қулай қисмида ўтиради. Иккита парта бир-бирига қаратиб қўйилса талаба-
ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашлари учун янада қулай бўлади. Сардорнинг амалий
машғулот пайтида аудитория бўйлаб эркин ҳаракатланиб, ўқитувчи ва бошқа сардорлар
билан ҳамкорликда вужудга келган тушунмовчиликни ҳал қилиш бўйича мулоқотда
бўлишига рухсат этилади. Бироқ, ўқитувчи ҳузурига бирданига бир нечта эмас фақат битта
сардорнинг келишига йўл қўйилади.
Бир кичик гуруҳ қўйилган муаммони (масалани) ҳал этгач, унинг тўғрилигини
ўқитувчи томонидан текширилиб, сардорга шерикларига ўргатиш таклиф қилинади. Унинг
ўргатиши жараёнида масалани еча олмаган гуруҳчаларнинг сардорлари ҳам шу гуруҳга
келиб қўшилади, сўнгра ўзларининг гуруҳларига қайтишиб шерикларига ўргатишади.
Do'stlaringiz bilan baham: