165
курслари шаклида ташкил қилинди. 1931
йилда давлат
ҳамшираларни тайёрлаш масъулиятини ўз зиммасига олди ва айни
дамда дояларни ишга олиш, муниципалитетларнинг давлат
томонидан қўллаб-қувватланган илк ҳаракати эди.
Илк болалар маслаҳатхонаси 1922 йилда, аёлларники эса 1926
йилда очилди.
Фаолият секинлик билан, асосан жамоат
ташкилотлари
ҳисобидан
ривожланар
эди.
Бундан
сўнг
муниципалитетлар
ҳам
маслаҳатхоналар
ташкил
қилишни
бошладилар. 1944 йилдаги муниципалитетларнинг аёллар ва болалар
маслаҳатхоналари тўғрисидаги қонун, барча муниципалитетларда
бепул маслаҳатхоналар ташкил қилишни талаб қилди. Ўша вақтда
аёлларнинг туғруқ вақтидаги ўлим кўрсаткичи 2500 туғруққа бир
ўлим, гўдакларнинг нобуд бўлиши эса юзта чақалоққа бир ўлимга
тушиб қолди. 1960 йилларда Финляндияга ташриф буюрган
шифокорлар, болалар орасидаги ўлим кўрсаткичларига ҳайрон
қолишарди – юзта чақалоққа атиги 2та. Айни вақтда,
шифокорларнинг умумий аҳоли сонига бўлган
нисбати Европада
охиридан учинчиси эди. Бунинг сири, маслаҳатхоналарнинг
кўпчилик ишларига жавобгар бўлган ва зарурият туғилганда
муниципалитетдаги маҳаллий шифокорларга ҳам маслаҳатлар
берадиган ҳамшира ва дояларнинг фаолиятида эди. Улар уйма-уй
юриб, оилаларнинг яшаш шароитларини жуда яхши ўрганиб
олдилар.
Маслаҳатхоналардаги гимнастика курсларида аёлларни туғруққа
1940 йилларнинг охирларидаёқ тайёрлашар эди. 1960 йилларда
руҳий тайёргарлик
олиб борилар, 1970 йилларда эса оталар ҳам
туғруққа тайёргарликка жалб қилинар эди. Ҳомиладорликнинг
кечиши энг эскилари қон босими, шишганлик, гемоглобин миқдори,
пешобдаги оқсил миқдори ва қондаги шакар миқдорини ўлчашдан
иборат бўлган кўп сонли тадқиқотлар ёрдамида кузатилар эди.
Ҳозирги кунда диагностика сил касаллиги белгиларини топишдан
бошлаб то қондаги антижисмларни, ОИТС ва ҳомиланинг
ривожланишидаги
оғишларни
аниқлашгача
кенгайди.
Ҳомиладорликнинг кўнгилдагидек кечишига овқатланиш бўйича
билим бериш, шунингдек чекишдан воз кечиш бўйича тавсиялар
кўмаклашади.
166
Аёллар маслаҳатхоналари хизматларидан
деярли барча оналар
фойдаланар эди, лекин 1950 йилларнинг охирига боргандагина
болалар маслаҳатхоналарида ҳам ҳамшираларнинг етарли сони
ишлай бошлади. Оналарга маслаҳатлар бериш ва болаларнинг ўсиши
ва ривожланиши устидан кузатиб туришдан ташқари, юқумли
касалликлар тарқалишининг олдини олиш энг муҳим вазифа эди.
Болаларни эмлаш мажбурий бўлмаса ҳам, болаларнинг 95 фоизи
мактаб ёшига етганларига қадар, рўйхатда бўлган
барча
касалликларга қарши эмланган эди. Ижтимоий тармоқлардаги баъзи
эмлашларнинг таваккалчилиги (қисман ўйлаб чиқарилган) бўйича
мунозаралар,
вакцинацияда
қатнашиш
улушини
сезилмас
миқдордагина камайтирди.
2015 йилда Финляндиядаги гўдаклар ўлими 0,17 фоизни,
дунёдаги энг паст кўрсаткични ташкил қилди. Аёлларнинг туғиш
вақтидаги ўлими 20 мингта туғруққа биттани ташкил қилди. Жамоа
фаровонлигининг яхшиланиши ушбу ижобий мойилликка ўз
таъсирини кўрсатган бўлса ҳам, маслаҳатхоналарнинг бепул ва барча
учун мўлжалланган хизматлари ҳам эътибордан холи эмас.
Касалликлар скрининги ва санитария бўйича билим бериш фаолияти
малакали тиббиёт ходимларининг вазифасидир. Бутун аҳоли яшаш
жойи ва маълумот даражасидан қатъий назар, маслаҳатхоналарнинг
хизматларидан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: